Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар: Қиссалар
Автор произведения Чингиз Айтматов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6609-8-4



Скачать книгу

садағанг кетайлар, овозларингни эшитадиган кунлар яна келармикин! – дейишиб кампирлар кўз ёши тўкарди. Саида ҳам уларнинг орасида ўтирган эди. Ҳали унинг яқин қайин иниси Жумабой ҳам ширакайф бўлиб келди:

      – Юринг, янга, бўза буюриб келдик, ўша ердан хайрлашиб жўнамоқчи бўлдик.

      – Юринг…

      Саида Исмоилга обориш учун ёрғичоқда талқон туйиб ўтирган эди. У боланинг кўнглини ўкситгиси келмай, нима дейишини ҳам билмай қолди:

      – Сизларни кўчадан кузата қолайин, айланай, менинг у ёққа боришим уятку…

      – Нимаси уят, ҳеч бўлмаса Исмоил акам учун кузатарсиз-ку, ҳозир у урушда ўт кечиб юргандир… Насиб қилиб учрашиб қолсак, янгам кузатиб қўйди, деб айтаман. Душманни енгиб ғалаба билан келсин, десангиз, юринг, ўз кўзингиз билан жўнатинг. Менинг бошқалардан қаерим кам. Ҳаммани ота-онаси, акаукалари жўнатишаётир, мени-чи?..

      Саида унинг бу сўзларидан довдираб, нима деб жавоб қайтаришини билмай қолди. Унинг қизариб кетганини Жумабой ҳам пайқади:

      – Ии, янга, қизиқ экансиз, шунга ҳам уялдингизми! Қани бўлмаса юринг, орқада қолмасдан юринг!

      Ҳозир ҳам Саида унга тик қарай олмай, ўзини одамлар орасида ётсираб, айбли сезгандек, рўмоли билан оғзини беркитиб жимгина ўтирарди. Мана, эрта-индин ажал билан олишадиган бу ўспирин йигитларнинг сир бой бермай ўзаро чуғурлашиб, хиргойи қилиб ўтиришлари уларни кўзга айниқса оловдек кўрсатиб, туғишган оға-иниларни эслатарди. Дарҳақиқат, инсоннинг қадрқиммати ҳам кўпинча шундай айрилиқ кунларда билинмайдими? Уларнинг фақат ўзлари ҳақида, ўз тақдирлари тўғрисидагина эмас, балки бунда қолаётган эл-юртининг тақдири ҳақида ўйлаётганларини ўйласанг, юрак-бағринг эзилиб, узилиб кетгандек туюларди.

      Ана, бўзадан юзлари қизариб, лола ранг бўлиб кетган Жумабой қувончга тўлиб, бесўнақай гавдасини эплай олмай, қўлида коса ушлаганча тепаликда гандираклаб турибди. Унинг туғишган акаси – овул бахшиси Мирзақул чап қўлидан ажраб, яқинда фронтдан қайтган. У ҳозир овулда қишлоқ Советининг раиси бўлиб ишлайди. Мирзақулнинг ашулаларини ҳатто кўчада ўйнаб юрган майда болалар ҳам айтиб юришади. Уларни эшитсанг борми, этинг жимирлашиб, кўзингдан юм-юм ёш оқади. Жумабой ҳам ҳозир акасининг севимли ашулаларидан бирини чўзиқ овоз билан куйлай бошлади:

      “…Эй-и-и!..

      Олтмиш вагонни тиркаб,

      Ўқдек учган паровоз.

      Овулимдан жўнаяпман,

      Қадрдонлар, хайр-хўш!

      Етмиш вагонни тиркаб,

      Елиб учган паровоз,

      Юртимдан кетаяпман,

      Янгаларим, хайр-хўш!..”

      – Оқ йўл, йигит! – деб ўтирганлар бир овоздан маъқуллашди. – Сени янгаларингдан жудо қилган душманни енгиб омон кел!

      Жумабой бошини юқори силтаркан, кучга тўлиб, ҳеч кутилмаганда улғайиб қолгандек бўлди-да, юзида ҳарбийларга хос жиддийлик акс этди. У деразадан кўриниб турган тоғ чўққиларидан кўзини узмай, ўзининг киндик қони томган ер, униб-ўсган овулидан яна бир соатдан сўнг