1985. Энтони Бёрджесс

Читать онлайн.
Название 1985
Автор произведения Энтони Бёрджесс
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-7390-0-0



Скачать книгу

истакларини қондириш билангина қаноатланадилар. Қолган ўн беш фоизи эса – ички ва ташқи партиялар. Ташқи партия – ўзларини ингсоц метафизика4сини ҳаётга татбиқ этишга бағишлаган, сайланадиган аристократия. Ички партия эса ўз-ўзидан амалдорлар, паст даражадаги давлат хизматчиларидан ташкил топган. Улар ҳокимият дарахтининг асосий тўртта шохи билан машғуллар. Булар: Меҳр-муҳаббат вазирлиги, Фаровонлик вазирлиги, Ҳақиқат ва адолат вазирлиги, Тинчлик вазирлиги.

       Тинчлик?!

      Аслини олганда, Уруш вазирлиги. Лекин уруш – бу тинчлик.

       Партияни ким бошқаради?

      Ҳеч ким. Катта Оға дея аталувчи ҳеч ким. Ҳеч қачон туғилмаган ва ўлмайдиган. Катта Оға – Худо. Уни айбдор қилмоқ, шу билан бир қаторда севмоқ лозим.

       Бу мумкинми?

      Бу ҳаттоки зарур.

       Лекин буйруққа асосан севишга мажбурлаш мумкинми?

      Бунинг учун етарлича усул ва воситалар топилади. Никоҳ орқали туғиладиган севгини, ота-она ва болалар ўртасидаги меҳрни, жинсий алоқадан пайдо бўладиган ҳузур-ҳаловатни, қолаверса, авлод қолдириш қувончини йўқ қилиш, эмоционал (ҳиссий) эҳтиёж дея аталувчи объектга йўналтиришда қўл келади. Эммануель Голдстейн сингари Катта Оғани ёмон кўрувчи, Океанияни яксон қилишни истайди ган душман билан мудом ҳамфикр хоин бор. Бу аҳоли орасида мудом қўрқув ва нафратнинг ошиб боришини, уларни қутқариш ҳамда ҳимоялашга қодир ягона кучга янада қаттиқроқ боғланишни кафолатлайди.

       Ингсоц метафизикаси нима?

      Асосий сабаб ёки сабаблардан бири ҳисобланган, шунингдек, уни кузата оладиган онгли мавжудотга эга бўлмаган Олий воқелик. Ғоялар сезги органлари орқали қабул қилинувчи ахборотлар билан бир қаторда, субъектив фантомлардан5 ортиқ эмас. Аммо гап индивидуал (шахсий) эмас, балки коллектив онг ҳақида кетмоқда. Катта Оғанинг идроки бошқа ҳамма онгни ўзида мужассам этади. У идрок этган воқелик – ягона ҳақиқат. Қолганлари – ёлғон, бидъат ва давлат учун хавфлидир. Индивид партиянинг барча нуқтаи назарини иккиланишларсиз, шубҳа қилмасдан, ҳатто бу ҳақида ўйламасдан ўрганмоғи керак. Қўшфикрлилик номли машҳур усулни қўллаб, қарама-қарши туюлган ғоялар билан ҳам муроса қилмоғи зарур. Ички конфирмизм6 етарли эмас. Бу бутунлай чин юракдан ва ҳақиқий садоқат бўлиши керак. Агар алоҳида шахснинг идроки партия тарихи билан зиддиятга борса, дарҳол онг устидан назорат воситаларини ишга солмоқ даркор. Ҳар қандай қарама-қаршиликни тезда бартараф этиш мумкин ва лозим. Қўшфикрлилик – эътиқоднинг бутунлигича инстинктив, самимий ва шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга воситаси.

       Партиянинг метафизик мафкурани такомиллаштириш ва кенг ёйишдан ташқари вазифаси – ингсоцнинг асл мақсади нима?

      Агар сиз сафсатабозлик ва риёкорликни кутаётган бўлсангиз, бу бефойда. Ташкилотнинг мақсади қўл остидагиларнинг фаровонлиги, моддий таъминоти эмас. Ташкилот ҳукмронлик туфайли мавжуд. Партия ўзидан ташқаридаги ҳаммани тўлиқ назорат қилишни, барча ташқи ҳақиқатни



<p>4</p>

Метафизика (юн. “meta ta physika” – физикадан кейин. Аристотелнинг фалсафий асарлари номидан олинган) – диалектикага қарама-қарши ўлароқ, табиат ва жамият ҳодисаларини ривожланишда бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб қарамасдан, бир-биридан узилган ҳолда турғун ва ўзгармас ҳолда текширадиган, ҳодисаларнинг ички қарама-қаршиликларини инкор этувчи билим методи.

<p>5</p>

Фантом – шарпа, арвоҳ, кўланка.

<p>6</p>

Конфирмизм (лот. conformis – ўхшаш, мувофиқ) – мавжуд тартиб-қоидалар ва ҳукмрон нуқтаи назарларга мослашиш ёки уларни пассив қабул қилишни билдирувчи маънавий-сиёсий атама.