Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-895-1



Скачать книгу

олиб келинглар, ўзини даволаш керак”, деб бобиллаб берди. Бу воқеани кўп эслайман, аҳли аёлимга ҳазил тариқасида таъна ҳам қиламан. Ўшанда кундалик дафтаримга буларни ёзиб қўйган эканман:

      “Ажаб! Ҳисоблаб кўрилса, одам танасидаги аъзолар йигирма-ўттизта чиқар, балки сал кўпроқдир. Аммо шу танага шифо беришга мўлжалланган юзлаб, балки минглаб дорилар бор. Ҳеч қайси дори, айниқса кимёвий дори хасталикни батамом даволай олмайди. Оддий мантиқ будир: агар даволай олганида ўлим бўлмас эди. Дори хасталик азобини бир оз ортга чекинтира олади, холос.

      Замонавий медицина асосан Европа шароитини ҳисобга олган. У томонларнинг табиати, қуёши, ҳарорати бизникидан фарқ қилади. Ишлаб чиқарилаётган дорилар ҳам ўша ернинг тажрибасидан ўтади. Ўша ердаги беморларда синалади. Ҳолбуки, дард ва унга шифо масаласида ҳаво, сув, қуёш, тупроқ каби омиллар орасида жиддий фарқлар бор. Биргина мисол: Европа медицинасида “иссиқ ёки совуқ мижоз” деган тушунча йўқ. Иссиқ мижозли беморга ҳам, совуқ мижозлига ҳам бир хил дори. Айни бир дорининг баъзиларга ижобий, бошқаларга салбий таъсири айнан шундандир. Бизнинг табобатимизда эса бу нарса муҳим аҳамиятли саналади. Замонавий медицина яна бир нарсани эътибордан четда қолдиради: тан хасталигини келтириб чиқарувчи омил – руҳ хасталигидир. Руҳ хасталиги эса руҳнинг нопоклигидан келиб чиқади. Руҳ покланмай туриб шифога умид қилмаса ҳам бўлади”.

      1988 йил ноябрь ойининг биринчи кунлари дадажоним ухламасалар-да, алаҳсирай бошладилар. Девор томондан кўзларига аждодлари кўриниб, улар билан суҳбатлашдилар. Кейин ўзлари қаттиқ ухлаб қолдилар. Мен Қори акани чақириб келдим. У киши аввал дадажонимга, кейин менга қараб, “Аллоҳдан умид қиламиз”, деб пичирладилар-да, “Ёсин”ни ўқий бошладилар. Учинчи “мубийн”дан сўнг дадажоним чўчиб тушгандай кўзларини очдилар. Аввалига ҳеч нимага тушунмадилар. Менга тикилиб ётдилар, кейин Қори акага қарадилар-да: “Ёсин”ни ўқияптими?” деб сўрадилар. Жавобни кутмай, бошларини девор томон ўгириб, кимлар биландир гаплаша кетдилар. Қори ака дам солишни ниҳоясига етказган пайтларида яна ухлаб қолдилар. Шунда Қори ака бир неча нафас ҳаракатсиз ўтирдилар-да: “Умид ёлғиз Аллоҳдан”, деб пичирлагач, менга юзландилар:

      – Ўғлим, қаранг, бурун катаклари кенгайиб, тепага тортиляпти. Умид Аллоҳдан, аммо зийрак бўлинглар, – дедилар.

      Яқинда бир воқеани айтиб беришди: тақводор бир одам оғир хасталикка учраб, худди дадажонимга ўхшаб, уйқуга кетибди. Ўғиллари мураттаб қори эканлар, “Ёсин”ни ўқий бошлабдилар. Бир марта ўқиб, дам солганларида дадалари уйғониб, “Ҳа, ўғлим сизмисиз?” дебдилар-у яна уйқуга кетибдилар. Иккинчи марта ўқиб дам солганларида ҳам шу ҳол такрорланибди. Учинчисида яна уйғониб, ўғилларига қараб, мамнун равишда жилмайибдилар:

      – Ўғлим, Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Аянгиз мени олиб кетгани келган эдилар, энди эргашган пайтимда сизнинг овозингиз келиб, изимга қайтдим. Сўнг яна аянгизга эргашдим, яна қайтардингиз. Энди учинчи марта қайтдим. Аянгиз узоққа кетганлари йўқ, интиқ кутяптилар, Аллоҳнинг изнига