Равшан Аюпов

Список книг автора Равшан Аюпов


    Бизнес ва мулоқот қонунлари

    Равшан Аюпов

    Ушбу китоб ўз меҳнати туфайли бой-бадавлат бўлган инсонлар ҳақида кўп йиллар давомида тўпланган ва турли-туман оммавий ахборот воситаларида келтирилган материаллар асосида ёзилгандир. Унда бойликка эришиш муаммосига бағишланган кўплаб китоблар ва интернет тизимидаги минглаб мақолаларни ўқиш натижасида топилган асосий ғоялар, фикрлар ва стратегиялар келтирилади. Ушбу барча ғоя ва стратегиялар уларни дархол ўрганиш ҳамда ҳаётда қўллаш мумкин бўлиши учун оддий, текширилган, исбот қилинган ва қулай ҳолда келтирилган.Китобча бойликка эришишнинг асосий усулларини ва кўпчиликка маълум бўлмаган сирларини ўрганмоқчи бўлган барча ўқувчи-талабалар, китобхонлар ва тадбиркорлар учун мўлжалланган.

    Ўсимликлар номларининг қисқача луғати

    Равшан Аюпов

    Ushbu kitobda bir qancha shifobaxsh giyohlarning rasmlari va ularning o'zbekcha hamda ruscha nomlari keltirilgan. Lug'at barcha uchun ochiq bo'lgan internet manba'lari asosida tayyorlangan bo'lib, siz ularni o'zingizga mos ravishda kengaytirishnigiz, qo'shmcha ma'lumotlar bilan to'ldirishingiz mumkin. Agar bu lug'atda siz bilgan ko'pgina ma'lumotlar yo'q bo'lsa, ayni muddao – siz bu nodir malumotlarni ham qo'shgan holda lug'atni yangi nashrga tayyorlashingiz mumkin, chunki bu ko'pchilik uchun ayni kutilgan sovg'a bo'lgan bo'lar edi.

    Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш

    Равшан Аюпов

    Ушбу китобчада ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш масалалари хар бир сабзавот ва ўсимлик турига мос равишда келтирилган. Унда сабзавот ва ўсимликларнинг асосий касалликлари ва зараркунандалари, касалланган ўсимликларнинг ташқи кўриниши ва белгилари, зараркунандаларнинг турлари ва бошқа фойдали маълумотлар келтирилган. Турли хил ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан қандай қилиб химоя қилиш мумкинлиги хамда бунда қандай кимёвий дорилардан фойдаланиш муаммолари ҳам батафсил кўриб ўтилган. Китобча барча қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнаткаш инсонлар, шаҳсий томорқа эгалари, деҳқон-фермерлар ва бу иш билан қизиққан ватандошларимизга мўлжалланган. Унда бошқа маълумотлар билан бир қаторда касаллик ва зараркунандаларга қарши аёвсиз курашнинг агротехник, механик, биологик, кимёвий ва бошқа антиқа усуллари ҳам келтирилган. Ушбу китобчада аниқ кўрсатмалар сифатида келтирилган кўпчилик маълумотлар касаллик ва зараркунандалар безор қилган томорқа эгалари ва дала ховлисида сабзавот махсулотлари етиштиришни орзу қилганлар билан бир қаторда янги тузилган фермер хўжаликлари рахбарлари ва хизматчилари учун ҳам ўсимлик ва сабзавотларнинг касалликлари хамда зараркунандаларига қарши самарадор курашиш учун фойдали маълумотлар манбаи бўлиши мумкин.

    Саримсоқпиёз етиштириш ва ундан фойдаланиш

    Равшан Аюпов

    Ушбу китобчада кўпчилик салат ва таомларнинг ажралмас таркибий қисми бўлган саримсоқпиёзни экиш, етиштириш ва ундан турли хил мақсадларда фойдаланиш хақида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар берилган. Саримсоқпиёзнинг бир қанча навлари, унинг кимёвий таркиби, озуқа сифатидаги қиймати, биологик ва дориворлик хусусиятлари қискача келтирилган. Ундан ташқари, китобда саримсоқпиёзнинг агротехникаси масалалари, уни сақлашнинг оддий ва хаммабоп усуллари, ўсимликнинг ривожланишини тезлаштиришга имкон берадиган препаратлар, саримсоқпиёзни касаллик ва зараркунандалардан қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкинлиги хамда уни қайта ишлаш муаммолари батафсил куриб утилган. Китобча барча қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнаткаш инсонлар, шахсий томорқа эгалари, деҳқон-фермерлар ва бу иш билан қизиққан ватандошларимизга мўлжалланган. Ушбу китобчада келтирилган кўпчилик маълумотлар томорқа эгалари ҳамда дала ховлида сабзавот махсулотларини етиштиришни орзу қилганлар билан бир қаторда янги тузилган фермер хўжаликлари рахбарлари ва хизматчилари учун ҳам фойдали маълумотлар манбаи бўлиши мумкин.

