Название | Ҳаёт қайиғи (2 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-896-8 |
Собиқ иттифоқ даврида бу соҳага доир шиорлар ҳам кўп эди, болалар билан шуғулланадиган ташкилотлар ҳам анчагина эди. Аммо самара йўқ эди. Аввал зикр этганимдек, кўп ишлар қоғозда бажариларди. Энди давр ўзгарди, жамият ўзгарди. Мафкура ўзгарди. Ҳаммаси яхши. Аммо болалар спортига доир масалада ҳали бош қотирадиган ўринлар мавжуд. Эскисини рад этиб, янгисини тавсия этолмаяпмиз. Тошкент маҳалларида бўлган суҳбатларим чоғидаги маълум бўлдики, мактаб муаллимларининг 65-70 фоизи, оналарнинг 80 фоизи, оталарнинг 60 фоизи болалар бўш вақтларини шаҳарнинг қаерида, қай муассасасида фойдали равишда ўтказишлари мумкинлигини билишмас экан.
Янги жамиятга ўтар чоғидаги қийинчиликлар сабаб бўлиб, юртимизда аввалига бу масалада илгарилаш етарли бўлмади. Кейинги йилларда бу камчиликларга барҳам бериляпти. Айниқса, болалар ва ўсмирларни спортга жалб этишга берилаётган эътиборни собиқ иттифоқ ҳудудидаги ҳеч бир мамлакатда учратмаймиз. Шунга қарамасдан бўш вақтга доир масалаларда қилинадиган ишлар кўп. Ўсмирларнинг каратэ ёки таэквандодан Осиё чемпиони бўлиб қайтаётганларига маҳлиё бўлиб қолмай, болаларнинг оммавий спортига кўпроқ эътибор қаратсак янада яхши.
Кейинги йилларда маҳаллаларда болалар футбол жамоалари тузилиб, мусобақалар ўтказиш бошланганда қувондим. Аммо орадан вақт ўтгани билан оммавийлашмаётганидан аввалига ажабландим. Сабабини аниқлагач, афсусландим. Қўшни жумҳуриятлардаги спортга бўлган эътиборни кузатсак, кейинги 20-25 йил давомида ривожланиш деярли бўлмаётганини кўрамиз. Энг оммавий ўйин – футболни олайлик: алоҳида жамоа бўладими ё терма жамоами, халқаро мусобақаларнинг дастлабки босқичидаёқ ютқиза-ютқиза четга чиқади. Назаримда уларга қанча тез чиқиб кетилса, шунча яхшига ўхшайди. Ҳозир бизнинг маҳаллаларда ҳам шунақа ҳолатни кузатиш мумкин. Раис футболга эътиборсиз бўлса, фаоллари ҳам раисдан қолишмаса, бу жойда болалар футбол командаси номигагина, расмий ҳисобот учунгина тузилади. Мусобақалар бошланганида кўчада юрган ўн бир болани бошлаб бориб, биринчи ўйиндаёқ ютқизиб, бир ташвишдан қутулганига қувониб, “Бизнинг маҳалламизда болалар спортига алоҳида аҳамият берилади, яқинда футбол жамоамиз ўн тўртта команда иштирок этган туман биринчилигида фахрли ўн тўртинчи ўринни эгаллади… Келгуси йили ҳам шу ютуқни қўлдан бой бермаймиз”, деган мазмунда ҳокимиятга ҳисобот ёза бошлайди. Тошкент маҳаллаларидаги аҳволни синчиклаб