Рисолае, ки мавриди мутолиъаи шумо, хонандагони азиз қарор дорад, барои аввалин бор таҳқиқи мухтасаре роҷеъ ба рӯзгор ва осори яке аз шоирони зуллисонайни асри гузшта – Ороми Понғозӣ (1910 – 1997) ва ҳамчунин гузидае аз ашъори форсӣ-тоҷикӣ ва ӯзбекии ӯро дар бар мегирад.
Дар ин маҷмӯъа зиндагинома, намунаи эҷодиёт ва насабномаву аксҳои фарзандони адабпарвари шоири зуллисонайни тоҷик – Исомиддин Шарофиддинов, мутахаллис ба Ороми Понғозӣ (1910 – 1997) ба таври мухтасар оварда шудааст.Умедворем, ки ин маҷмӯъа мавриди писанди табъи муҳиббон ва мухлисони шеъру адаб гардад.
Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-Нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофизий ал-Бухорий илмий мероси ва ирфоний қарашларини ўрганиш нафақат Нақшбандия тариқати асослари, балки умуман, ислом фалсафий тафаккури, унинг бағрида вужудга келган тасаввуф таълимоти ҳамда тасаввуф таркибида минг йилдан кўпроқ давр давомида шаклланган ирфон фалсафасининг асл мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ ўрганишимиз учун имкон беради.Ж Холмўминовнинг мазкур рисоласида Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий ҳаёти, илмий мероси, фалсафий-ирфоний қарашлари, хусусан, унинг "Фасл ул-хитоб " асарининг тасаввуф манбашунослигидаги ўрни ҳақида сўз юритилади.
Шарқ ва Ғарб тадқиқотчиларининг ТАСАВВУФ таълимотининг вужудга келиши ва шаклланиши жараёнида манба сифатида хизмат қилган ёки иштирок этган, таъсир кўрсатган ёки таъсирланган диний ва фалсафий таълимотлар хусусидаги қарашлари турлича. Баъзи бир Европа шарқшунос олимлари Тасаввуф таълимотининг асл илдизларини Ғарб цивилизацияси – Қадимги Юнон фалсафаси ва Насронийлик динидан излашга интилса, баъзи бир тадқиқотчилар унинг илдизларини Қадимги Ҳинд фалсафаси, Қадимги Эрон динларидан излашга ҳаракат қилишади. Яна бир гуруҳ Шарқ олимлари ва Европа шарқшунослари эса Тасаввуфнинг асл манбаси Ислом дини эканлиги хусўсида фикр юритишади.Диншунос-тасаввуфшунос олим, фалсафа фанлари доктори Жаъфар Холмўминовнинг ушбу монографияси аинан ана шу баҳс-мунозаралар тадқиқи ва қиёсий таҳлилига бағишланган. Муаллиф Қиёсий тасаввуфшунослик методологиясини ишлаб чиқади ва у орқали Тасаввуф таълимотининг асл илдизи ва бош манбаси муқаддас ИСЛОМ дини эканлигини исботлашга ҳаракат қилади. Муаллифнинг фикрича, дунёдаги ҳар бир диний-фалсафий таълимот таркибида Исломдаги Тасаввуф таълимоти ва Ирфон фалса- фасига ўхшаб кетадиган ирфоний тамойиллар мавжуд. Улардаги ана шу ирфоний тамойилларни Ислом Тасаввуфи билан қиёсий рангда ўрганиш ва таҳлил қилиш ушбу таълимотларнинг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш имкониятини яратади.
Файласуф ва диншунос олим Жаъфар Холмўминовнинг ушбу монографиясида ислом фалсафаси, хусусан, тасаввуф таълимотининг марказий баҳс мавзуларидан бири бўлмиш Ваҳдат ул-вужуд (борлиқнинг бирлиги; борлиқнинг ягоналиги) фалсафасининг асл мазмун-моҳияти, унинг асосий рукнлари ва шаклланиш жараёни ушбу таълимотни илмий-назарий жиҳатдан асослаб берган ҳамда яхлит бир тизимга солган буюк назариётчи олим – «Шайх ул-Ак-бар», яъни «Улуғ шайх» номи билан машҳур бўлган Муҳйиддин ибн ал-Арабий қарашлари асосида тадқиқ этилади. Шу билан бирга монографияда Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси Европа фалсафасида шаклланган пантеистик қарашлар билан қиёсий таҳлил қилинади. Тадқиқотда Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг Марказий Осиёда шаклланган Хожагон-Нақшбандия таълимотига таъсири масаласи Хожа Муҳаммад Порсо, Хожа Аҳрор Валий ва Мавлоно Абдураҳ-мон Жомий каби буюк нақшбандий мутасаввифларнинг қарашла-ри асосида қиёсий равишда таҳлил ва тадқиқ этилиб, Жомийнинг «Ваҳдат ул-вужуд» фалсафасининг ривожига қўшган ҳиссаси ва ушбу таълимотнинг Марказий Осиёдаги фалсафий-ирфоний фикр тараққиётига кўрсатган таъсири каби масалалар хусусида ҳам атрофлича баҳс юритилади.
