Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов

Читать онлайн.
Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Автор произведения Исмоил Каримов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 9785005967664



Скачать книгу

[51], Б. Зиёмухамедов [61], Р.Ж.Ишмухамедов [63], Ж. Йўлдошев [64], В.А.Кан-Калик [170], М.В.Кларин [150], А. Кушнир [193], И.Я.Лернер [157], Б.Т.Лихачёв [193], И.Д.Никандаров [170], У.Н.Нишоналиев [173], М. Очилов [176], И.П.Пидкасистий [193], Н. Сайидаҳмедов [189], Т. Сакамото [193], В.А.Селастёнин [193], Н.Ф.Тализина [196], Ў. Толипов [201, 202], Ж. Толипова [203], Б.Л.Фарберман [210], В.В.Юдин [225] ва бошқа тадқиқотчилар томонидан атрофлича ўрганилган.

      Бироқ юқорида айтилган тадқиқотчилар томонидан технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда ўқитиш технологиялари (гуманитар технологиялар) билан ишлаб чиқариш технологиялари (техник технологиялар) нинг ўзаро узвий боғланган – уйғунлашган ҳолатидан фойдаланиш масалалари ўрганилмаган. Бошқа кўпгина адабиётларда ҳам бу мазкур масаланинг ўзига хос хусусиятлари етарли очиб берилмаган. Худди мана шу ҳолатлар юқорида номланган мавзуни танлашга асос бўлди.

      «Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари» деганда биз умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда гуманитар ва техник технологияларнинг имкониятларидан ўзаро боғланган, бир-бири билан уйғунлашган ҳолда фойдаланишга қаратилган шарт-шароитларни, методларни назарда тутамиз [103; 102-105-б.]. Чунки технология фани дарслари асосан амалий кўринишдаги машғулотлардан ташкил топган. Бунда ўқувчи бирор буюм тайёрлашда техник технология тизими бўйича фаолият кўрсатади. Унинг мана шу фаолиятини самарали бўлиши учун эса аввало унга мазкур буюмнинг тузилиши, ишлатилиши ва уни тайёрлашга оид назарий тушунча беришга тўғри келади. Худди мана у ҳолатда ўқитиш (гуманитар) технологияларидан фойдаланилади. Демак, технология фани дарсларида ўқувчиларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бевосита ўқитиш ва техник технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга макур технологияларни ўзаро узвий боғланган, уйғунлашган ҳолда қўллаш ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қулай имкониятларни юзага келтиради [103; 102-105-б].

      §2.2. Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари

      Республикамизда таълимнинг асосий мақсади бизнинг демократик эркин давлат қураётганлигимиз, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш йўлига кирганлигимиз билан бевосита боғланади. Давлатнинг буюк келажаги фуқароларимизнинг маълумотлилигига, маданиятига, бунёдкорли-гига таянади. Зеро, эски таълим-тарбия асосига янги жамиятни қуриб бўлмайди. Шу муносабат билан таълим қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:

      – мустақиллигимизни, истиқлолимизни ҳис эта биладиган, ўзлигини англаб етган кишиларни тарбиялаш;

      – республикамизнинг ақл-заковат ва илм борасидаги куч-қувватини ривожлантириш; оила, жамият, давлатимиз олдидаги масъулиятини англайдиган, ҳар жиҳатдан баркамол шахсни шакллантириш;

      – ахлоқий пок, жисмоний бақувват, Ватан туйғуси билан суғорилган фидойи инсон, изланувчан, ташаббускор соғлом авлодни шакллантириш;

      – фақат