SHARQ

Все книги издательства SHARQ


    Тўқтағул қўшиқлари

    Народное творчество

    Қирғиз элининг улуғ оқини Тўқтағул асарларининг ушбу тўпламига унинг энг машҳур қўшиқлари жам ланган. Шоир уларни йиғилган эл олдида анъанага кўра, бадиҳа тарзида ижод қилган – бир оннинг ўзида тўқиб, қўмиз чертиб ижро этган. Бу шеърларда Тўқтағулнинг оғир ҳаёт йўли, дунёқараши, бадиий маҳорати яққол кўриниб туради. Оқиннинг терма ва насиҳат қўшиқларида эса XIX асрда Фарғона водийси халқ шеъриятида оммавий бўлган «дунё», «замона» каби мавзулар янада ишланиб, юксак босқичга кўта рилган

    Намоз ўқишни биласизми?

    Камолиддин Мухторов

    Дин ҳақида тушунча Фарз ва суннат ҳақида Намоз аҳкомлари Намоз ўқиш тартиб Пайғамбарлар дуоси Аёлларга хос масалалар

    Танланган асарлар: Қиссалар

    Чингиз Айтматов

    Улуғ қирғиз адибининг аксарият асарларини ўз она тилимизда анчадан буён мутолаа қилиб келамиз. Қўлингиздаги китобда эса унинг барча қиссалари бир муқова остида илк бора жамланди ва улар ёзувчининг ўзи тартиб бергандек жойлаштирилди. Бундан ташқари, Ч . Айтматов даставвал ёзганидан ўттиз бир йил ўтиб салмоқли бир боб қўшган “Юзма юз” қиссаси ўзбек тилида биринчи марта тўлиқ ҳолда тақдим этиляпти. Бу Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига китобхонларимиз учун ажойиб совға бўлиши шубҳасиз.

    Дуо ибодатнинг мағзидир

    Фотима Сулаймон қори қизи

    Халқимизда “Олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасми?”, “Дуо билан эл кўкарар” деган иборалар бор. Лекин дуо қачон ижобат бўлади? Ҳамма гап шунда. Ушбу китоб ана шу саволга батафсил жавоб беради. Фикр чироғингизни ёритади.

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

    Абдураҳмон Рафъат Пошо

    Саҳобалар ҳаёти 1400 йилдан буён мўъмин-мусулмонлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Чунки улар илк мусулмонлардир. Бу йўлда жонла рини, молларини аямаган, ҳар қандай қийноқларга дош бериб, Ислом байроғини баланд кўтарганлар. Улар Пайғабаримиз алайҳиссалом билан бир даврда яшаган. У улуғ Зотга байъат бериб меҳр-муҳаббатларини қозонганлар. Ушбу китобда 120 га яқин саҳобаларнинг ҳаёт йўллари қаламга олинганким, ўқиб қалбингиз тоғ баробар юксалишига ишонамиз.

    Оламларга раҳмат пайғамбар

    Роғиб Cаржоний

    Қўлингиздаги ушбу китоб оламларга раҳмат Пайғамбар – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат мавзусига бағишланган. Ушбу китобда Набий соллаллоҳу алай ҳи васалламнинг муборак сийратларидан раҳм-шафқат ўрин лари ҳақида сўз юритилади. Китобни ўқиб чиққандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингиз янада ортади, у зотга уммат эканимиз нақадар улкан неъмат эканини яна бир бор ҳис қиласиз, у зотга муносиб уммат бўлишга интиласиз, иншаа Аллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизга раҳм қилсин, ер юзидагиларга раҳм қиладиган бандаларидан айлаб, Охират да ҳам Ўзининг буюк фазлига эриштирсин. Омийн!

    ODOBLI BOLA

    Ochil Tohir

    Shoir Ochil Tohirning «Qarz», «Sog‘inch sohili», «Ko‘nglim bilan suhbat», «Shaklsiz olam» singari kattalarga bag‘ishlangan she’riy kitoblari hamda bolajonlarga bag‘ishlangan «Sirli shaxmat», «G‘olib xo‘roz» dostonlari, shuningdek, «Maqtanchoq mu shuk» she’riy guldastasi nashr etilgan. Ushbu yangi tuhfa – «Rostgo‘y bola» she’riy to‘plami ham Siz – jajji o‘quvchilarga manzur bo‘ladi degan umiddamiz.

    Sichqon qochdi

    Iqbol Mirzo

    O‘zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzoning bolalarga bag‘ishlan gan ushbu to‘plamidan mumtoz adabiyot va xalq og‘zaki ijodiga hamohang yozilgan so‘z o‘yinlari o‘rin olgan. Yumor bilan sug‘orilgan bu mitti bitiklar uchqur xayol egasi bo‘lgan bolalarning zehnini charxlaydi, badiiy didini o‘stiradi, so‘zni his qilish, “kosa tagidagi nimkosa”dan zavq olish tuyg‘usini shakllantirishga xizmat qiladi. Ushbu quvnoq to‘plam bolajonlarimizning sevimli kitoblari qatoridan mustahkam joy oladi, degan umiddamiz.