Название | Юрак - аланга: бадиалар |
---|---|
Автор произведения | Иброҳим Ғафуров |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-20-988-6 |
Ҳалима Худойбердиеванинг ўзига хос шеърларида бош мотив – меҳнаткаш одамнинг фазилатларини улуғлаш. Шоира ўзининг эндигина камолга етиб келаётган қаҳрамонларини мураккаб олам қаршисида уйғонган ёки тўлқинга келган барча туйғулари, қарама-қаршиликлари билан тасвирлайди. Унинг лирик қаҳрамони ҳаётда қийинчиликларга дуч келиб, ўзлигини топаётган, оққорани ажратаётган, нафрат нима, ишонч нима, ғазаб нима фарқлаётган шахс. У бир шеърида ёзади:
Муаммолар бағрини шундай ёраман,
Мен ўхшаб оқ сочли онам, халқимга.
Серташвиш дунёга кириб бораман,
Дунё кирмоқдадир менинг қалбимга.
Худди шунингдек, Муҳаммадали Қўшмоқовнинг қаҳрамони ҳам ўз қалбига дунё кириб келаётганлигини ҳис қилади ва бу дунё унинг юрагида покиза бир тартиб ва интизом билан жойлашади.
Ёшлар шеъриятида инсоний туйғу ва масъулиятини ифодалайдиган бундай мисоллар анчагина. Айни чоғда уларнинг шеърлари кўп ҳолларда сунъийликлардан, сўз билан шакарпазлик қилиш ҳолларидан, фикрсизликдан, ҳиссий қашшоқликдан, чайналишдан, дудуқланишдан, саёзликдан ҳам холи эмас. Тирик дарахтнинг танасига мих қоқиб турган кишини кўрганда бу мих ўз жонига қоқилаётгандай бўладиган одамлар бор. Сўз қадрини билмай, ўйламай ишлатадиган шоир ҳам худди тирик дарахтга мих қоқаётганга ўхшайди. Чунки бадиий сўз дарахтдан ҳам тирикроқдир. Боқийроқдир. Унинг кафтида олам шовиллаб туради. Балки сўз шуни ҳис қилган одамгагина тобе бўлади…
ҲАВАСДА АЛАНГА БЎЛСАЙДИ…
Одамзоднинг табиати шундайки, у кўп онларда, баъзан ёмонликдан, баъзан яхшиликдан, баъзан дарднинг шўридан, баъзан қувончнинг зўридан тўлқинланиб шеър кайфиятига тушади: кишининг шеър ёзгиси келиб қолади. Ҳаётда ёшидан қатъи назар, мана шундай туйғуни бошидан кечирмаган одамлар камдан-кам учрайди. Шунда кўплар ўз-ўзларига бир ҳавойи қўшиқда айтилганидек, «вой ўлмасам, шоир бўлиб қолдимми?» деб савол бериб кўрадилар. Лекин шунда одам ўзига яна таскин ва тасалли бериб, йўқ, ҳали шоир бўлиб қолганим йўқ, менда бир шеър кайфияти, шоирона кайфият туғилди: бундай кўтаринки кайфият кимда туғилмаган, кимнинг бошидан кечмаган, деб айтса, ўша ондаги ўз ҳолатини тўғри баҳолаган бўлади. Бунинг аксича, кўпгина ёшлар