Название | Стив Жобс |
---|---|
Автор произведения | Уолтер Айзексон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-150-4 |
Жобс HP’нинг собиқ муҳандиси Жон Коуч раҳбарлик қилаётган Lisa лойиҳаси устида кечаётган ишларга зўр бериб аралашаверди. Коучга эътибор бермай, у ғояларни, масалан, Lisa график интерфейси дизайни ҳақидаги фикрларни тўғридан-тўғри Аткинсон ва Теслер билан ўртоқлашарди. “Жобс менга исталган вақт, соат тунги иккими, тонгги бешми, қўнғироқ қилаверарди, – дейди Теслер. – Мен қарши эмасдим, лекин бу Lisa лойиҳаси раҳбарларининг ғашига тегарди”. Жобсга жараёнга аралашмасликни буюришди ва у ўзини бир мунча муддат тийиб олди.
Аткинсон экран тўқ ранг ўрнига оқ фонли бўлиши кераклигини айтганида, жанжал келиб чиқди. Оқ фонда Жобс ва Аткинсон хоҳлаганидек, фойдаланувчи экранда кўрганини нашр қилинган вариантда ҳам кўрарди. Улар буни WYSIWYG деб аташарди, унинг аббревиатураси – what you see is what you get (“нимани кўрсанг, шуни оласан”). “Ишлаб чиқувчилар эса тилка-пора бўлган одамдек додлашди, – деб эслайди Аткинсон. – Люминофордан фойдаланишга тўғри келишини айтишди, у эса узлуксиз нур сочилишини таъминламасди ва экран тез-тез милтилларди”. Ўшанда Аткинсон Жобсга мурожаат қилди ва у уни қўллаб-қувватлади. Муҳандислар жаврашди, лекин итоат қилишди ва экран оч фонда бўлишининг ечимини топишди. “Стив энг зўр муҳандис эмасди, лекин у бирор-бир савол ортида қандай жавоб яширинганини жуда яхши тушунарди ва ходимлари нима учун буни рад этаётганини – бунинг имкони йўқлиги учунми ёки шунчаки улар ўз кучларига ишонмагани учунми – аниқлай оларди”.
Яна Аткинсон ноёб ечим топди: экранда очилган дарчалар ўрнида янги дарчалар очиш имконияти (биз у ўйлаб топган ечимга шу қадар ўрганиб қолганмизки, бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз). Аткинсон дарчалар жойини ўзгартириш имконини ўйлаб топди. Бу столда қоғозларни жойлаштиришга ўхшарди, унда остида қолган дарчалар буйруқ берилишига қараб пайдо бўларди ёки йўқоларди. Албатта, компьютер экранидаги пикселлар остида пикселларнинг яна бир қатлами йўқ ва очилган дарча остида бошқа дарчалар йўқ эди. Бунга эришиш учун “ҳадлар” деб аталган мураккаб кодлаш тизими керак бўлди. Аткинсон бу вазифага киришганига сабаб шу эдики, у Xerox PARC’га борганида шунга ўхшаш нарсага кўзи тушганди. Маълум бўлишича, илмий-тадқиқот маркази ходимлари бу ишланмани такомилига етказа олишмаган ва кейинчалик Аткинсон бунинг ечимини топганидан хабар топгач, улар Аткинсонга лол қолганини айтишган. “Мана ғафлатнинг кучи, – деб масхаралагандай кулимсиради Аткинсон. – Мен бу вазифа ҳал этилмайдиган вазифа эканини билмасдим, шунинг учун