"Кўнгил ҳаловати" деб номланган бу китобда инсонниг сийрати, яъни ички дунёси ҳақида сўз юритилади.Саломатликнинг асоси кўнгил ҳаловатидадир. Кўнггил ҳаловати эса шахсий, оилавий ва ижтимоий муаммолар, инсоннинг ўз-ўзига ҳамда атрофидаги кишилар билан бўладиган муносабатларига ҳам боғлиқ. Агар улар рисоладагидек бўлмаса, ҳаловатимиз йўқолади, дилимиз оғрийди. Бундай пайтда нима қилишимиз керак?Аминмизки, ушбу китобни ўқиб чиққач, юқоридаги саволга жавоб топиб, кўнгил ва руҳиятингизнинг ҳаловатига эришасиз ҳамда уларнинг соғлиққа нечоғли таъсири борлигини билиб оласиз."
"Abu Ali ibn Sinoning: «„Vujud ruhning amriga moyildir“», – degan so'zlari naqadar to'g'ri ekanligini tibbiyotdagi ming yillik tajriba va kuzatishlar tasdiqlab turibdi. Psixolog va shifokor hamkorligida tayyorlangan ushbu risolada tanani turli kasalliklardan forig' qilish uchun ruhni sog'lomlashtirish zarur ekanligi va uni qanday usullar bilan sog'lomlashtirish yo'llari kqrsatilgan."
"Hozirgi kunda o'quvchilar uchun ruh, ruhiyat sirlarini bilish, o'zligini anglash naqadar ahamiyatli ekanligini kundalik hayot ko'rsatib turibdi. Eng avvalo, ruhiyatning inson salomatligida tutgan o'rnini, bu holatlarning turli xil xastaliklarga uzviy aloqador bo'lishini anglay bilish zarur. Siz, aziz kitobxon, ana shu dolzarb mavzuga bag'ishlab yozilgan kitob bilan tanishasiz. O'ylaymizki, bu kitobni o'qib chiqqach, o'zlikni anglashni, oltin qoida bo'lgan o'z-o'zini boshqarishni o'rganib, turli xastaliklardan forig' bo'lish, vujudni sog'lomlashtirish va yoshartirish yo'l-yo'riqlarini bilib olasiz."
"Ушбу китоб «„Енг яхши даво“» деб аталади. У дард ҳам, давоси ҳам инсоннинг ўзида эканлигини кўрсатиб беради.Ҳакимларнинг ҳам, психологларнинг ҳам муолажасидан кейин дардидан бутунлай холос бўла олмаган беморга энг яхши даво нима? Дарддан фориғ бўлишнинг охирги йўли қандай?Мазкур китобдан айнан шу саволларга жавоб топишингиз мумкин. Ҳаракатнинг шифобахш куч эканлиги, саломатликнинг асл манбалари каби ўзингиз учун ниҳоятда зарур маълумотлар билан танишиб, саломатлик ва навқиронликнинг соҳиби бўлишдек бахтга эришасиз деган умиддамиз."
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган луғатдан илмий ва луғавий қўлланма сифатида тиббиёт ходимлари, тиббиёт институти талабалари, тиббиёт коллежларининг ўқитувчилари, нашриётлар, журнал ва газеталарнинг ходимлари, таржимонлар фойдаланишлари мумкин.
Республикамизда юртимиз равнақи ва келажаги йўлида изчиллик билан олиб борилаётган турли соҳалардаги ислоҳотлар, янгиланишлар жараёни, соғлиқни сақлаш тизимини ҳам четлаб ўтмади. Бу соҳага давлатимиз раҳбарияти томонидан бўлаётган катта эътибор, саломатликни сақлаш тизимида янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларни ҳаётга тадбиқ этилишини таъминламоқда. Шу жараёнда, соғлиқни сақлаш тизимида ташкил этилган тиббиётнинг турли соҳалари республика илмий-амалий марказлари, республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази ва унинг вилоятлар, туманлардаги филиаллари, энг муҳими аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишдек юксак вазифа юклатилган қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), тез ёрдам шахобчалари ва оилавий поликлиникалар ўз фаолиятларини тинимсиз равишда такомиллаштириб бормоқда. Бу ўринда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи омилларини тарғиб этиш, уларнинг саломатлигини авайлаб-асраш йўлида ўзларининг ҳам четда турмаслигига эришиш ва тиббиёт соҳасидаги билимларини янада ошириш катта аҳамият касб этади. Ушбу китоб, турмушимизда кўп учрайдиган касалликларга бағишланган бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, намоён бўлишидаги белгилар, тарқалиши ёки юқиши сабаблари, касаллик юзага келганда қайси шифокорга мурожаат этиш ва уни аниқлашда қандай текширувлар бажарилиши кераклиги хақида маълумотлар беради. Қўлланма тушунарли, оммабоп ва фойдали бўлиши учун, бўлимлар тузилиши соддалаштирилган, ундаги кўпёқлама ахборотлар, турли нашрларда учрайдиган, халқона табобатда қўлланиладиган маълумотлар билан биргаликда тўпланиб, бир тизимга солинди. Ушбу китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган.
Ma'naviyat tushunchasining ilmiy, falsafiy, adabiy yoki oddiy tilda ifodalangan ta'riflari mavjud. Umuman, iqtidorli ziyoli inson o'zining falsafiy yondashuvi, siyosiy qarashlari va e'tiqodi, ongu tafakkuridan kelib chiqqan holda bu tushunchaga turlicha ta'rif va tavsiflar berishi tabiiy. Ma'naviyat tushunchasi ilk bor Prezident Islom Karimov tomonidan ilmiy-falsafiy ta'riflanib, nazariy jihatdan asoslab berilgan. Yurtboshimiz bergan ta'rifga ko'ra: «Ma'naviyat insonni ruhan poklanish, qalban ulg'ayishga chorlaydigan, odamning ichki dunyosi, irodasini baquvvat, iymon-e'tiqodini butun qiladigan, vijdonini uyg'otadigan beqiyos kuch, uning barcha qarashlari mezonidir». Ushbu qo'llanma tibbiyot xodimlarining ma'naviy fazilatlari, ularning madaniy va deontologik darajasini aks ettiruvchi kitobdir. Mazkur kitob tibbiyot xodimlarini ma'naviy kamolotga etaklab, ularning shaxs sifatida takomillashuvi va ma'naviy qiyofasi yuksalishiga xizmat qiladi.
Ёзилган ва ёзилмаган қоидаларга ички «Мен»и ёрдамида амал қилиб, натижада уларнинг «Саломатликнинг олтин қоидалари» деб номланган ҳамда бошқаларга тавсия этиш учун қоғозга туширган шифокор-психологнинг тавсиялари қоида тарзида ушбу рисолага айланди. Ўқинг, амал қилинг, ўзингизни нечоғли кучли ва саломатлигингизнинг том маънодаги эгаси эканингизга амин бўлинг.Қадрдоним, Азизим, доимо бахт сизга ёр бўлсин!