Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов

.

Скачать книгу
Читать онлайн

Илон ўчи


Год выпуска 0

isbn 978-9943-7389-9-7

Автор произведения Мирмухсин Мирсаидов

Жанр

Серия

Издательство ZABARJAD MEDIA


Мирмуҳсин ижодига бефарқ бўлмаган ўзбек китобхонлари кўп орамизда. Эътиборингизга ҳавола этилаётган 45 ҳикоядан иборат «Илон ўчи» романи адиб ижодининг гўзал намунаси, гултожи десак, адашмаймиз. Мирмуҳсин ушбу асарига нега рамзий ном берди? Одамлар орасида шундай тоифа борки, улар «инсон» деган шарафга муносиб эмаслар. Хатти-ҳаракатлари, гап-сўзлари орқали одамлар қалбини, керак бўлса, ҳаётини тамоман издан чиқарган, бировга ёмонлик қилмаса туролмайдиган қаҳрамонларини ёзувчи ана шундай атайди. «Илон ўчи» фақат инсонлар тақдиридан ҳикоя қилувчи асар бўлибгина қолмай, унда халқнинг асрий муаммолари ҳам қаламга олинган: тилимизнинг қадр-қиммати, аждодларимизнинг тарих саҳнасидаги муносиб ўрни, оила шаъни, эр ва аёл ўртасидаги муҳаббатни мустаҳкамловчи ришталар, севгининг инсон ҳаётидаги ҳал қилувчи роли ҳақидаги жиддий мулоҳазалар китобхонни ўйга толдиради. Романда кўтарилган муаммолар айни бугуннинг ҳам бош мавзуси бўлиб қолаётгани ўзини шу заминнинг чин фарзанди деб билган ҳар бир уйғоқ қалбли инсонни ҳушёр торттиради.