Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Читать онлайн.
Название Грузия муваффақиятга қандай эришди
Автор произведения Лариса Буракова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-186-3



Скачать книгу

имкон беришимиз керак.

      – Шундай қилиб, сизнинг фикрингизча, Грузия муваффақиятга қандай эришди?

      – Биз буни жуда хоҳлагандик, барчамиз шунинг устида ишлагандик. Шу билан бирга, ҳали ўз мақсадимизга етмадик. Лекин ҳар қандай ҳолда ҳам ҳаракат бошланди. Ҳозир ҳаракат ҳамма соҳада бўляпти. Менталитет ўзгаряпти. Одамлар янги ўйин қоидаларини қабул қиляпти. Одамлар ишлаяпти, улар бу жамиятда ўзлари учун ҳам ўрин бор эканига ишонган. Инқилоб дегани байроқни силкитиб кўчага чиқиш эмас, – бу ҳодиса бир неча кунгина давом этиши мумкин. Энг асосий жараёнлар кейин келади. Ҳар куни тер тўкиб ишлаш, шу қаторда, ўз машҳурлигингни ислоҳотлар учун сарф этишинг керак. Машҳурликка эришиш шунчаки бир мақсад эмас. Машҳурлик ўткинчидир, айниқса, сен аллақачон амалдаги сиёсатчи бўлмасанг. Шунинг учун машҳурликни ислоҳот учун ишлатиш зарур.

      Ҳақиқий ислоҳотлар ички қувватни ташқарига чиқаради. Ички қувват аслида инсонни биров бошқарганида эмас, балки ўз-ўзини бошқаргандагина юзага чиқади. Бусиз муваффақият бўлмайди.

      • Иккинчи боб •

      Янги мамлакатнинг пайдо бўлиши

      1991 йил, 31 мартда Грузия ССРда бўлиб ўтган референдум иштирокчиларининг 98,9 фоизи давлат мустақиллигини тиклаш учун овоз берди. Орадан тўққиз кун ўтибоқ, Грузия Олий совети тегишли расмий қарор қабул қилди. Шундай қилиб, Грузия давлати Литвадан сўнг иккинчи бўлиб Совет Иттифоқидан чиқди ва ўша йилнинг 11 мартидаёқ мустақиллигини эълон қилди.

      1991 йил, 9 апрелдан – Тбилисидаги қайғули воқеалар27 – ИИВ ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан ваҳшиёна тарзда тарқатиб юборилган митинг, бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани, юзлаб одамлар жароҳатлангани, минглаб инсонларнинг заҳарловчи воситалар таъсирига дучор бўлгани каби ҳодисалардан роппа-роса икки йил ўтиб, суверен Грузиянинг янги тарихи бошланди.

      Пойтахтдаги ўша муҳлатсиз митинг Абхазиянинг Лихни қишлоғида бўлиб ўтган 30 минг кишилик йиғилиш вақтида Абхазиянинг Грузиядан ажралиб чиқиши ҳақида киритилган таклифга жавобан бутун мамлакат бўйлаб бўлиб ўтган оммавий чиқишлардан сўнг ташкил этилган эди. Барчага маълумки, Грузиянинг яхлитлиги муаммоси ўша вақтда ҳам, кейин ҳам ўз ечимини топмади. Лекин нафақат митинг, балки унинг тарқатиб юборилиши ҳам иттифоқ, ҳам маҳаллий ҳокимиятга бўлган ишончнинг батамом йўқолишига олиб келди.

      Грузин миллий ҳаракати йўлбошчиси, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Грузиянинг Хельсинки гуруҳи таъсисчиларидан ва 1989 йилги апрель митинги ташкилотчиларидан бири Звиад Гамсахурдия 1990 йил ноябрда Грузия Олий совети раиси, 1991 йил майда эса 87 фоиз овоз олган ҳолда Грузиянинг биринчи Президенти этиб сайланди. Ўзининг қисқа муддатли президентлиги даврида Гамсахурдия Грузия-Жанубий Осетия зиддиятини янги босқичда янада кучайтириб юборди ва деярли фуқаролик урушининг келиб чиқишига сабаб бўлди. 1991 йил декабрда Грузия қуролли қўшинлари сафига кирувчи Миллий гвардиянинг Тенгиз Китовани қўмондонлигидаги қисмлари ва Жаба Иоселиани



<p>27</p>

Заключение комиссии Съезда народных депутатов СССР по расследованию событий, имевших место в Тбилиси 9 апреля 1989 года (sobchak.org/rus/docs/zakluchenie.htm). О результатах расследования тбилисских событий 9 апреля 1989 года. Генеральный прокурор СССР Н.С. Трубин (www.warandpeace.ru/ru/ analysis/view/16942).