Ҳар бир халқнинг маънавияти ўзга халқлар адабиёти, санъатидан баҳраманд бўлиш орқали қувватланиб боради. Бу борада эса бадиий таржималарнинг аҳамияти беқиёсдир… Драмаларда тирикликнинг устуни – яхшилик, меҳр-оқибат, ишонч, одамийлик, вафо, муҳаббат эканлиги ўз аксини топган.
Seriyali kitoblarimizning navbatdagisi «Baroqvoy, miyovjon va xo'rozvoy» deb nomlanadi. Unga ham o'zbek xalq ijodidan saralab olingan ertaklar kiritilgan. Onalarimiz, momolarimizdan eshitib, bugun o'zimizning farzandimizga aytishimiz, etkazishimiz lozim bo'lgan ertaklar aynan shu seriyaga jamlandi. Ushbu to'plam aziz bolajonlarimizni ertakka bo'lgan ehtiyojini qaysidir ma'noda to'ldiradi, ularning bola qalbiga haqiqiy insoniy tuyg'ularni olib kiradi, degan umiddamiz.
Шарқ ва Европа мамлакатларида ислом дини ва маданиятини ифодаловчи кўп жилдли энциклопедиялар қайта-қайта нашр қилинган. Республикамизда ҳам илк марта «Ислом» энциклопедияси 2004 йилда чоп этилган эди. Кўп сонли китобхонларнинг билдирган хоҳиш-истаклари инобатга олиниб, ушбу энциклопедия кейинги йилларда исломшунослик фанида олиб борилган илмий тадқиқотлар ҳамда сўнгги маълумотлар асосида янгиланиб, бойитилиб, мақолаларнинг умумий адади қарийб икки баробарга кўпайтирилди ва таҳрир ҳайъати аъзолари томонидан шаклан, мазмунан қайта ишланган янги «Ислом» энциклопедияси сифатида нашрга тайёрланди.
Ҳар гал дард Ер юзига туширилганда унинг ёнида ўнта шифоси ҳам бирга туширилар экан. Шунинг биттаси ҳаром, қолган тўққизтаси ҳалол даво бўлар экан. Афсуски, бандалар кўп ҳалоли турганда кўпинча ҳаром шифони танлар эканлар. Ушбу туркум китобларимизда дардлар ва уларнинг шифолари ҳақида маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз. Ўйлаймизки, китоб сиз азизларга манзур бўлади ва дардингизга шифо топишингизда яқиндан кўмакчига айланади.
Ушбу китоб буржлар оламига қизиқувчи, юлдузларнинг инсон тақдири билан қанчалар боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини билишни истовчиларга олдинда уларни кутаётган воқеа-ҳодисаларнинг ривожи ҳақида маълумот беради. Китоб аввалида 2017 йил ва унга берилган умумий таъриф билан танишасиз. Шундан сўнг эса туғилган ой, кунингиз қайси буржга тўғри келса, ана шуни ўқиб, ўзингизга керакли хулосаларни чиқариб олишингиз мумкин. Оила, иш, муҳаббат ва соғлиғингизда нималарга эътибор бериш кераклиги, айниқса, сизга билинмайдиган, аммо ён-атрофингиздагиларга кафтдек кўринадиган феъл-атворингиздаги ортиқча жиҳатларни бартараф этиш ҳақида ўйлаб кўрасиз. Янги йилда сизни нималар кутаётганлигидан бохабар бўласиз.
Ушбу китобда бир қанча исмларнинг шакллари ва уларнинг мазмунлари кўрсатилди. Шунингдек, қатор арабча-русча, форсча-ўзбекча луғатлардан фойдаланилди. Мазкур китобни эътиборингизга ҳавола этаётирмиз. Агар сизга исм танлашда ёрдам бера олсак, мақсадга етган бўлар эдик.
Бадиий адабиёт инсоншунослик экан, ушбу ўзгараётган замонда инсон ўзини қандай тутмоқда, унинг бу ҳолати адабиётда қандай талқин қилинмоқда ҳамда глобаллашув илмий-бадиий талқинлар миқёси кенгайишига қандай таъсир кўрсатмоқда ва глобал талқинлар қандай бўлади, каби масалалар ҳозирги ўзбек адабиётшунослиги учун долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.Китоб ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолъклори институти «Адабий алоқалар ва адабиёт назарияси» бўлими томонидан амалга оширилаётган ОТ – Ф1-80 «Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи» номли фундаментал лойиҳа доирасида чоп этилмоқда.Мазкур монография ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Илмий кенгаши қарорига (2018 йил 13 июнь 3-сон) асосан нашрга тавсия этилган.
Мазкур китобда Темурийлар тарихи Давлат музейининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси ва лойиҳаси асосида бунёд этилиши, ўтган 20 йил давомида ташкил этилган кўргазмалар, илмий анжуманлар, турли давра суҳбатлари, янги илмий нашрлар, тадқиқотлар ва музей фондидаги беш мингга яқин осори-атиқалар ҳамда фахрий меҳмонларнинг дил сўзлари билан танишасиз. Китоб соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Туш ғайб олами билан боғловчи бир омил, десак хато бўлмаса керак. Фақат уни тўғри таъбир қилиш учун катта билим талаб этилади. Замонамизда таъбирчиларни топиш қийин, албатта. Шунинг учун мазкур китобда Ибн Сирин, Нобулсий каби олимларнинг китобларидан фойдаландик.
Тил ўрганувчиларга мўлжалланган – Мустақил сабоқлар туркумидаги мазкур китоб азиз ўқувчиларимизга турк тилини ўргатади.Кундалик сўзлашув иборалари асосида қурилган ушбу луғат тил ихлосмандларига манзур бўлади, деган умиддамиз.