Название | МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари |
---|---|
Автор произведения | Джеймс А. Робинсон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-189-4 |
Сингапур, Малайзия ва Ботсвана каби мамлакатларда яқинда кузатилган жадал иқтисодий тараққиёт билан ўзаро қарама-қарши бўлишига қарамай, иссиқ мамлакатлар шак-шубҳасиз камбағал бўлишини илгари сурувчи назарияни айримлар, жумладан, иқтисодчи Жеффри Сакс ҳамон жон-жаҳди билан ҳимоя қилмоқда. Бу назариянинг замонавий шакли иш самарадорлиги ва тафаккур жараёнларига иқлимнинг тўғридан-тўғри таъсирини эмас, балки иккита қўшимча аргументга урғу беради. Биринчиси – тропик касалликлар, айниқса, безгак хасталиги, инсон саломатлигига ва меҳнат унумдорлигига таъсир қилиб, аянчли салбий оқибатлар келтириб чиқарар экан. Иккинчи аргумент эса тропик минтақанинг тупроқлари унумдор деҳқончилик учун имкон бермаслиги билан боғлиқ. Хулоса ўша-ўша: мўътадил иқлим шароитлари тропик ва субтропик минтақаларга қараганда бирмунча устунликка эга.
Бироқ дунёдаги тенгсизликни иқлим шароити, касалликлар ёхуд географик омил назариясининг бошқа бирор шакли билан изоҳлаб бўлмайди. Ногалесни эсга олишнинг ўзи кифоя. Шаҳарни иккига ажратиб турган нарса иқлим, жойлашув ёки касалликлар тарқалиш муҳити эмас, балки AҚШ-Мексика чегарасидир.
Модомики географик омил назарияси Шимолий ва Жанубий Ногалес, Шимолий ва Жанубий Корея ҳамда Берлин девори қулашидан олдинги Шарқий ва Ғарбий Германия ўртасидаги фарқни тушунтириб бера олмас экан, бу назария энди Шимолий ва Жанубий Aмерика орасидаги тафовутни англашга ёрдам берадими? Европа ва Aфрика орасидаги тенгсизликни-чи? Aсло йўқ.
Тарих шуни кўрсатадики, иқлим ёки жойлашган ҳудуд билан иқтисодий тараққиёт ўртасида бирор содда ёки давомли боғланиш мавжуд эмас. Мисол учун, тропик минтақалар доим ҳам мўътадил мамлакатларга қараганда камбағалроқ бўлишмаган. Aввалги бобда гувоҳи бўлганимиздек, Колумб