Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Читать онлайн.
Название Қадр кечасидаги қотиллик
Автор произведения Комил Ойдинович Синдаров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-884-1



Скачать книгу

Шарипович иккита шундай ҳолатни эслади, – талаба ён дафтарини очиб, ахборот беришда давом этди, – биринчиси, қария нафақага чиқишидан сал олдинроқ юз берган. Ўшанда кекса жарроҳ бир оиланинг кўзга суртган ягона фарзандининг ўлимига сабаб бўлган. Катта жанжал кўтарилган. Бир неча киши интизомий жазога тортилган. Шифохона архивида бир кун ўтириб, ўша жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ тиббий ҳужжатларни топдик. Иккинчи воқеа эса сал олдинроқ содир бўлган. Унда бир пулдор, бойвачча одамнинг етти ёшли қизчаси операциядан чиқмай қолган. Қизчанинг отаси алам устида дўхтирларни уриб, даб-даласини чиқариб ташлаган. Илёс бобо ҳам калтакланган. Милиция чақирилиб, ҳужжат тўпланган. Аммо жабрланувчилар давосидан воз кечганлиги боис ҳужжатлар судга чиқарилмаган. Бу масалага доир тиббий ҳужжатларни ҳам архивдан олдик.

      – Яхши, яна нималарни аниқладинглар?

      – Ҳозирча шу…

      – Энди нима қилмоқчисизлар?

      – Рухсат берсангиз, шу икки ҳолат устида ишлаб…

      – Рухсат, – гапни қисқа қилди Санжарбек, – ҳар иккала жарроҳлик амалиёти бўйича мавжуд тиббий ҳужжатлар асосида мутахассисларнинг хулосасини олиш лозим. Юқори турувчи идоралардан, ички ишлардан, прокуратура ва суддан масалага дахлдор ҳужжатларни талаб қилиб олиш керак. Худойберди қўли бўшагач, сизларга қўшилади.

      – Санжар ака, орадан анча йиллар ўтиб кетган, – журъатсизлик билан гап бошлади анча пайтдан бери жим ўтирган Фозил, – жабрланувчиларнинг қалбидаги жароҳат излари аллақачон битиб кетган бўлса керак. Ўч оладиган одам ўша пайтда – қизиғида оларди-да! Шунча вақт жим юрган одамнинг бирдан қасос олгиси келиб қолганига нима сабаб бўлиши мумкин? Бу ишдан бирор нарса чиқиши даргумон-ов… Вақтни бекорга ўтказмайлик дейман-да!

      – Хавотирингиз ўринли, – гуруҳ раҳбари ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қилди, – Жиззахда бир банкирнинг қотиллиги билан боғлиқ ишни тергов қилгандик. Ёшгина қиз ота-онаси учун банкирдан ўч олишни дилига тугади. Аммо институтни битириб, турмуш қургач, бахтли дамлардан сармаст бўлиб, қасос олиш режасидан воз кечади. Банкирни жазолашни Яратганнинг ўзига ҳавола қилиб қўяди. Орадан етти йил вақт ўтиб, фарзандли бўлолмаган аёл турмушдан ажралишга мажбур бўлади. Ҳаётнинг яна бир қақшатгич зарбасига учраган ожиза барча бахтсизликлари бош сабабчиси бўлган банкирдан қонли имтиҳо олишга аҳд қилади ва бу ишни жуда маҳорат билан уддалайди. Қиссадан ҳисса шуки, инсон қалбида қасос ўти сусайиши мумкин, бироқ ҳеч қачон ўчмайди. Кун келиб, хира чўғ яна оловланиб қолиши мумкин… Шу сабабли иккиланишга ҳожат йўқ.

      – Тушунарлими? – Жўрабой «айтмаганмидим» дегандай изқуварга маъноли қаради.

      – Энди тушунарли бўлди! – бўш келмади изқувар. – Гапиришни ҳам билиш керак-да!

      – Жўрабой, Фозилжон, – гуруҳ раҳбари ҳазил-ҳузул билан чиқиб кетаётган йигитларни тўхтатди, – фарзандларидан жудо бўлган ота-оналар ҳақида кўпроқ маълумот тўплаш лозим. Кулфат уларга қандай таъсир қилган, турмуш тарзида қандай ўзгаришлар