Название | Изхор |
---|---|
Автор произведения | Xurshid Do`stmuhammad |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-20-794-3 |
Франц Кафка ижодига хос бундай ижодий тенденциялар Хуршид Дўстмуҳаммад қаламига алоҳида рағбат бағишлагани кузатилади. Чиндан ҳам адиб оғриқ ва изтиробни кафкача сеҳрли йўсинда тасвирлаш йўлидан бораётгани учун асарлари тугал бадиий салмоқ касб этмоқда. Масалан, «Кўз қорачиғидаги уй» ҳикоясининг якка шахс маънавий дунёси туғёнларини ифодалаган бадиий услуби ва бадиий концепцияси «Эврилиш»нинг бадиий-эстетик услуби ва бадиий концепцияси билан ўзаро яқинлик доирасида гавдаланади. Бошқача айтганда, «Кўз қорачиғидаги уй»да ҳаракат қилувчи номсиз қаҳрамон ҳолати билан қирқоёққа айланган Грегор Замзанинг жисмоний ва руҳий ҳолатидаги уйғунлик икки адиб дунёқараши ва бадиий маҳоратига хос муштараклик ифодасидир, қолаверса, кутилмаган вазиятда кўзлари қоронғи уй қиёфасини олган ва шу хаёлий уй сарҳадларида адашган номсиз қаҳрамон Грегор Замза билан тақдирдош экани фикримизни яққол тасдиқлайди.
Хуллас, Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоя жанрида муваффақият билан амалга ошираётган тажрибалар, миллий адабиёт ва жаҳон адабиётида узоқ йиллар давомида шаклланган ворисийлик ва ижодий-эстетик анъаналар қонуниятларидан озиқланган ҳолда, янгиланиш жараёнини кечираётгани муҳим бадиий-эстетик ҳодисадир. Чиндан ҳам адиб ижодида анъанавий реализм билан модернистик йўналиш поэтик тасвир майдонида доимий равишда бир-бирини тўлдиради, шаклан ва мазмунан ўзаро уйғунлашиб, тафаккурни покловчи ва сезимларни ларзага солувчи халоскор жозибага айланади.
АНЪАНА ВА АСЛЛИК
ХХ асрда Кафка тасвирлашга интилган одамларнинг сафлари Ер юзида ва жумладан, ўзбеклар орасида ҳам кенглиги билинди. Битта ойнанинг агар 120 та қирраси бўлса, у битта қиёфани 120 та қилиб кўрсатади. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Қичқириқ», «Катта кўча» асарларида асосий персонаж бўлган Султон ҳамда С.Алиевичнинг ҳолатлари тасвирланган эпизодлар шундай кўпқиррали ойнада акс этган битта эпизоддек таассурот қолдиради. Ахир, бу Кафканинг бадиий усули-ку. «Қичқириқ»да Султоннинг сувга чўккан келинчакни топиш ва қутқаришга жазм этиши соғлом реалистик ёки ҳиссиётчан романтик интилиш эмас. Унинг кўз ўнгида нозик-ниҳол келинчак гавдаланиб туради. Келинчакнинг жасадини сувдан неча ғаввослар қидириб ҳам тополган эмас. Аммо шунга қарамай, Султон топмоқчи. Бу умумий вазиятга кўра метафизик, паранормал интилиш. М.Зошченко ҳам бир ҳикоясида чўккан келинчак ва бунга унинг эри ва атрофдагиларнинг муносабатларини тасвирлаган ва ўта кинояли реалистик йўл тутган. «Улисс»да ҳам кўрфазда чўккан одам ҳақидаги гап романнинг бошидан охиригача у ёки бу муносабат билан тасвирга қалқиб чиқиб туради ва ривоятга қаҳрамонлар ҳолатлари