Япон зобити. Леонид Чигрин

Читать онлайн.
Название Япон зобити
Автор произведения Леонид Чигрин
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-224-2



Скачать книгу

у қандайдир чўзинчоқ ўриндиққа ўхшаш қаттиқ жойни пайпаслаб топди-да, унга ўзини ташлаб яна ҳушидан кетди. Эрталаб эса ўзини анча яхши ҳис қила бошлади. Яна лўкидон ғичирлади, ёришган кун нурлари каютага тушди. Поручик оёққа турди. Баланд бўйли, худди қолганлари каби серсоқол, елкасига милтиқ осиб олган партизан асирга хонадан чиқишини ишора қилди. Ютаро Тода бўйсунди. Тоза ҳаводан боши айланди, лекин онги равшанлашди. Атрофга аланглаб, қаердалигини билмоқчи эди, улгурмади. Партизан унга бўлмага тушишни буюрди, улар бошқа кемага ўтдилар ва яна ўзларини тутаётган лампа билан ёритилган кенг хонада кўришди.

      Бир кечада бу ерда ҳеч нарса ўзгармаганди. Кеча кўрган бақувват гавдали, соқолли киши стол атрофида ўтирар, харитани кўздан кечирарди. Тўғри, партизанлар сони анчагина ортганди. Энди ўнтача одам бор эди.

      Асирга сув беришгандан сўнг у батамом ўзига келди. “Аскарларимга нима бўлдийкин? – ўйлади Ютаро Тода. – Ротада, очиғи, подпоручик Гёда ҳам бор эди, лекин у қўмондоннинг жойини эгаллай олармикин? Иродаси ҳали анча заиф…”

      Кейинги воқеалар поручикка фикрлашга имкон бермади.

      – Русча гапирасанми? – сўради Парфёнов.

      Ютаро Тода индамади. Унга яна қандайдир саволлар беришди, лекин поручик уларнинг маъносини тушунмади.

      – Эҳ, жин урсин, таржимонни чўктирвориб шошибмиз-да, – афсусланди Парфёнов. – Уни бу ерга олиб келишимиз керак эди. Ҳозир анча фойдаси тегарди.

      – Итга ит ўлими, – ғўлдиради ним қоронғиликда фарқлаш қийин бўлган помор.

      – Шундайликка шундай, лекин баъзан итларнинг ҳам фойдаси тегади-да, – норозилик билдирди Парфёнов, – энди бу офицерчани нима қиламиз?

      – Балки, Кондратийнинг ёрдами тегар? – таклиф киритди кимдир. – Илгари матрослигида Японияга сузиб борган, дейишганди. Наҳотки уларнинг тилини ўрганмаган бўлса?

      Парфёнов жонланди.

      – Хўш, хўш, чақиринглар-чи!

      Ҳамманинг диққат-марказига тушиб қолган Кондратий ўзини муҳим шахсдек ҳис эта бошлади.

      – Ундан япончалаб сўра-чи: ким у, топшириғи нима? – буйруқ берди партизан бўлинмаси бошлиғи.

      Кондратий япончага ўхшаш бир-иккита сўз айтиб кўрди, лекин иборалар бутунлай бошқача талаффуз қилингани учун Ютаро Тода ҳеч вақони тушунмади. У елкасини қисди-да, ҳали етилиб улгурмаган таржимондан юзини терс ўгирди.

      – Бу японмасдир, балки? – қайсарлик қилди Кондратий ўз обрўсини туширгиси келмай. – Уларда ҳар хил миллатлар тўлиб ётибди.

      Парфёнов афсусланганнамо бош чайқади.

      – Сенинг таржимонлигинг, Кондратий, худди этикдан ясалган миномётга ўхшайди. Ҳмм, тушунарли, “тил” овимиз бароридан келмабди. Ундан умидимиз катта эди. Энди уни нима қиламиз?

      – Овора бўлиб ўтирамизми?.. Албатта, улар бизникиларга раҳм қилмайди. Қўлимизни боғлайди, холос… – ғовур-ғувур қилди партизанлар.

      – Тўғри айтасиз, – рози бўлди Савелий, – отиб ташлансин.

      Баржа палубасига чиқишди. Шамол эсар, кун совуқ эди, кема қаттиқ чайқаларди. Осмонда эса давомли ёмғирни