Adabiyot

Все книги издательства Adabiyot


    Саргардон соялар

    Хосият Рустамова

    Хосият Рустамнинг шеърлари ирмоқ янглиғ қалбларга жилдираганча оқиб киради. Шоира китобхон билан туйғулар тилида сўзлашади. Шундай экан, муаллифнинг зумрад мисол жилваланмиш сержило олами сиз – азиз шеърхонга мунтазир. Шеърлар ичра кўз ва қалб ила кезиниб, нафис ҳиссиётлар, ёруғ таскинлардан баҳра оласиз. Шу боис ҳам китоб қалбингиз тўридан жой олишига шубҳа йўқ. Зотан, мазкур китоб кўнглингиз мулкига айланиши турган гап. Муаллифнинг ҳаёт ҳақиқати билан тўйиниб, юксак бадиий ҳақиқатга айланганча, адабий жиҳатдан қадр-қиммати юксак дилномалари – кундаликларида шоиранинг хотиралари, ўй-кечинмалари, орзу-армонлари ўз инъикосини топган бўлиб, бунда нозиктаъб, ўткир дидли ўқувчи Хосият Рустам ижодининг янги қирраларини топишига шубҳа йўқ. Китоб кенг адабиётсеварлар аудиториясига мўлжалланган.

    Шоирнинг туғилиши

    Абдулла Орипов

    Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар оралиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ориповнинг ўзлари қўйганлар.

    Мумтоз сўз бахси

    Ваҳоб Раҳмонов

    Ушбу китоб ўзбек матншунослигидан амалий қўлланма бўлиб ҳисобланади. Бунда матншуносликнинг назарий қисмига озроқ, амалиётига эса катта ўрин ажратилган. Ўзбек матншунослиги ғарб матншунослигидан жиддий фарқ этади. Бизнинг матншунослигимизда илмий-танқидий матн тайёрлаш, мумтоз матнларни нашрга тайёрлаш ва матн танқиди асосий ўрин эгаллайди. Шунинг учун бу китобда қисман матншунослик тарихидан, асосан Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Муҳаммад Аминхўжа Муқимий ҳамда Зокиржон Фурқат асарларининг нашри ва уларнинг матний савияси тўғрисида мушоҳадалар юритилади.

    Шеър сайёраси

    Шодмонқул Салом

    Йилига фалакдан ерга тушадиган беш юздан ортиқ метеоритларнинг 99 фоизи океан ва саҳроларга тушади. Ер шаридаги миллиардлаб юракларнинг айримларигагина ШЕЪР меҳмон бўлади. Биринчи табиат ҳодисасида тақдир бизни тош ёмғиридан асраса, иккинчисида ҳам, шубҳасиз, Худонинг меҳрибончилиги бор. Моҳиятига қаралса, асл шеърнинг ва шоирнинг тансиқлиги ҳам худди юқоридаги каби илоҳий мўъжизадир. Шоирнинг шеърга кўчишдек ноёб палласини – қалбнинг изҳор бўлишини мўъжиза десак муболаға эмас-ку. Шодмонқул Саломнинг қўлингиздаги “Шеър сайёраси” китобида жам бўлган сара шеърлари ўқирманни шундай еру само оралиғидаги сирларга чорлайди, ўзига ошно этади, деб ўйлаймиз.

    Ғуруртепада саратон

    Рисолат Хайдарова

    Ушбу китобдан таниқли ёзувчи Рисолат Ҳайдарованинг “Ғурғуртепада саратон” ҳикоялар туркуми, шунингдек, “Карантин” қиссаси ўрин олган. Адиба ҳамиша атрофимиздаги одамлар ҳақида, уларнинг содда ва шу билан бирга илдизи қадриятларимизга бориб тақалувчи ҳаётий фалсафаси ҳақида ёзади. Унинг ҳикоялари ҳам, қиссаларида ҳам инсоний қадриятлар – муҳаббат, дўстлик, садоқат, яхшиликка, маърифатга интилиш каби хислатлар улуғланади.

