1985. Энтони Бёрджесс

Читать онлайн.
Название 1985
Автор произведения Энтони Бёрджесс
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-7390-0-0



Скачать книгу

са ҳам.

       У қандай бошланди?

      Ниҳоятда чўзилиб кетган урушнинг якунини тезлаштириш мақсадида атом бомбасининг илк бор қўлланилиши туфайли. Бироқ, фашистлар ҳамда эркин дунё (аслида, унчалик ҳам эркин бўлмаган, сезиларли қисми тоталитар тузум ҳукмронлиги остида бўлган) ўртасидаги зиддиятлар барҳам топиши биланоқ, айнан шу дунёни ағдар-тўнтар қилишга қодир, ўта теран қарама-қаршилик учун замин ҳозирланган эди. Коммунистик давлатлар капиталистик мамлакатларга рўбарў келишди ва ҳар иккала томон ҳам ядро қуролларининг чегарасиз арсеналига1 эга эди.

       Хўш, нима бўлибди?

      Бир урушни якунлаш мақсадида ишлатилган қуроллар, эндиликда бошқасини очиш учун хизмат қиларди.

       1950 йиллардаги дунё ядровий урушининг пировард натижаси қандай якун топди?

      Ҳисобсиз атом бомбалари Ғарбий Европа, иккала Америка ва Совет империясининг ишлаб чиқариш марказларига ташланди. Вайронагарчиликлар шу қадар даҳшатли эдики, дунё ҳукмрон элитаси вакиллари атом уруши уюшган жамиятни йўқ қилиб, уларнинг бошқарув лаёқатига ҳам путур етказиши мумкинлиги тўғрисида ўйлай бошлашди.

       Шундан сўнг…

      Умумий келишув асосида атом даврига якун ясалди. Эндиликда Иккинчи жаҳон уруши даврида ишлатилган анъанавий қурол турлари билангина жанг олиб бориш мумкин эди. Урушлар давом этаверади, боз устига, бу глобал миқёсда табиий ҳолдек қабул қилинади.

       Ядровий уруш якунланган пайтда дунёда кучлар мувозанати қандай эди?

      Мазкур уруш натижасида дунё учта улкан давлатлар, ёки буюк мамлакатлар блокига ажралди. Алоҳида мамлакатларнинг умри поёнига етди.

      Таркибига Қўшма штатлар, Лотин Америкаси ва собиқ Британия Ҳамдўстлиги кирган Океания Конгломерат2 деб аталди. Уларнинг бошқаруви аниқ бўлмаса ҳам, тахминан Шимолий Америкадан туриб амалга ошириларди. Гарчи, мазкур бирлашган буюк давлатнинг мафкураси инглиз интеллектуаллари томонидан ишлаб чиқилган ва инглиз социализми, ёки ингсоц номи билан машҳур бўлса-да, эски географик номенклатура қайсидир маънода ўз аҳамиятини йўқотди. Бунинг устига, алоҳида миллий ва маданий қадриятларга тарафдорлик, янги эътиқод наздида зарарли ҳисобланарди.

       Масалан, Буюк Британиянинг кейинги тақдири қандай кечди?

      Буюк Британия Парвоз йўлаги I дея атала бошланди. Қандайдир камситувчи ишоралардан холи, нейтрал баҳо бу.

       Қолган буюк давлатлар-чи?

      Қолган икки буюк давлат Евроосиё ва Остазия (Шарқий Осиё)дир. Евроосиё бутун минтақавий Европа ва Совет Иттифоқининг сингишиб кетиши натижасида шаклланди. Остазия Хитой, Япония ва Осиёнинг жанубий-шарқий қисмидан иборат эди. Шунингдек, унинг таркибига Евроосиё ҳудуди билан чегараланган, уларга боғлиқлиги уруш йўли орқали ўзгартирилган Манчжурия, Мўғулистон ва Тибетнинг бир қатор вилоятлари кирарди.

       Уруш…

      Буюк давлатлар ўртасидаги уруш 1959 йилда бошланган ва ҳануз давом этмоқда.

       Бошқача айтганда, анъанавий қуроллар билан урушми?

      Тўғри. Чегараланган қурол-яроғ ва профессионал армия билан. Замонавий дунёнинг илк урушлари билан таққослаганда армиялар нисбатан кичикроқ. Урушаётган томонлар бир-бирини йўқ қилишга қодир эмаслар. Агар буни уддалай олганларида уруш тугаган бўларди. Уруш эса тугаши мумкин эмас.

       Нега тугаши мумкин эмас?

      Уруш – бу тинчлик, яъни уруш – замонавий ҳаёт тарзи, худди тинчлик ўтган даврлар учун ҳаёт тарзи бўлгани сингари. Сиёсий фалсафа нуқтаи назаридан уруш ҳаёт тарзидир.

       Аммо урушдан мақсад нима?

      Аввало, уруш бирор бир мақсадда олиб борилмаслигини айтишга ижозат берсангиз. Уруш ҳаракатлари учун ҳеч қандай моддий сабаблар йўқ. Ҳеч қандай қарама-қарши мафкуралар ҳам. Океания, Евроосиё ва Остазия ҳукмрон партия бошқарувини ҳамда шахсий ҳуқуқий эркинликнинг барча тамойилларини тан олишади. Дунёқарашларнинг тўқна шуви, янаям аниқроғи, ҳудудий экспансияга3 урушнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

       Лекин бундан қандай маъно бор?

      Урушнинг оммага эълон қилинган мақсади – қуруқликда мавжуд трапециясимон ҳудудлар, уларнинг бурчакларида жойлашган Танжер (Марокашдаги шаҳар), Конгодаги Браззавиль ва Австралиядаги Дарвин каби шаҳарларни тасарруфга олиш эди. У ерларда битмас-туганмас арзон ишчи кучлари – оғир меҳнат шароити ҳамда яшаш доирасидаги минимал тўловларга ўрганган миллионлаб эркак ва аёллар яшайдилар. Мазкур совринга эга бўлиш йўлидаги рақобат Экваториал Африка, Яқин Шарқ, Жанубий Ҳиндистон, шунингдек, Малай архипелагига қадар ёйилди ва ўз навбатида талашилаётган ҳудудлар чегарасидан ўтмади. Бир қатор ҳарбий ҳаракатлар Шимолий қутбда ҳам давом этди. Бу ерларда қимматбаҳо минералларнинг улкан захиралари мавжудлиги тахмин қилинади.

       Бу оммага маълум сабаб. Аслида-чи?

      Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқаришни бор қуввати билан юргизиш, ҳам



<p>1</p>

Арсенал (фр. arsenal – ишхона, устахона) 1. Қурол-аслаҳа ясайдиган, тузатадиган жой; қурол-яроғ омбори. 2. Кўп сонли бирор нарса, катта захира.

<p>2</p>

Конгломерат – бирор бир нарсанинг механик бирикиши, тартибсиз ва хилма-хил аралашув.

<p>3</p>

Экспансия (лот. expansion – кенгайтириш, ерни кенгайтириб юбориш) – давлатларнинг, ижтимоий гуруҳлар ёки ташкилотларнинг ўзга ҳудуд ва бозорлар, хомашё манбаларига нисбатан куч ишлатиш ёки бошқа воситалар орқали ўз сиёсий, иқтисодий таъсир доирасини кенгайтириш йўлидаги ҳаракати.