Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

муҳаббат, умуман олганда, имон-эътиқод билан боғлиқ маънавият масаласидир. «Детская литература» журнали 1981 йил 6-сонида бу ҳақда шундай деб ёзади: «Муаллифни кўпроқ маънавий-ахлоқий муаммолар ўйлантиради: авлодлар ўртасидаги боғлиқлиқ, халқнинг ўтмиши ва келажаги… Носир Фозиловга уруш мавзуси ҳам жуда яқин».

      Ёзувчи асарларининг қаҳрамонлари турли миллатларга мансублиги, ўз ёши ва ҳаётда тутган мавқеига мос соддалиги, феъл-атворида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг мужассамлиги, ҳаётга фаол муносабатда бўлиши билан алоҳида ажралиб туради.

      Ёзувчи асар қаҳрамонлари бошдан кечирган саргузаштларни шунчаки кичик китобхонларнинг руҳиятига мос қизиқарлилик талаби билангина қаламга олмайди. Балки ўша қизиқарлилик заминида кичик китобхонга айтиш зарур деб ўйлаган маънавий-ахлоқий муаммога диққатимизни қаратади. Муаллиф нутқидаги сержило бадиий бўёқдор иборалар, кишини чуқур мулоҳазага чорловчи тагдор қочиримлар адабий қаҳрамонлар нутқидаги индивидуаллик билан уйғун равишда қиссаларнинг ўқишлилигига хизмат қилади.

      Қаҳрамонлар тимсолининг таъсирчанлигини таъминлашда нутқи, ўзини тутиши, бошқаларга муносабати, феъл-атвори тасвири муҳим ўрин тутгани ҳолда айрим болалар ёзувчилари асарларида кичкинтойлар тарбияланувчи, муаллиф тарбиячи сифатида кўзга ташланади. Боз устига қаҳрамонлар нутқини муаллиф нутқидан фарқлаб ҳам бўлмайди. Носир Фозилов қисса ва ҳикояларида нафақат муаллиф билан қаҳрамонлар, балки қаҳрамонларнинг ўзлари ҳам фикрлаш йўсинига кўра бир-бирларидан ажралиб туради.

      Халқлар дўстлиги ғоясини асарларига чуқур сингдирган адиб қайси миллат вакили тимсолини яратмасин, ўша қаҳрамон мансуб тарихий муҳит ва миллат тили, урф-одатлари, турмуш тарзини хаёлидан қочирмаган. Бинобарин, адиб яратган қаҳрамон қозоқ бўлса қозоқча, татар бўлса татарча, ҳатто поляк бўлса полякча талаффуз билан гапирадики, унинг характер такомили, ўзини тутиши, ҳаётга муносабати китобхонда заррача шубҳа туғдирмайди.

      Носир Фозилов бадиий ижоднинг энг қийин «сирларидан» бири – «битта-иккита ибора билан манзара ярата олиш сирини билади», деб ёзади Одил Ёқубов.

      Дарҳақиқат, «битта-иккита ибора билан манзара ярата олиш сири» бевосита асардаги пейзаж ва воқелик тасвирига ҳам, адабий қаҳрамонлар нутқи ва портретига ҳам баб-баравар тегишлидир. Ёзувчи асарларида кўп бор тилга олинадиган Туркистон даштларида тонг ва шом манзараларининг бадиий тасвирда баъзан шеърга айланиб кетиши бежиз эмас.

      «Оқшом. Осмон тўла булут. Уфқ тонг рангида қип-қизариб турарди. Эндигина ботиб бораётган қуёш худди Ойдинкўл атрофининг кўркам манзараларини кўзи қиймаётгандек булутлар тагидан сўнгги бор мўраларди; унинг қип-қизил заррин нурлари кўлнинг жимир-жимир тўлқинларида, кўл атрофидаги қамиш учларида, тепаликларда тағин бир жилваланиб турди-да, кейин аста-секин сўна бошлади».

      Уруш даври фронт орқасидаги халқ ҳаёти тасвирига бағишланган «Саратон», «Қуш қаноти билан» номли қиссалари Носир