Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар: Қиссалар
Автор произведения Чингиз Айтматов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6609-8-4



Скачать книгу

ҳам истаги эди. 1995 йили Тошкентда Марказий Осиё халқлари маданиятлари ассамблеяси ташкил топар экан, Чингиз Айтматов унинг президенти этиб сайланди. Худди шундай у 1996 йили Араб-турк Маънавият, маданият, иқтисод марказининг бошқонлигига сайланиб, мустақиллик йўлидан дадил одимлаётган қон-қариндош халқларимизнинг буюк маънавий меросини тиклаш, истиқболда ҳам дунёнинг олди маданияти бўлишга ҳақли замин фарзандларининг маърифий эзгу шижоатланишларига ҳиссасини қўшишда давом этди.

      …У умрининг охиригача ижод ва ижтимоий фаолиятдан тўхтамади. 2008 йили кўз очиб, дунёни кўрган юртида “Чингиз Айтматов йили” деб эълон қилинган, қутлуғ 80 ёшини нафақат диёрида, балки бутун жаҳонда муносиб кутиб олиш тадориги борарди. Журналист (марҳум) Анвар Жўрабоев шундай маълумотни беради: “Россия” телеканалининг ижодий ходимлари Қозон шаҳрида адибнинг 80 йиллигига бағишлаб “Асрга татигулик кун” деган ҳужжатли фильмни суратга олишаётган эди. Чингиз аканинг соғлиги ёмонлашиб, уни касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизишади. Қозонлик докторлар соғайиб кетиши учун хўп уринишади, аммо… Охири уни ўн олтинчи май куни Германиянинг Нуюнберг шаҳридаги махсус клиникага олиб боришади. Касалхонага ётқизилган кунидан сунъий нафас олиш аппаратига уланган Айтматов йигирма беш кундан кейин икки минг саккизинчи йилнинг ўнинчи июнида – саксонга киришига бир юз саксон кун қолганида оламдан ўтади”. Марҳум адибни икки кундан кейин юртига олиб келишиб, яна икки кунлик хайрлашувдан кейин 2008 йил 14 июнида Бишкек яқинидаги Ота байит қабристонига дафн қилинади.

* * *

      Дарвоқе, Ота байит қабристони… Буюк адиб учун болаликдан идеал сиймолардан бири ва биринчиси отаси Тўрақул Айтматов бўлган. Чингизнинг болалик тасаввурида отаси яхшилик тимсоли ва падари бузруквори ҳал эта олмайдиган муаммо йўқдек туюларди. У бир умр шундай инсоннинг меҳрига тўймай, уни йигирма йиллаб кўришишни орзу қилиб, бир умр соғиниб ўтди, Дўйшен, Бойтемир, Эдегей Бўрон ва бошқа ўзи яратган энг мард, бағрикенг сиймолари тимсолига жойлади. Улар орасидаги жудолик, соғинч йўли 1937 йил Москвада солинган бўлиб, унга етиш учун 71 йилни сарфлади…

      Чингиз оға отасининг хаёли, отасининг буюк сиймоси ила бир умр дардлашиб яшади. Ана шу инсонни тирик деб ўйлаш ҳаққи жуда кўп қийинчиликларга чидаган, жуда катта ютуқларга эришиш учун ўзида куч топа билган эди. Унинг биринчи устози, катта йўлга тайёрлаб чиқарган ҳам шу падари бузруквори бўлади. Ахир, рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш даставвал отасида бўлмаганда, уни болалигидаёқ Москвага олиб бормаганида…

      Ўзининг фожеий тақдири буюк давомчиси тақдирида қўшилиб давом этишини ҳам у олдиндан кўра билган Тўрақул қамалганида 34 ёшда эди (Бундан чиқди: у 1903 йили туғилган, биринчи фарзандини 25 ёшда кўрган бўлади). “Ўн йил муддатга қамалди, хат ёзиш ҳуқуқидан маҳрум этилди”, хабарига, албатта, ўшанда оиланинг ҳамма аъзолари ишонган, интизор бўлиб кутишган. Кутмоқ азоб, аммо кутмоқ умид ҳам.

      Ҳолбуки,