Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-895-1



Скачать книгу

қандай бўларди? Қиз эса кунда икки-уч қатнайди. Шунда ота қўлларини баланд кўтариб, қизни дуо қилади. Қиз кетгач, жони узилади. Ўша дуо – отанинг розилиги эди. Аллоҳ ҳам ундан рози бўлди. Ўғилнинг оиласидан барака кўтарила бошлади. Бошига кўп ташвишлар тушди. Қариганида фарзандлари ёнида бўлса ҳам, сутга ивитилган бир қошиқ нонни оғзига тутгувчи меҳрибон топилмади. Касалхона фаррошининг қўлида жон берди. Фаррош мусулмонлик қоидаларини билмагани сабабли жағлари, оёқ-қўллари боғланмай, ғассолни ҳам анча қийнади. Ғассол қанча уринмасин, жағ очиқлигича кетди. Бемор ота дуосини олган қизнинг оиласи эса кундан-кун яшнай берди. Қиз кексалик ёшига етганида, хасталанганида фарзандлари қўлларида кўтариб юрганларини ўзим кўрдим. Жон беришлари ҳам мўъжиза каби юз берди. Фарзандлари даврасида, гапларидан адашмай, яхши насиҳатлар қилиб, бир нафас билан енгилгина жон бердилар.

      Шу кунларда, шу дақиқаларда ҳам кимнинг отаси ёки онаси шифохонада ётгандир. Уларни йўқлаб ҳар куни боряпмизми? Билишимиз лозимким, уларга докторнинг дориси эмас, бизнинг иссиқ юзимизни кўриш даводир. Кунда бир борамизми? Нима учун икки марта бормаймиз? Борганда ҳам неча дақиқа ўтирамиз? Ўн дақиқами ё ярим соатми? Ҳа… биз ишга банд одамлармиз. Ишимиз кўп. Энди диққат қилайлик: ишимиз кўп, аммо ота-онамиз кўп эмас. Биттагина! Бугунги ишни эртага бажарсак ҳам бўлади. Бугунги мажлисга кирмаслик ҳам мумкин. Бироқ ота-она ғанимат, бугун кўргани келолмасангиз эртага иссиқ юзларини эмас, совуган жасадларини кўришингиз мумкин. Аллоҳ! Аллоҳ! Ҳар нафас ғанимат, ҳар дақиқа ғанимат. Дийдор онларини қўлдан чиқарсангиз то ўлгунингизча армонда яшайсиз. Қиёматда қандай ҳолда дийдор кўришасиз? Жаннатда жам бўласизми ота-онангиз билан ёки дўзахда армон ўтида ёнасизми?

      Азизим, эҳтимол шу сатрларни ўқиётганингизда отангиз ёки онангиз шифохонададирлар. Аллоҳ уларга шифо берсин. Сиз эса… қўлингиздаги китобни қўйинг. Уларни йўқлашга шошилинг, ҳузурларига боринг, дуоларини олинг. Эҳтимол ота-онангиз соғдир (ҳамиша соғ бўлсинлар), аммо бошқа маҳаллада ёки бошқа шаҳарда яшашар. Бошқа шаҳарда бўлишса қўнғироқ қилинг, ёки икки оғиз ширин сўзингизни оқ қоғозга тушириб, йўлланг. Бу ҳам савоб…

      Сабр имтиҳонидан ўтган фарзандлар Аллоҳнинг марҳаматига эришадилар. Мен, акаларим, опаларим, жиянларим шундай мартабага эриша олдикми? Бу ҳам бизларга маълум эмас, шундай даражага етказишни Аллоҳдан илтижо қилиб сўраб яшаяпмиз. Атрофимиздаги воқеаларни кузатганда кўриб, ёки бошқалардан бундай мартабага эриша олиши гумон бўлган фарзандлар ҳақидаги гапларни эшитиб, афсусланаман. Фарзандларнинг нодонликларидан афсусланаман. Булар ҳақида ҳам кўп ўйлайман, айрим издиҳомларда ёшларга ибрат бўлсин учун, гапириб бераман.

      Бир биродаримиз кўзида ёш билан айтиб эди: отаси хаста экан. Катта акаси ақиқа маросимига тайёрланаётган экан. Бизда бунақа одат кўп учрайди. “Отам (ёки онам) кўриб қолсинлар”, деб тўй ёки бошқа маросимни тезлатамиз. Бу, албатта, яхши ният. Аммо бу ният ортида “отам (ёки онам) ўлса, тўйим