Файласуф ва диншунос олим Жаъфар Холмўминовнинг ушбу рисоласида глобаллашув жараёнлари, унинг бугунги даврдаги кўринишлари, глобаллашувнинг миллий маънавиятга таъсири ҳамда унинг баъзи бир салбий оқибатлари ҳақида фикр юритилади. Муаллиф ўзига хос илмий-оммабоп услубда ушбу жараённинг ижобий ва салбий жиҳатларига таҳлилий назар ташлар экан, ўқувчини ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этгандай бўлади.Муаллифнинг ёрқин фикр-мулоҳазалари баён этилган ушбу рисола глобаллашув жараёнининг бугунги манзарасини ва унинг миллий маънавиятга таъсири масалаларини янада теранроқ англашга хизмат қиладиган зарурий қўлланма бўлади, деган ниятдамиз.Рисола маънавият тарғиботчилари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Мазкур ўқув қўлланмада Тасаввуф фалсафасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, тасаввуфшунослик фанлари туркумидаги «Тасаввуф фалсафаси» фанининг мақсад ва вазифалари, унинг таркибий қисмлари, «Тасаввуф онтологияси»нинг мақсад ва вазифалари, Тасаввуф таълимотининг теологик онтологияси – Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг шаклланиши, унинг асосий мазмун-моҳияти ва Ислом фалсафий тафаккуридаги ўрни ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг оламнинг яралиши, Мутлақ вужуднинг борлиқ моҳияти эканлиги ҳақидаги теологик талқини ўрин олган. Тасаввуф теологияси ва онтологияси – Ваҳдат ул-вужудни Қадимги Юнон фалсафаси ва Ғарб пантеизми билан қиёсий ўрганиш жараёнида ушбу онтологик таълимотлар моҳияти очиб берилган.Ушбу ўқув қўлланма «Шарқ фалсафаси ва маданияти» ихтисослиги бўйича таълим олаётган бакалавриат ва магистратура босқичлари талабалари, шунингдек, фалсафа тарихи, Ислом тарихи, исломшунослик ва диншунослик йўналишларида таълим олаётган талабалар ҳамда Тасаввуф фалсафаси муаммолари билан қизиқаётган тадқиқотчиларга мўлжалланган.
Таниқли давлат ва жамият арбоби, сиёсатшунос, тарихнавис, файласуф ва жамиятшунос олим, маҳоратли публицист ва адиб, сиёсий фанлар доктори, профессор Жўраев Нарзулла Қосимович табаррук 70 ёшга тўлди. Ушбу монография ана шу қутлуғ сана муносабати билан тайёрланган.Китобда профессор Нарзулла Жўраевнинг ибратли ҳаёти ва самарали илмий ижоди ҳақида мухтасар тарзда маълумот бериш билан бирга унинг сиёсий, ижтимоий ва фалсафий қарашлари ҳам қисқача таҳлил ва тадқиқ этилган.Китоб тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Дар ин китоби олими диншинос, тасаввуфшинос ва адабиётшинос, шоири зуллисонайн Ч,аьфар Холмўъминов – Ч,аьфар Муҳаммади Тирмизй ду очерки таьрихй-ҳучдатй дар бораи зиндагй ва мероси адабии ду адиби гумноми асри ХХ-и тодик – нависанда ва мутардими бомаҳорат Мирзо Қўқандбой Абдухолиқзодаи Самарқандй (1869-1948) ва шоири зуллисонайн Ороми Понғозй (1910-1997) дой гирифтааст. Муҳаққиқ бар асоси осори дастнавиштаи ин ду адиб ва асноди расмиву шахсии онҳо аввалин бор манзараи рўзгор ва фаьо- лияти идтимоиву адабии онҳоро то ҳадди имкон тасвир намуда, ба бозкушоии баьзе аз паҳлўҳои ноаёни адабиёти асри ХХ-и тодик муваффақ шудааст.Муаллифи ин ду очерки таьрихй-ҳучдатй ҳамзамон бо таҳқиқи вазъи ичтимоии замони зиндагй ва фаьолияти адабии ин ду адиб, ба ташхиси густараи мероси адабй ва таҳлилу баррасии мухтасари осори мансур ва манзуми онҳо низ пардохтааст.Китоби мазкур барои мутолиьа ба муҳаққиқони таьрихи адабиёти точик, муаллимон, донишчўён ва оммаи васеьи алоқамандони адабиёт тавсия мешавад.