Название | 1985 |
---|---|
Автор произведения | Энтони Бёрджесс |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-7390-0-0 |
Сиз буни кулгили ҳисоблайсизми? Эшитинг:
“Албатта, шу фурсатда уларни кузатишаётганини ҳеч ким билмасди. Фикрлар полицияси сенинг кабелингга тез-тез уланиб турадими? – бу ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. Ҳаммани кузатган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас – ҳатто, суткалар давомида. Яшашга тўғри келди ва сен инстинктга эврилган одат бўйича яшадинг. Яъни ҳар бир сўзингни эшитаётганликлари ва чироқ ўчмагунча ҳар бир ҳаракатингни кузатаётганликларини англаш ҳисси билан”.
Йўқ, кулгили эмас, лекин у қадар қўрқитувчи ҳам деёлмайман. Шахсий ҳаётга ҳақиқий тажовуз – умуман, электрон кўз таъқибига тушиш мумкинлиги. Катта Оға Уинстон Смит ортидан “Ғалаба” турар жойидаги барча вазиятларда бирга, фақат ошхона ёки ҳожатхонага бормайди. (Ва менинг фикримча, агар унга шахсий квартирасида яшашга ижозат этилган бўлса, орқасидан юриш ҳам нотўғри. Кираверишида қулфбузар билан полициячиси каравотда ётган дортуар16 бўлгани яхшимасми?) Қоронғуликда, тўшакда ҳар қандай исёнкор ўй-хаёлларни суриш мумкин. Телеэкран – ҳақиқий хавф ёки нималар содир бўлаётганини биладиган одамлар учун эшитувдан каттароқ нарса эмас. У – шахсий ҳаётнинг ўлим метафораси. Бу ерда энг муҳими, телеэкран ўчири лиши мумкин эмас. Бу худди мияга ўрнашган реклама мусиқаси, катта корпорациялар ва давлатнинг иштироки ҳақидаги доимий эслатма, анти-“мен”.
Лекин, Уинстонни чиндан кузатишади. Уни ҳатто телеэкрандаги жисмоний тарбия мураббийи
15
1958 йилда пайдо бўлган комикс ва мультфильмлар қаҳрамони.
16
Дортуар – ёпиқ ўқув юртларидаги умумий ётоқхона.