Афсун. Наргиз Асадова

Читать онлайн.
Название Афсун
Автор произведения Наргиз Асадова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-789-9



Скачать книгу

ўз хотинидан кўра келинига кўпроқ ён босиб тургандан кейин нима қилиш керак?! Қаранг, Шашибҳушан уйга бирон буюм олиб келса, хотинига эмас, албатта, келинига илинади. Бу ҳам етмагандай, кўпинча ўз хотинининг гаплари бир тийин бўлиб қолаверади-да, Радҳамукунднинг маслаҳатлари масалани ҳал қилади. Шашибҳушан кенг феълли, ўта очиққўл эканлиги учун рўзғорга оид ҳамма вазифалар Радҳамукунднинг зиммасига тушганди. Буни катта овсин бошқача тушунарди: Радҳамукунд акасига зимдан чоҳ қазияпти, деган гумонга борарди. Аммо буни тасдиқлайдиган бирон далил топилмагани сари қайнисига ғарази баттар ошарди. Шубҳалар зарбига дош беролмай, оғзидан заҳарли сўзлар ўқтин-ўқтин отилиб чиқишининг боиси ҳам шунда эди…

      Шу куни Радҳамукунд амаллаб тонг оттирди-да, ғамгин қиёфада Шашибҳушаннинг қошига борди. Акаси ҳайрон бўлиб сўради:

      – Радҳе, нега кайфиятинг паст, тобинг қочмадими, мабодо?

      Радҳамукунд ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қилди:

      – Ака, энди бизнинг бу ерда туришимиз қийин бўлиб қолди…

      У гап орасида янгасининг кеча кечқурунги қилиқларини қистириб ўтди.

      Шашибҳушан кулиб юборди:

      – Бор-йўқ гап шуми? Э, суф-е, сенга! Хотинларнинг кимлигини билмайсанми ҳали? Сен билан биз қаёқда-ю, улар қаёқда? Оғзига келганини гапираверади-да. Шунгаям кўч-кўронингни кўтариб қочмоқчимисан? Бунақа гаплардан мени бехабар, деб ўйлайсанми? Нима, шунга ҳовли-жойимни ташлаб чиқиб кетайми?

      Радҳамукунд хомуш қиёфада жавоб қайтарди:

      – Хотинларнинг гапини кўтаролмасам, эркак бўлиб дунёга келганимнинг маъноси нима, ака? Фақат сизнинг ширин турмушингизга аччиқ ораламасин, дейман-да…

      – Сен кетсанг, турмушимиз чучук бўлиб қолади, деб ўйлайсанми? – укасига тикилди Шашибҳушан.

      Шу билан суҳбат узилди. Бироқ Радҳамукунднинг юрак дарди заррача енгиллашмади. Катта овсиннинг хархашаси тобора авж олаверди. Арзимаган нарсаларни баҳона қилиб қайнисига кўз очирмасди. Унинг ўринсиз таъналари Росманининг қалбига ўқдай санчилар, шунда ҳам бечора йигит ҳеч нарса эшитмаётгандай, сигарета чекиб ётаверарди. Хотинининг йиғламсираган қиёфасига кўзи тушган заҳоти эса кўзларини юмиб оларди-да, ёлғондакам хуррак отишга тушарди. Бироқ унинг юзига диққат билан разм солган одам Радҳамукунднинг тобора бардоши тугаб бораётганини пайқаши қийин эмасди…

      Шашибҳушан билан Радҳамукунд ёшликдан бирга ўсиб-улғайишди. Иккаласи эрталаб апил-тапил нонушта қилиб мактабга жўнашарди. Баъзан пандит жийнинг кўзини шамғалат қилиб, дарсдан қочиб қолишар ва деҳқон болалари билан турли-туман ўйинлар ўйнаб юришарди. Ҳатто кечалари битта тўшакда ухлардилар…

      «Ўша пайтларда Бражсундарий қаерда-ю Росмани қаерда юрганикин? Чамбарчас умрларни наҳот айириб ташлаш мумкин бўлса?! Ака-укачилик, бирининг ҳисобига бири кун кўриши учун ўйлаб чиқарилган қандайдир найранг, деган гумонга боришнинг ўзиёқ ўтакетган пасткашлик-ку! Бу аҳволга яна қанча чидаш мумкин?» Радҳамукунднинг боши қотганди…

      Шу орада ака-ука бошларига оғир мусибат тушди.

      Ўша даврларда