Продолжение скандальной истории любви русской девушки Мишель и украинского рок певца Святослава. Выжив после того, как в него стреляла Мишель, Святослав решает найти ее и отправляется в ней в Россию. Но заключает очень странное соглашение с одним из главарей банды. Жаркие ночи, страстный секс в неожиданных места. Но смогут ли они остаться вместе или им придётся чем-то пожертвовать? Может быть собой?
Она: меня магнитом тянет к мужчине, который холоден, как лёд. Надо остановиться, не смотреть ему в глаза, спрятаться в своей спальне, но это невозможно… Он знает все мои слабости, все мои тайны, так он ещё и мой сосед, который вечно искушает меня.Он: глупая девчонка-соседка влюбилась в меня, преданно заглядывает в глаза и терпеливо ждёт, когда я прикоснусь к ней. Думает, что между нами что-то есть? Смешно!.. Но чем чаще мы встречаемся, тем сложнее справиться со своим искушением.
Три отстреливающихся революционера окружены полицией: «На улице зеленели весенние солнечные тени, а в 3-м этаже старинного каменного дома 3 человека готовились умереть…» © FantLab.ru
Поддавшись уговорам отца, Ванесса соглашается тайно заменить свою погибшую сестру-близнеца в военной экспериментальной программе. И пусть конкуренты сильнее, она не намерена сдаваться, ведь на кону – учеба в Гарварде.
Келли Макгонигал – фалсафа фанлар доктори, психолог ва Стенфорд университети профессори, инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўртасидаги муносабатларниўрганишбўйичаетакчимутахассисдир. Унинг бакалавриат психология курслари кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, булардан бири – Стенфорд университетининг ўқитувчилар учун энг юқори мукофоти – Валтер Гор мукофотидир. Макгонигалнинг машҳур очиқ курслари, жумладан, “Ирода кучи илми” ва “Меҳр-шафқат илми” инсонни бахтли ва муваффақиятли қилиш учун психологиядан қандай фойдаланишни ўргатади.
Мирмуҳсин ижодига бефарқ бўлмаган ўзбек китобхонлари кўп орамизда. Эътиборингизга ҳавола этилаётган 45 ҳикоядан иборат «Илон ўчи» романи адиб ижодининг гўзал намунаси, гултожи десак, адашмаймиз. Мирмуҳсин ушбу асарига нега рамзий ном берди? Одамлар орасида шундай тоифа борки, улар «инсон» деган шарафга муносиб эмаслар. Хатти-ҳаракатлари, гап-сўзлари орқали одамлар қалбини, керак бўлса, ҳаётини тамоман издан чиқарган, бировга ёмонлик қилмаса туролмайдиган қаҳрамонларини ёзувчи ана шундай атайди. «Илон ўчи» фақат инсонлар тақдиридан ҳикоя қилувчи асар бўлибгина қолмай, унда халқнинг асрий муаммолари ҳам қаламга олинган: тилимизнинг қадр-қиммати, аждодларимизнинг тарих саҳнасидаги муносиб ўрни, оила шаъни, эр ва аёл ўртасидаги муҳаббатни мустаҳкамловчи ришталар, севгининг инсон ҳаётидаги ҳал қилувчи роли ҳақидаги жиддий мулоҳазалар китобхонни ўйга толдиради. Романда кўтарилган муаммолар айни бугуннинг ҳам бош мавзуси бўлиб қолаётгани ўзини шу заминнинг чин фарзанди деб билган ҳар бир уйғоқ қалбли инсонни ҳушёр торттиради.
Америкалик ёзувчи Фрэнсис Скотт Фицжеральд жаҳон адабиётида чуқур из қолдирган адиблардан бири ҳисобланади. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган қуйидаги «Буюк Гэтсби» романида Америка ҳаёти тасвирланади, Гэтсби исмли йигит Дэзи номли қизни чин юракдан севиб қолади. Уруш сабабли севган қизини йўқотиб қўяди. Воқеалар тизими уларнинг айрилиши ва топишиши асосида кечади. Ушбу роман асосида ишланган бадиий фильм ҳам миллионларча томошабинлар меҳрини қозонгани боис, мазкур жаҳон адабиёти дурдонаси ўзбек китобхонларига тақдим этилмоқда.
"Киборлар жамиятининг аъзоси бўлган Нехлюдов никоҳланмаган ота-онадан туғилган, вояга етгач исловатхонадан паноҳ топган, охир-оқибат каторгага ҳукм қилинган Катерина Маслованинг тақдирида ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Виждони олдида жавоб берар экан, у қизга яхшилик қилибгина ўзини маънавий азоблардан халос қилиши, керак бўлса унга уйланишга аҳд қилиши китобхонни инсон руҳининг нақадар улуғворлигини тан олишга чорлайди. Севимли адибимиз Асқад Мухтор таъбири билан айтганда, “Толстой – буюк халқнинг қалби ва овози, эзгулик ва мардлик тимсоли. У битмас-туганмас хазина, ҳамма жойда ҳозиру нозир виждон ҳакамидир. Бу – доимий ташналик, бир умр изланиш, руҳий безовталик. Қадимги юнонларнинг Гомер ҳақида айтган гапини Толстойга ҳам қўллаш мумкин: у шундай саховатли бойликки, қанча олишга қурбинг етса, шунча беради”
Бугун – Сизнинг янгиланган, Сизга уни бирор-бир ҳақиқатда гўзал ва умрбоқий нарсага айлантириб олишингиз учун берилган янги ҳаётингизнинг биринчи кунидир. Ҳеч бир ўтмиш келажакни белгилай олмайди, шундай экан, ҳаётингиздаги ижобий ўзгаришлар, бурилишлар киприк қоққулик муддатда содир бўлиши ҳеч гап эмас (албатта, агар ҳаёт тарзингизни энг юқори даражасигача олиб чиқишга бўлган қатъий қарорга эга бўлсангиз). Қаршингизда – ғолиблар учун дастур. Бу дастур билан қизиқаётганингиз ва китобимизни варақлаётганингизнинг ўзи Сизнинг кўпчилик оммадан ажралиб туришингизни исбот қилади. Шу билан бирга Сизда, ҳаётий камолотга эришиш йўлида, ўз онг, тана ва феъл-атворингиз устидан ғолиб ва ҳоким бўлишга қаратилган қатъий қарорингиз борлигини кўрсатади. Ўз-ўзини қайта кашф қилишга чорловчи бу чақириқни “Лаббай!” дея қарши олинг ва шахсий имкониятларингиз, қобилиятларингиз, хуллас, потенциалингиз бойликларига чўминг. Буюк бўлишга ва ниҳоят, журъат қилинг!
Қўлингиздаги китоб «Япониялик ота-оналар» номли туркум нашрининг давоми ҳисобланади. Замонавий эр бўлиш мушкул иш, ота бўлиш эса янада мушкулроқ! Ушбу китобда ишдаги карьера ва оталик вазифасини ўзаро уйғунликда олиб бориш жараёнида муаммоларни бошдан кечираётган оталар учун оддий ва самарали маслаҳатлар жамланган. Япониялик муаллиф Тосимаса Оота вақт тиғизлигида қандай қилиб оталар фарзандлари билан мулоқот қила олиши, арзимас дақиқалар давомидаги суҳбат орқали қандай қилиб бола қалбидан жой олиш, қандай ўйинлар уйнаш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади. Бу билан бола тарбияси қизиқарли ўйинга, ўта банд бўлган меҳнаткаш инсон эса, дунёдаги энг меҳрибон отага айланади.