    Оқгул

    Эврил Турон

    Шундай ижодкорлар бўладики, улар ҳақ сўзни айтишдан ҳам, ёзишдан ҳам ҳайиқишмайди. Ана шундай кам сонли ижодкорлардан бири – Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) сўзи ва жасорати билан адабиётда ўзига хос из қолдирди. “Бу тоғлар улуғ тоғлар”, “Бўз бўри”, “Ўлмас қоялар”, “Ойнур” каби асарлари билан танилган ёзувчи доимо асл ҳақиқатни ёзди. Юрт тарихи ва тараққиёти ҳақида кўплаб чиқишлар қилди. Эврил Турон ўзининг дастлабки кичик асарларидан то умрининг сўнгги дамларида битган йирик романларигача миллат ҳаётининг муҳим нуқталарини акс эттирган, таъбир жоиз бўлса, исёнкор руҳ билан яшаган адибларимиздан эди. Эврил Туроннинг “Оқгул”и сиз азиз китобхонлар учун чинакам туҳфа бўлади деган умиддамиз.

    Ёшларга дил сўзларим

    Мирзо Кенжабек

    Шоир, таржимон ва публицист, исломий асарлар мусаннифи ва таржимони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Халқаро Бобур мукофоти соҳиби Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» рисоласида Шахс ва Ижод, субут ва виждон, қалб ва иймон-эътиқод тамойиллари билан боғлиқ фикрлари самимий баён этилган. Рисола барча ёш қаламкашлар, айниқса, ижод мактабларининг талабалари учун севимли ва дастуруламал асар бўлиб қолади, деб умид қиламиз.

    Юз йиллик қотиллик қиссаси

    Хуршид Дўстмуҳаммад

    Эндигина университетни тугатиб, терговчи-изқувар сифатида иш бошлаган Темурга ниҳоятда мураккаб – роппа-роса 100 йил муқаддам юз берган қотиллик фожиасини ўрганиш вазифаси топширилади. Давр қандай эди? Қотиллар кимлар? Фожиона ўлим топган мақтул, яъни калласи танидан жудо этилган улуғ зот қандай инсон эди?.. Ёш терговчи-изқувар берилган муҳим ва ғоятда қалтис топшириқни адо этиш учун ишни нимадан бошламоғи керак? У ўша тарихий қотилликка доир барча-барча маълумотларни синчковлик билан тўплашга, ўрганишга киришади ва табиий, шу аснода ўзи ҳам инсон ва шахс сифатида ўзгара боради. Қисса қатағон қурбонлари бўлган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти, ўша даврлардаги мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар ёритилган энг яхши асарлар ижодий танловида 1-ўринга лойиқ топилган (2021 йил).

    Sukut

    Mingboyeva Dilrabo

    Ayni to‘plamdan joy olgan she’rlarni o‘qiyotganingizda eng yangi va eng ozoda so‘zni izlayotgan, yashashga chanqoq parvozdagi yurakni uchratasiz. Bitiklardagi o‘ktam tavallolar, nafis tuyg‘ular, oqpar so‘roqlar-u ojizona duolar qatidan insoniyatning asriy nidosi hayqirib chiqadi: “Men – kimman?.. Umrning ma’nosi nima?.. Abadiy baxtga erishish uchun nima qilmog‘im kerak?..” Faqat… uning yozganlariga – ich olamiga kirishishdan avval bir o‘tinchga izn bering: “Artib kiring oyog‘ingizni”, “Yuvib oling xayolingizni”…

    Йўлдаги аёл

    Дилрабо Мингбоева

    Ўзини ўзгалардан, лаҳзалардан, ҳислардан, хатолардан излаган сайин ўзини йўқотиб бораверган аёл фожиа чоҳидагина ўзи билан юзма-юз қолади. Нафрат зиндонидан озод бўлишга интилаётган чоғида умр бўйи ўз қалбига, Буюк Оллоҳига қарши борганини англайди. Аёл шундагида қибласи-қалби сари рамзий маънодаги сўнгсиз ва поёнсиз йўлга тушади… Ушбу китоб йўлдаги аёлнинг биргина томчи кўзёши, туйғулари симфониясининг биргина нотаси. Уни сиз ҳам тинглашингизни ва англашингизни истадик.