Ҳар бир халқнинг маънавияти ўзга халқлар адабиёти, санъатидан баҳраманд бўлиш орқали қувватланиб боради. Бу борада эса бадиий таржималарнинг аҳамияти беқиёсдир… Драмаларда тирикликнинг устуни – яхшилик, меҳр-оқибат, ишонч, одамийлик, вафо, муҳаббат эканлиги ўз аксини топган.
Ҳар бир халқнинг маънавияти ўзга халқлар адабиёти, санъатидан баҳраманд бўлиш орқали қувватланиб боради. Бу борада эса бадиий таржиманинг аҳамияти беқиёсдир. Шекспирнинг шеърий услубдаги драмаларининг қисқартирилиб, насрий услубда таржима қилиниши қувонарли ҳолат. Ўқувчи насрий баённи ўқир экан, унинг содда ва лўнда эканлигига гувоҳ бўлади. Бу эса қисқа фурсат ичида Шекспир маҳоратидан баҳраманд бўлишга сабабчи бўлади. Драмаларда тирикликнинг устуни – яхшилик, меҳр-оқибат, ишонч, одамийлик, вафо, муҳаббат эканлиги ўз аксини топган.