Usbekischer Wissenschaftler und Theologe Jafar Kholmuminov (Dschafar Cholmuminov) hat sein folgendes Werk an Untersuchungen der europäischen Orient- und Islamwissenschaftler unter den berühmten persischen Sufist, Dichter, Philosoph, Wissenschaftler, Musiker Mewlana Abdurrahman Dschami und seinen Standpunkt in Europa gewidmet.–Ўзбек файласуф ва диншунос олими Жаъфар Холмўминовнинг ушбу рисоласи Шарқнинг буюк шоири, мутафаккир ва мутасаввифи Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳаёти, ижоди ва фалсафий-ирфоний қарашларининг Европа шарқшунос ва исломшунос олимлари томонидан ўрганилиши масаласига бағишланган.
Марказий Осиё халқларини муштарак тарих, маданият ва дин доимо бирлаштириб, улар ўртасидаги қардошлик ва маънавий яқинликни мустаҳкамлаб келган.Бухорода вужудга келган ва ислом оламида шуҳрат қозонган Хожагон-Нақшбандия тариқатининг ҳаётбахш таълимоти минтақа халқлари ўртасидаги маънавий робиталарнинг чўққисига айланди.Ушбу мўжаз рисолада Нақшбандия таълимоти ва унинг минтақа халқлари маънавияти тарихидаги ўрни ҳақида фикр юритилади.
Моҳиятан ягона бўлган Ишқ инсоннинг кўнгил оламида турлича кўринишларда намоён бўлади. Чунончи, бутун оламга илиқлик ва эзгулик бағишловчи Қуёшнинг суврати олов ва нурдан иборат бўлса, унинг сийратини Ишқ ташкил этади.Ўзбек ва форс-тожик тилларида ижод қилувчи зуллисонайн шоир Жаъфар Муҳаммад Термизийнинг шеърият мухлисларига армуғон этаётган навбатдаги тўплами – «Қуёш сийрати» олдинги тўпламлар – ишқномаларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда шоирнинг турли шеърий жанрлар ва қолипларда тасвирланган ишқ оламининг янги манзаралари билан танишасиз.
Юрак нафақат инсон жисми ва танасининг, балки руҳий ва маънавий оламининг ҳам маркази, ҳаракатлантирувчи кучидир. Юрак инсон руҳияти тизимидаги қалб, кўнгил ва дил силсиласининг нафақат бошланғич нуқтасини, балки ушбу силсиланинг асос-пойдеворини ҳам ташкил этади. Ўзининг кутилмаган, ногаҳоний поэтик ечимлари билан одамни ҳайратга солиб келган зуллисонайн шоир Жаъфар Муҳаммад навбатдаги шеър шодасида юракнинг ушбу жиҳатларини очиб беришга ҳаракат қилган.Шунингдек, шоирнинг ВАҚТ ва унинг моҳияти борасидаги поэтик мушоҳадаларида ўзига хос ВАҚТ фалсафаси яратилганлигиининг гувоҳи бўламиз.Мазкур тўпламдан шоирнинг кейинги йилларда турли жанрларда ёзилган шеърларидан айрим намуналар жой олган.