Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

кўришдим. Асет елкамдан рюкзагимни олиб, олдинга тушди.

      – Қани, кетдик!

      Мен орқамга қарадим. Ҳалиги бирга келган йўлдошларимнинг бирортаси ҳам кўринмасди. Яхшиямки, Асетнинг чиққани, деб ўйлайман ўзимча, бўлмаса нақ ёлғиз ўзим қоларканман! Сал юрганимиздан сўнг Асет тўхтади.

      – Қани, чиқ, Соғиндиқ!

      Қарасам, бир от қўшиғлик чена турибди. Ченага чиқдим, устига пичан ташлаб, юмшоқ қилиб қўйган экан. Асет ченада катта тўн ҳам ола чиққан экан, жойлашиб ўтирганимиздан кейин у учаламизнинг оёқларимизга тўнни ёпди.

      – Менга устимдаги ҳам бўлади. Қани, чуҳ, жонивор!

      Чана қорни ёқимли ғичирлатиб, сирпаниб кетди…

      Танишув

      Қуёш терак бўйи кўтарилиб қолган. Осмонда тўда-тўда кулранг булутлар худди жулдур кўрпага ўхшаб аста қалқиб юрибди. Қорасовуқ. Кечаси тағин қор тушибди. Атроф худди шакар сепиб қўйгандай оппоқ. Қандайдир бир нозик заррачалар қуёш нурида кўзингни олгудай ялтирайди. Кеча кечқурун кун туман бўлгани учун бу ерлар менга бийдай дала бўлиб кўринган эди. Йўқ, унчалик эмас экан. Ҳув олисларда подалар, сурувлар мириқиб ёйилиб юришибди. Йўл чеккасидаги жинғил, тўранғил, чийлар ғалати бир суратни эслатади: гўё уруш маҳали-ю, улоқтирилган гранаталар устма-уст портлаган… Ишонмаяпсиз шекилли? Ўзингиз кўрганингизда ҳам шунга ўхшатган бўлар эдингиз. Қаранг, чийларнинг таги ингичка-ю, барг томони йўғон, худди портлаб сочилиб кетгандай…

      Ченамиз учиб келяпти. Устида фақат Асет иккаламиз, холос. Ойиси Ойгул опани аеропортга кузатиб қайтяпмиз. Асет негадир хомуш. У тизгинни силкиган сайин тўриқ от қулоғини гажак қилиб олға интилади, хўрс-хўрс қилиб бурунларидан оппоқ буғ чиқаради. Ченамиз олға интилади. От туёқларида қотиб қолган сумалаклар қўнғироқдек шилдир-шилдир қилади. Асетнинг қовоғи солиқ. Эҳтимол, боя ойисининг аэропортда айтган гапларидан хафа бўлгандир. Менимча, Асет бу гапларни ойиси менинг олдимда айтганидан уялган бўлса керак. Қизиқ, унинг ойиси ҳам худди менинг ойимга ўхшар экан. Ўзи баҳорги каникул муносабати билан Нукусга – ўқитувчилар мажлисига кетяпти-ю, кўнгли Асет билан менда. Ҳамма самолётга қараб шошилса, у Асет иккаламизни олдига чақириб олиб, нима дейди денг:

      – Мен икки-уч кунда қайтиб келаман. Тўполон қилмай ўйнаб юринглар, хўпми? Аксига олгандай даданг ҳам иш билан кетиб қолди. Бувижонингни ранжитма…

      Ўҳ-ҳў, бирпасда Асетнинг ҳамма қилиқларини айтди-қўйди: бувисининг сўзига кирмаслиги борми, аллақаёқларга санқиб кетиши борми, синглисига кун бермаслиги борми… Қўйинг-чи, инжиқлик қилиб овқат емаганигача!.. Билишимча, у шунинг учун индамай келяпти.

      Мен яна атрофни томоша қила бошладим: узоқ-узоқларда қандайдир япасқи, пастак уйлар қорайиб кўринарди. Асетдан сўрадим:

      – Бу атрофда ҳам бошқа овуллар борми?

      – Бор.

      – Қанақа?

      – Бизнинг овулни Муйтен овули, дейишади. Бундан уч-тўрт чақирим нарида Думалоқ кўл бор. Кетгунингча олиб бориб кўрсатаман. Ана ўша кўл бўйида Қабасин, Ашамайли, ундан ҳам нарида Қоракесак овуллари бор. Одамлари балиқчилик қилади.

      – Ҳалиги айтган Думалоқ