Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови

Читать онлайн.
Название Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
Автор произведения Стивен Кови
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-175-7



Скачать книгу

ўзгартириш учун дастлаб ўзимизни ўзгартиришимиз зарур экан. Ўзимизни самарали ўзгартиришимиз учун эса аввало идрокимизни ўзгартирмоғимиз талаб қилинарди.

ШАХС ВА ФЕЪЛ-АТВОР ЭТИКАСИ

      Идрок борасида изланиш олиб бориш билан бир қаторда, мен 1776 йилдан бери Америка Қўшма Штатларида чоп этилган муваффақият сирлари тўғрисидаги адабиётларни ўрганишга шўнғидим. Камина ўзини такомиллаштириш, оммабоп психология, ўз-ўзига ёрдам бериш каби мавзулар ёритилган юзлаб китоб, мақола ва эсселарни ўқиб ёки кўздан кечириб чиқдим. Озод ва демократик бу халқ вакиллари муваффақиятли ҳаёт калити деб ҳисоблаган омилларни жамладим.

      Тадқиқотим мобайнида 200 йил аввал битилган муваффақиятга оид асарлар билан танишар эканман, ўша давр адабиёти мазмуни ҳайратланарли даражада ўзгача бўлганини кўрдим. Оилам, шунингдек, йиллар давомида мен бирга ишлаган кўплаб одамларнинг ҳаёти ва муносабатларида ўзим гувоҳ бўлган изтироблар туфайли сўнгги 50 йил ичида чоп этилган муваффақиятга доир адабиётлар жуда саёз эканлигига тобора амин бўлиб бордим. Бошқача айтганда, муваффақият сирлари ҳақида ёзилган замонавий адабиётлар жамиятда ижтимоий имиж яратиш усуллари, одамларни қийнайдиган жиддий муаммоларга тезкор, бироқ юзаки ечим топиш чоралари билан тўлибтошган эди. Бу худди боши қаттиқ оғриётган одамга аспирин беришдек гап. Аспирин бош оғриғини вақтинча тўхтатиши мумкин, лекин сурункали касалликларга даво бўлмаслиги шубҳасиз. Худди шу каби, замонавий адабиётларда битилган ечимлар муваффақиятга эришиш йўлида шахс дуч келадиган қийинчиликларни вақтинча енгиллатади, лекин муваффақиятсизликнинг асл сабабини бартараф қилмайди.

      Бунга қарама-қарши ўлароқ, дастлабки 150 йил давомида чоп этилган деярли барча адабиётлар муваффақиятнинг асоси сифатида феъл-атвор этикаси, яъни ҳалоллик, камтарлик, садоқат, мулойимлик, жасорат, адолат, сабртоқат, ишбилармонлик, соддадиллик каби хислатлар ва «Олтин қоида»ни ўзлаштиришни асосий ўринга қўйган. Бенжамин Франклиннинг автобиографияси ана шундай адабиётнинг ёрқин намунасидир. Унда бир инсоннинг ўз табиатига муайян тамойил ва кўникмаларни қандай сингдиргани ҳикоя қилинади.

      Феъл-атвор этикасига кўра, самарали яшаш учун бирламчи тамойиллар мавжуд. Одамлар шу тамойилларни ўрганиб, туб феъл-атворига сингдира олсагина ҳақиқий муваффақият ва чексиз саодатга эришади деб ҳисобланган.

      Бироқ Биринчи жаҳон урушидан сўнг, қарашлар ўзгариб, муваффақият асоси сифатида феъл-атвор этикаси эмас, балки шахс этикаси олдинга чиқди. Унга кўра, муваффақиятга жамиятда шахсий имижга эга бўлиш, ўзгалар билан муносабатларни силлиқловчи муомала ва хулқ орқали эришилар эди. Шахс этикаси икки асосий йўналишни ўз ичига оларди: 1. Инсон ва жамият ўртасидаги алоқа усуллари; 2. Ижобий руҳий муносабат (ИРМ). Бу фалсафанинг баъзи ғоялари: «Сизнинг муносабатингиз сизнинг юксаклигингизни белгилайди!», «Табассум хўмрайишдан кўра кўпроқ дўст келтиради!», «Инсон онги ўзи англаган ва ишонган ҳар қандай нарсага эриша