    Пиёз етиштириш технологияси

    Равшан Аюпов

    Ушбу китобчада кўпчилик севиб ишлатадиган оммавий сабзавот маҳсулоти, усиз деярли хеч қандай таом тайёрлаб бўлмайдиган, салат ва таомларнинг ажралмас таркибий қисми бўлган пиёзни экиш, етиштириш ва ундан турли хил мақсадларда фойдаланиш хақида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар берилган. Пиёзнинг бир қанча навлари, унинг кимёвий таркиби, озуқа сифатидаги қиймати, биологик ва дориворлик хусусиятлари қисқача келтирилган. Ундан ташқари, китобда пиёзнинг агротехникаси масалалари, уни сақлашнинг оддий ва хаммабоп усуллари, ўсимликнинг ривожланишини тезлаштиришга имкон берадиган препаратлар, пиёзни касаллик ва зараркунандалардан қандай қилиб химоя қилиш мумкинлиги хамда уни қайта ишлаш муаммолари батафсил кўриб ўтилган. Ушбу китобчада келтирилган кўпчилик маълумотлар томорқа эгалари хамда дала ховлида сабзавот маҳсулотларини етиштиришни орзу қилганлар билан бир қаторда янги тузилган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва хизматчилари учун ҳам фойдали маълумотлар манбаи бўлиши мумкин.

    Картошка етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш

    Равшан Аюпов

    Ушбу китобчада инсонларнинг энг севиб истеъмол қиладиган сабзавот маҳсулоти – картошка хақида қизиқарли ва фойдали маълумотлар берилган. Картошканинг бир қанча навлари, унинг кимёвий таркиби, озуқа сифатидаги қиймати, биологик ва дориворлик хусусиятлари қисқача келтирилган. Ундан ташқари китобчада картошканинг агротехникаси масалалари, уни сақлашнинг оддий ва хаммабоп усуллари, ўсимликнинг ривожланишини тезлаштиришга имкон берадиган препаратлар хамда усуллар, картошкани касаллик ва зараркунандалардан қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкинлиги батафсил кўриб ўтилган. Китобча барча қишлоқ хўжалигида банд бўлган инсонлар, томорқа эгалари, фермерлар ва бу иш билан қизиққанларга мўлжалланган. Ушбу китобчада картошка экиш ва парваришлашнинг кўпчилик биладиган ва билмайдиган бир қанча сир-асрорлари келтирилади ва у томорқа эгалари хамда дала ховлида сабзавот маҳсулотларини етиштиришни орзу килганлар билан бир қаторда фермер хўжаликлари учун хам фойдали маълумотлар манбаъи бўлиши мумкин. Агар сиз сабзавотлардан юқори ва сифатли хосил олиб, фаровонликка эришишни истасангиз – демак, бу китоб худди сиз учун!

    Бодринг етиштириш ва қайта ишлаш

    Равшан Аюпов

    Бодринг – бир йиллик ўсимлик бўлиб, қовоқсимонлар оиласига мансубдир. Унинг мевалари янги холатда, тузланган ва мариновка қилинган холда истеъмол қилиниши мумкин. Бодринг иссиқликка ва намгарчиликка жуда хам талабчан ўсимлик. Ундан ташқари, бодринг хароратнинг тез-тез ўзгариб туришига жуда хам сезгир полиз ўсимлигидир. Хозирги пайтда Ўзбекистондаги томорқа майдонларида ўстириладиган ўсимликларнинг ичида энг олдинги ўринлардан бирида турувчи сабзавот махсулоти бодринг деб айтсак, хеч хам янглишмаган бўлар эдик. Бодринг барча инсонлар истеъмол қиладиган тўйимли ва мазали сабзавот туридир. Унинг таркибида биологик жихатдан қимматли моддалар (витаминлар, кислоталар ва минерал тузлар) бор. Ушбу китобчада бодрингни экиш ва парваришлашнинг бир қанча сир-асрорлари келтирилади ва у томорқа эгалари хамда дала ховлида сабзавот махсулотларини етиштиришни орзу қилганлар билан бир қаторда фермер хўжаликлари учун хам фойдали маълумотлар манбаъи бўлиши ва уларнинг кундалик фаолиятида жуда хам асқотиши мумкин.

    Чақалоғингиз соғлом бўлишини истайсизми?

