Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Читать онлайн.
Название Бизким ўзбеклар
Автор произведения Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-59-860-7



Скачать книгу

билан, шарқда Шарқий Туркистон билан чегарадош эди. Ясси, Сайрам, Тошкент, бутун Фарғона водийси, Мовароуннаҳр, Хоразм, Ҳисор, Чағаниён, Балх, Машҳад, Ҳирот каби вилоятлар унинг қаламравида эди. Бутун Туркистон мамлакатини ягона туғ, ягона пойтахт атрофида бирлаштира олиш шарафи ва бахти Амир Темур бобомиздан кейин фақат Иккинчи Абдуллахонга насиб этди. Шу ҳолни назарда тутсак, Иккинчи Абдуллахонни ўзбек давлатчилиги тарихида катта ўрин эгалловчи буюк давлат арбобларидан бири, дейишга ҳақлимиз. У бундай шарафга истеъдодли ва журъатли лашкарбошилиги билан, тадбирли сиёсатдонлиги билан, моҳир дипломатлиги билан, мамлакат иқтисодини суғорма деҳқончилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш асосида кўтариш билан эришди. Маълумки, иқтисодий замин бўлгач, илм-фан, маданият, меъморчилик, адабиёт ва санъат равнақ топади. Умуман, шайбонийлар даврида, хусусан, Иккинчи Абдуллахон даврида юртимизда худди шундай ҳол юз берди.

      Аввало шуни таъкидлаш зарурки, шайбонийлар даврида юртимизнинг деярли барча ҳудудларида кўплаб янги суғориш иншоотлари қурилиб, ишга туширилган, душманлар томонидан барбод этилган эски суғориш шохобчалари қайта тикланган. Шулардан айримларини тилга олиб ўтамиз. Деҳқончиликни ривожлантириш учун Туркистондаги деярли барча дарёлар – Сирдарё, Амударё, Зарафшон, Чирчиқ, Вахш, Мурғоб дарёларининг суви ишга солинган. Сулолабоши Муҳаммад Шайбонийхон бу ишни Сирдарё суви ила Сиғноқ шаҳри атрофини обод қилиш билан бошлаб берган. 1502 йили эса Зарафшон дарёсининг Оқдарё ва Қорадарёга айрилиш ерида (тарихан бу жой Миёнкол дейилади) сув айиргич – кўприк қурдириб, атроф ерларни экинзорларга айлантиради. Суғориш иншоотларини қуриш Шайбонийхондан кейинги хонлар даврида ҳам давом эта борган бўлса-да, бу соҳа, айниқса, Иккинчи Абдуллахон замонида юксалди.

      Мамлакатимизнинг деярли барча катта-кичик дарёлари ва сойларидан деҳқончиликни ривожлантириш учун имкони борича ўринли ва унумли фойдаланилди, юзлаб катта ариқ (канал) ва ариқлар, сув айиргичлар, сув омборлари, кўприклар, тўғонлар қурилди. Шуниси диққатга сазоворки, тўғонлар шундай усти кенг қурилганки, улардан айни пайтда кўприк сифатида фойдаланилган. Камолиддин Биноийнинг ёзишича, биргина Зарафшон дарёси бўйлаб 21 та ана шундай иншоот қурилган. Шунингдек, бу даврда янги сув иншоотларини бунёд этиш билан бирга турли даврда қурилиб, орадан йиллар ўтгач, ҳар хил сабабларга кўра ишдан чиққан ёки қаровсизликдан ташландиқ бўлиб қолган кўхна суғориш ин-шоотлари қайтадан бунёд этилган ва жиддий таъмирланган. Масалан, Мирзо Улуғбек вафотидан кейин ташландиқ бўлиб қолган Бухоро атрофидаги ерлар, сомоний ва салжуқийлардан кейин суғорилмай қовжираб ётган Афшона қишлоғи, Ромитан тумани, Чоржўй атрофларига сув келтирилиб, янгитдан экинзорларга, боғ-роғларга айлантирилган. Тошкентнинг шимоли шарқидан оқиб ўтувчи Золариқ ҳам 1483 йили жиддий таъмирланиб, шаҳарнинг шимолий тарафида янги экинзорлар, полиз ва боғ-роғлар бунёд этилган.

      Шайбонийлар замонида, хусусан, Иккинчи