Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев

Читать онлайн.
Название Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…
Автор произведения Жавлон Жўраев
Жанр Общая психология
Серия
Издательство Общая психология
Год выпуска 0
isbn 9785449372710



Скачать книгу

align="center">

      Қулупнай ёмғири меники

      Бизнинг ҳаётда ким эканимиз кўп жиҳатдан биз олдимизга қўяётган мақсадларга боғлиқ. Чунки мақсадларимиз йўлида биз турли қарорлар қабул қиламиз ва ана шу қарорларимиз бизнинг ҳаёт ва одамлар билан муносабатимизни белгилайди. Биз айнан ана шу мақсадлар йўлида қандайдир шахс бўлишни танлаймиз.

      Бизнинг ҳар қандай мақсадимиз оддий илдизга эга. Ҳар қандай мақсаднинг манзили – бахтли бўлиш. Яъни ҳар қандай мақсаднинг якуни кўнгил хотиржамлиги.

      Лекин жуда кўп ҳолларда одам кўзлаган мақсадига эришиб ҳам ўзини бахтли ҳис этмайди. Мақсадга эришгунча у катта умидлар қилади, лекин асл натижа кўп умидларни оқламайди.

      Гап шундаки, бизнинг баъзи мақсадларимиз пуч бўлиши мумкин. Пуч мақсад – инсонни бахтли қилишдан бошқа нарсага қаратилган мақсаддир. Муҳимликка хизмат қиладиган мақсадларнинг ҳаммаси пуч.

      «Мен кўп пул топиб, бадавлат бўлмоқчиман» – «Нега?» – «Мени камситганларни кўзини очиб қўйиш учун…» Бу – пуч мақсад.

      «Мен кўп пул топиб, бадавлат бўлмоқчиман» – «Нега?» – «Ўзим ва яқинларимнинг ҳаётини фаровон қилиш учун…» Мана бу энди бут мақсад.

      Биринчи ҳолатда одам ўз олдига қўйган мақсади унинг шахсий муҳимлик туйғусига хизмат қилади. У кимгадир ниманидир исботламоқчи. Шошманг – балки у айнан кимгадир ниманидир исботласа, ўзини бахтли ҳис қилар? Демак, бу мақсад ҳам бут эканда?

      Афсуски, ундай эмас. Бу одам ўз кўзлаган ниятига эришганда ўзини мағрур, ғолиб, кучли, муҳим ёки яна қанақадир ҳис қилиши мумкин, аммо у сира ҳам ўзини бахтли ҳис қилмайди.

      Бундай мақсадга эришишдан олинган завқ узоққа бормайди. Унга эришиш улкан меҳнат талаб қилади-ю, лекин мукофот бунга арзимайди. Яъни сиз пуч мақсад учун кўп ҳақ тўлаб, кам нарса оласиз.

      Пуч мақсаднинг илдизи шахсий муҳимлик туйғусида бўлиши мумкин. Ғурурга («мен ўзимдан кўнглим тўлиши керак»), фахрга («яқинларим мендан фахрланиши керак»), буюкликка («мен тарихда из қолдиришим керак») ва шунга ўхшаш натижаларга қаратилган мақсадлар ўз-ўзидан пуч.

      Кўп ҳолларда пуч мақсадлар ташқи муҳимлик туйғусига асосланган бўлади. Ҳақпарастликка («мен ҳақиқатни қарор топтиришим керак»), бекамликка («мен хатога йўл қўймаслигим керак»), қасосга («мен албатта ўчимни олишим керак»), тақлидга («мен фалончига ўхшашим керак») хизмат қиладиган мақсадлар ана шулар жумласидан.

      Табиийки, кемтикларимиз ҳам бизни пуч мақсадлар ортидан қувишга турткилайди. Айбдорлик туйғусидан («мен гуноҳларимни ювишим керак»), бурч ҳиссидан («менга билдирилган ишончни оқлашим керак»), курашчи комплексидан («мен ҳаммага ким эканимни кўрсатиб қўйишим керак») келиб чиққан мақсадлар бунга яққол мисол.

      Балки буни таъкидлаш ортиқчадир, аммо пуч мақсадларнинг зарари катта. Энг аввало улар инсон умрининг беҳуда сарфланишига сабаб бўлади. Бизга ниятларимизни амалга ошириш учун чекланган ҳаётий қувват ва ўлчанган муддат берилган. Шундай ҳолатда пуч мақсадлар