    Равшан Аюпов

    Хар бир ота-она ўз фарзандининг ақлли, чиройли ва соғлом бўлишини орзу қилади. Биз мамлакатимизда оналар ва келажагимиз гарови бўлган болалар саломатлигини сақлаш учун барча шарт-шароитлар хамда имкониятлар яратилганлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз. Боланинг келажаги ота-онасининг хаёт тарзи, руҳий холати ва соғлиғига боғлиқ бўлади. Агар ота ёки она касал бўлса, бу боланинг соғлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам турмуш қуришдан олдин барча келин-куёвлар медицина назоратидан ўтадилар ва соғ-саломат эканликлари исбот этилгандан сўнггина турмуш қурадилар. Ота-онанинг ирсий касалликлари ва насл-насаби ҳам боланинг соғлом туғилишига таъсир қилади. Ичкиликка берилиш ва турли хил тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам бўлажак фарзандингизнинг соғлигига салбий таъсир қилади. Масалан, спиртли ичкиликларни кўп ичадиган ота-оналарнинг болаларида мия касалликлари, бўғимларнинг яхши ривожланмаганлиги, рухий касалликлар, Даун касаллиги ва бошқалар учраши мумкин. Бундай ота-оналарнинг болалари ёшлигида кўринишдан соғлом бўлсаларда, касаллик бола каттароқ бўлганида пайдо бўлиши ҳам мумкин. Хомиладорлик яхши ўтиши учун айллар биринчи навбатда гинеколог врачга учрашишлари шарт. «Тажрибали» қўни-қўшни ва қариндошларнинг маслаҳатларига кириб, ножўя ишлар қилиб қўйишдан сақланган маъқул. Сизнинг энг яхши маслаҳатчингиз – аёллар маслаҳатхонаси врачидир. У хар бир хомиладор аёлни доимий равишда кузатади, унинг организми хусусиятларини ҳисобга олган холда овқатланиш, тиббий кўрикдан ўтиш, турли хил муолажалар олиш хамда даволаш гимнастикалари билан шуғулланишда сизга яқиндан ёрдам беради. Хомиладорлик пайтида врач назоратисиз хеч қандай дорилар ёки қандайдир сунъий препаратлар қабул қилиш мумкин эмас. Чунки энди сиз нафақат ўзингизнинг, балки болангизнинг соғлиги учун ҳам масъулдирсиз. Хомиладор аёл учун салбий эмоциялар ҳам жуда зарарли ҳисобланади, чунки асаббузарлик шароити хомилага ҳам жиддий ва салбий таъсир қилади. Ушбу масала ва муаммоларнинг купчилиги бахоли-кудрат ушбу китобчада ёритилган.

    Tил таълимида ахборот технологиялари. Тестлар

    Равшан Аюпов

    Ушбу қўлланма ЎзДЖТУ да турли факультетларда таълим олаётган талабаларга Тил таълимида ахборот технологиялари фани бўйича ўқитиладиган турли хилдаги дарс машғулотларининг бўйича оралиқ назорат ва якуний назорат тестлар тўпламини, фан бўйича атамалариннг изоҳли луғатини ҳамда тил таълимида ахборот технологиялари фани бўйича керакли адабиётлар ва интернет ресурслари каби замонавий таълим жараёни учун зарур бўлган ўқув-услубий материалларни ўз ичига олади.

    Доривор ўсимликлар ва улардан фойдаланиш. 1-китоб

    Равшан Аюпов

    Инсонлар қадим замонлардан буён турли хил гиёҳларнинг даволовчи ва қувват берувчи хусусиятларини билишган ҳамда бу билимларини турли хил хасталикларни даволашда ишлатишган. Масалан, қадимги Мисрда, Хиндистонда, Хитойда, Ўрта Осиёда ва бошқа кўпчилик давлатларда табиблар гиёҳларнинг нималарга даво бўлиши хақида кўпгина рисолалар ёзиб қолдирганлар. Ушбу китобчада халқ табобатининг кўплаб доривор гиёҳлардан иборат ва турли хил касалликларга даво бўла оладиган шифобахш таркиблари келтирилган. Бу таркибларда ишлатиладиган гиёҳларнинг деярли барчасини юртимиз табиатидан, чўл-адирлар ва тоғларидан топишингиз мумкин. Китобчатабиатнингдоривор ўсимликларидан самаралифойдаланишни истаган барча инсонларга мўлжалланган. Бу китобча мустақил даволаниш учун ишлатилиши мумкин бўлган фундаментал тиббиёт қўлланмаси эмас, шунинг учун унда келтирилган доривор таркиблардан фойдаланишда ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, ташхис ҳамда тиббий холатингизга мос равишда у ёки бу шифобахш таркибларни ишлатишингиз мумкин