Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Читать онлайн.
Название Изхор
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3



Скачать книгу

бир нафасда нозил бўлган беш ояти каримада зикр этилганидек, қалам ила илм ўрганиш ва билмаганини билиш учун ҳам яккаю ягона чора – ўқиш, мутолаа! Устоз Иброҳим Ғафуровнинг куни кеча босмадан чиққан «Олтин қозиқ» номли китобларида ўқиймиз:

      «Ўқи! Бу сўзни биз коинотда фақат Олтин қозиққа ўхшатамиз».

      Қанчалар гўзал тимсол! Оддий, лекин ғоятда санъаткорона топилган ташбеҳ! «Ўқи-и!» деган мангу даъват заминимиз узра коинот пештоқига мустаҳкам ўрнатилган Темир қозиқ – Олтин қозиқ тимсолида нур сочиб турибди! Бу муқаддас битикни кўриш ва ўқиш учун эса биз бандалардан бош кўтариб ва кўзни очиб боқиш кифоя!

      Буни қарангки, бежиз-беҳикмат эмас экан Қутб юлдузининг Қуёшдан-да улканроқ, ундан-да ҳароратлироқ эканлиги! Иброҳим ака Ғафуров донишмандларча таъбир қиладилар: «Олтин қозиқ – Қутб юлдузида само тартиботи, низоми, йўналиши, маконлар чегараси ва чегарасизлиги мужассам». Демак, жамики юлдузлар сардор, дарға ва йўлбошчининг ҳаққи-ҳурмати унинг теграсида шодон рақс тушишлари боиси ҳам шу! Азал-азалдан халқимиз онгида сақланиб келаётган Олтин қозиқ атрофида оқ тулпорлару оқ айиқлар мудом ва мангу айланишдан тўхтамайдилар деган тасаввурлар нақадар шоирона ҳақиқат эканлигини айтмайсизми!

      «Иқраа-а» адашмасликка ундаганидек, Олтин қозиқ ҳам зулматлар аро йўл топиб боришга кўмаклашади: одамнинг хаёлини эгриликлардан, нодонликлардан тўғрилайди»… Нозик ва нодир топилма! Олами сағирдан олами кабирга қадар заргарона англамоқ – уқмоқ бахти фақат ва фақат ориф кишиларгагина – «Ўқи-и!» деган илоҳий ҳайқириқ замиридаги ҳикматни тўғри англаган ва умри мобайнида бирон лаҳза унга риоя этишдан чекинмаган маърифат заҳматкашларигагина насиб этади, деганлари шу-да!..

      Зиёли сўз, зиёли тафаккур соҳибларини жамиятимизнинг кўрки, ибрати сифатида ардоқланиши, асл китобхон кишиларимизнинг алоҳида маърифат ва маънавият соҳиблари ва соҳибалари сифатида эъзозланиши ҳам юртимизда коинот пештоқига битилган муқаддас битикни ўқий оладиган ва ўқиганига амал қиладиган маърифатли Инсонларнинг, Раҳбарларнинг барҳаётлигидан далолатдир.

      Яна ким билади дейсиз: Катта айиқ ва Кичик айиқ юлдуз туркумлари айни Олтин қозиқ – «Иқро-о!»га жуда яқин жойлашганлари учун ҳам Ўзбекистон ҳудудидан қарийб йил бўйи кўриниб туришида биз ҳали англаб етмаган бошқа бир синоатлар, ажабтовур ҳикматлар пинҳон бўлса не ажаб!..

      P.S.: Мақола тагсарлавҳаси учун қарийб бир аср муқаддам чоп этилган буюк Абдулла Қодирийнинг машҳур мақоласининг номи олингани бежиз эмас. Отахон адибнинг бошига не-не маломатларни солган ўша мақола тилининг аччиқлиги, зарда, писанда ва кинояларга тўлиб-тошганлигидан ягона муддао – қандай бўлмасин, кенг оммани юртимизда кечаётган уйғониш, янгиланиш жараёнларида фаоллик кўрсатишга чорлаш, ғафлат уйқусидан уйғотиш кўзда тутилган эди, холос. Ҳайтовур, биз ХХ эмас, ХХI аср тонгида яшаб турибмиз. 2017 йилда ташланган шавкатли одимларимизга 2018 йилда янада оқилона шиддат-шижоат бахш этиш ҳаётий маслагимизга айланиб улгурди.