SHARQ

Все книги издательства SHARQ


    Диёнат

    Одил Ёқубов

    Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.

    Танланган асарлар

    Носир Фозилов

    Ушбу китобда атоқли адиб, таржимон Носир Фозиловнинг қиссалари, ҳикоялари ва хотиралари жамланган. Уларнинг ҳар бири китобхонни му шоҳадага чорлайди, ўйлантиради.

    ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

    Ойдин Ҳожиева

    Ҳозир ижод булоғи қайнаб-тошиб турган Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева ҳали учинчи синфда ўқиб юрган қизалоқ чоғидаёқ атоқли шоир лар ҳузурида шеър ўқиб, уларнинг таҳсин ва олқишларига сазовор бўлган. Нафис сўз оламидаги йўли ана шу тарзда, ажабтовур бир ҳолда бошланган. Агар унинг “Шабнам” деб номланган илк шеърлар тўпламининг 1970 йилда чоп этилганидан келиб чиқсак, унинг эллик йилдан бери ўзбек шеърияти ча манзорини ўз шеърлари билан янада яшнатиб, янада рангин, янада ифорли этиб келаётганига гувоҳ бўламиз. Орадан эллик йил ўтганига қарамай, унинг шеърларида кўклам тонгининг шабнами титраб тургандек. Ушбу китобга шо иранинг “Меҳр толасидан эшилган байтлари”(Озод Шарафиддинов) шеър, достон, қасида, устозлар ёди, бадиалар ҳолида жамланди.

    ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

    Али Муҳаммад

    Забардаст қалам соҳиби, ўз ижодида Ватан тарихи, миллат ғурурини тараннум этган, ўзбек адабиётида Соҳибқирон Амир Темур ҳақида жасорат билан “Улуғ сал танат” номли тўрт жилдли биринчи роман-эпопеяни яратган адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати, профессор Муҳаммад Али 80 ёшга тўлди. Адиб кўплаб шеърий асарлар, “Сарбадорлар”, “Клеопатра” номли тарихий роман лар, драма, эссе ва публицистик мақолалар ёзиб адабиётимизни бойитган, жаҳон адабиётидан таржималарни амалга оширган. Қўлингиздаги ушбу китобда шоир нинг халқчил-фалсафий шеъриятидан намуналар ўқийсиз, “Машраб”, “Гумбазда ги нур”, “Авлиёнинг башорати” сингари достонлар, “Боқий дунё” шеърий романи, “Ўз-ўзингни англаб ет” каби эсселар ва таржималар билан танишасиз.

    ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

    Жуманиёз Жабборов

    Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг ушбу “Танланган асарлари”и га ўз даврида машҳур ва халқимизнинг севимли қўшиқларига айланган шеърлари, ғазаллари ва катта саҳналарда таниқли актёрлар томонидан ижро этилган қаҳра монлар образига бой саҳна асарлари, дунё адабиёти дурдоналаридан таржималари ва ўзбек адабиётининг ёрқин намояндалари, яъни устозлари, дўстлари, шогирдлари ҳақидаги самимий хотиралари жамлаб олинди. Шоирнинг халқимиз юрагига ҳам оҳанг янграган шеърлари қўшиқ ҳолида бугунги кунда ҳам тантанавор жаранглаб ту рибди. Жуманиёз Жабборов ижодида бадиий тилнинг ўзига хослиги, тасвирий воси таларнинг бойлиги, самимийлиги, ҳаққонийлиги булутлар орасидан тушиб турган нур, ёруғлик каби қалбимизга оқиб киради. Бу тўплам бизнинг азиз китобхонларга шоирнинг энг сара асарларидан жамланган гулдаста сифатидаги совғамиздир.