Название | Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография |
---|---|
Автор произведения | Исмоил Каримов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 9785005967664 |
ва имкон яратади.
«Қўлланмалар билан ишлаш» усулида эса дарс ўтиш жараёнида дарслик, қўшимча адабиёт, жадвал, шакллар етарли бўлиши ва ҳар бир ўқувчига берилиши керак. Умуман олганда энди технология дарсларида дарслик ва қўлланмлар билан ишлаш усулидан фойдаланиш учун катта имкониятлар яратилди. Жумладан технология фани бўйича 5-9-синфлар учун дарсликлар ва бошқа қўлланмалар яратилган [191, 206, 219, 221, 222].
Шунинг учун ҳам энди технология дарсларида ўқувчиларни адабиётлар билан ишлашга ўргатиш катта аҳамият касб этмоқда.
Қўлланмалар билан ишлашда ўқитувчи мавзуни эълон қилиб асосий мақсадни тушунтириб беради. Ўқувчилар дарслик, қўлланма, жадвал ва шакллардан фойдаланиб маълумот тўплашга, дарсни мустақил ўрганиб, сўнгра ўзаро кичик гуруҳ, жамоа бўлиб таҳлил қилиб чиқадилар. Бундай дарслар ўқувчиларни дарслик, қўлланмалардан фойдаланиб маълумот тўплашга, дунёқараши, билим ва кўникмасини оширишга, мустақил билим олишга ва мустақилликка ўргатади, шунингдек, шахсий психологик хусусиятларни, инсонийлик фазилатларини шакллантиришга ва ривожлантиришга ҳам ёрдам беради.
Технология фани ўқувчиларни муайян меҳнат жараёнларини бевосита амалга оширишга тайёрлаш, яъни уларнинг билимларини амалиётда қўллашга ўргатиш, дастлабки касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш вазифасини қўяди. Меҳнат фаолиятида оддий бир ишни бажаришига йўналтирилган вазифанинг ҳар бир элементи меҳнат ҳаракати дейилади. Бу модулли ўқитишнинг иккинчи босқичига мос келади.
Технологик жараённинг бир типдаги асбоблар, мосламалар ва меҳнат усулларини қўшиб олиб борилиши орқали тугалланган қисми меҳнат операцияси деб аталади. Ҳар бир меҳнат операцияси меҳнат усулларининг бирга қўшиб олиб борилиши ёрдамида бажарилади. Усул бу ишчининг муайян бир мақсадга эга бўлиб, тугалланган меҳнат ҳаракатидир.
Назарий ва ишлаб чиқариш таълими вазифаларини бўлиниши шартли характерга эга, чунки назарий таълимда билимларни амалиётда қўллашга кўп эътибор берилади. Ишлаб чиқариш таълимида олинган билимлар назарий таълимда туркумлаштирилади, назарий таълим жараёнида ўрганилган кўникма ва малакалар эса ишлаб чиқариш фаолиятида қўлланиб мустаҳкамланади.