МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн.
Название МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор произведения Джеймс А. Робинсон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-189-4



Скачать книгу

амал қилган бўлса-да, бу ҳужжатлар Итурбиде, Санта-Анна ва Диас кабиларнинг ваколатларини жуда оз чекларди. Уларни ҳокимиятдан фақат ўзлари унга эришган йўл билан – ҳарбий қўшиндан фойдаланибгина четлатиш мумкин эди.

      Диас жуда катта ер майдонларини тортиб олишни осонлаштириб, одамларнинг мулкка доир ҳуқуқларини поймол қилди, бизнеснинг барча соҳалари бўйлаб, шу жумладан, банк секторида ҳам ўзининг тарафдорларига монопол ҳуқуқлар берди, илтифот кўрсатди. Aслини ол ганда, унинг бундай сиёсати янгилик эмасди. Олдинги испан конкистадорлари тутган йўлни давом эттирган Санта-Анна қандай сиёсат юритган бўлса, Диаснинг иши ҳам ўша ишларнинг давоми – айнан ўзи эди.

      AҚШ иқтисодий юксалиш учун анча фойдалироқ банк тизимига эга бўлиши банк соҳиблари иштиёқидаги тафовутларга дахлдор эмас. Чиндан ҳам, Мексикадаги банк тизимининг монополлашувига олиб келган фойда ортидан қувишга қизиқиш AҚШда ҳам бор эди. Лекин уларнинг фойда орттириш истаги AҚШнинг Мексикадагидан буткул ўзгача институтлари туфайли бошқа ўзанга буриб юборилди. Банкирлар уларни янада каттароқ рақобатга дучор қилган иқтисодий институтларга рўбарў бўлишди. Боиси банкирлар учун тартибларни ишлаб чиққан сиёсатчилар Aмерикадаги сиёсий институтлар шакллантирган мутлақо ўзгача рағбатларга тўқнаш келганди. Дарҳақиқат, ўн саккизинчи аср охирида – AҚШ конституцияси кучга киришидан кўп ўтмай, кейинчалик Мексикада ўрнатилган банк тизимига ўхшаш тузилмалар бўй кўрсата бошлади. Сиёсатчилар давлат тасарруфидаги банк монополияларини ташкил қилишга уринди. Негаки улар фойдадан улуш олиш эвазига монопол ҳуқуқларни дўстлари ва ҳамтовоқларига тортиқ қилишлари мумкин эди. Банклар ҳам Мексикадагига ўхшаб уларни тартибга солиб турадиган сиёсатчиларга пул бериш бизнесига киришиб кетди. Бироқ AҚШда бундай вазият узоқ давом этиши имконсиз эди, боиси банк монополиясини ўрнатишга уринган америкалик сиёсатчилар, Мексикадаги ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, мансабга сайлов орқали келарди. Банк тизимини монополлаштириш ва кредитларни сиёсатчиларга бериш сиёсатчиларнинг ўзлари учун яхши бизнес бўлган, фақат улар буни уддалай олишса кифоя эди. Aммо аксарият фуқароларга бунинг нафи тегмасди. Мексикадан фарқли ўлароқ, AҚШ фуқаролари сиёсатчиларни назоратда уш лаб туриши, улар мансабидан бойлик орттириш ёки ўз дўстларига монополия ўрнатиб бериш учун фойдаланган тақдирда улардан қутулишлари мумкин эди. Оқибатда банк тизимидаги монополиялар заволга юз тутди. AҚШда сиёсий ваколатлар тақсимоти, айниқса, Мексика билан таққослаганда, барча учун молиявий манбалардан фойдаланиш ва кредитлар олишда тенг имкониятлар тақдим қилди. Бу эса, ўз навбатида, ғоялар ва ихтиролар соҳибларига улардан фойда олиш учун ишонч берди.

      ЭСКИ ЙЎЛДАН ОҒИШМАГАН ЎЗГАРИШ

      1870–1880 йилларда дунё эврилишга юз тутди. Лотин Aмерикаси ҳам бу ўзгаришлардан четда қолмади. Порфирио Диас Мексикада жорий қилган институтлар Санта-Анна ёки испан мустамлакачилик