Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (2 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-896-8



Скачать книгу

Қўшнилар бир-бирларини танишмайди. Ножўя иш қилаётган болани тартибга чақиришмайди. Бўш вақт масаласини ҳамма ўзича ҳал этади. Кўпчилик тарбиянинг бу соҳасида асосий эътиборни меҳнатга қаратиш тарафдори.

      Совет давридаги кузатувлардан аниқки, болалар ва ўсмирлар феъл-атворининг шаклланишида бўш вақтдан тўғри фойдаланиш ғоят муҳим эканлиги тан олингани ҳолда бу зарур масаланинг ечимига эътиборсиз қаралган. Бошқачароқ айтилганда, бўш вақтдан фойдаланишга доир мавжуд тадбирлар етарли самара бермай қўйган эди. Бунинг акси ўлароқ, кўчанинг таъсири кучлироқ бўлган. Айтайлик, кўчанинг бир бетида шахмат-шашка тўгараги ташкил этилган. Иккинчи бетида бевош ўспиринлар қарта ўйнаб ўтиришибди. Кўчанинг ўртасида эса жамият тарбияламоқчи бўлган юзта бола турибди. “Ихтиёр ўзингизда, бўш вақтингизни ким билан ўтказасиз?” дейилса, шу юз боладан кўпи билан ўн-ўн бештаси шахмат-шашка томон юрган бўларди.

      Совет жамиятининг сўнгги йилларида бўш вақт масаласи бўйича масъул идоралар берган маълумотга кўра, ўрта ёшдаги ўқувчиларнинг етмиш фоизи, юқори синф ўқувчиларининг олтмиш фоизи мактабдан ташқаридаги турли тўгараклар, клубларда шуғулланар эканлар. Совет Иттифоқидаги болаларнинг йигирма тўрт фоизи спорт билан доимий банд экан. Ўн уч фоиз ўқувчи бўш вақтларини техникага доир ҳунарларни эгаллашга сарфлар эканлар.

      Кўнгилни хотиржам қилувчи бу рақамлар фақат қоғозда эди. Ўшанда қайта текширишдан сўнг “спорт билан шуғулланяпти”, деган маълумотдан 12 миллион боланининг номини ўчиришга тўғри келган. Рўйхатда бору аммо асли йўқ бўлган минглаб тўгараклар аниқланган. Яна аниқландики, 1980 йилдаги рақамлар 1990 йилда озгина бўлса-да, яхшиланмабди. Ўша даврда мактаб ўқувчиларининг 5-6 фоизигина тўгаракларга қатнашар эканлар.

      Олтмишинчи йилларда болалар ва ўсмирлар орасида жиноятчиликнинг ўсиши кузатилди. Бу айниқса СССРнинг Европа қисмида кучли эди. Жиноятчиликнинг олдини олишда болаларнинг бўш вақтига ва қизиқишларига диққат қилина бошланди. Ана шу эътиборнинг оқибати ўлароқ, болалар қизиқиб ўйнайдиган ўйинлар тартибга солиниб, умумиттифоқ ўйинларига айлантирилиши маъқул топилди. “Чарм тўп”, “Олтин шайба” каби клублар тузилди. “Светофор”, “Қувноқ эстафета”, “Пионер тўрт кураши” каби ўйинлар юзага чиқди. Болаларнинг оқшомлари бошлайдиган “оқми-қизил”, “пақ-пақ” каби ўйинлари “Зарница” (яшин шуъласи) номи билан ҳарбийлаштирилган ўйинга айлантирилди. Тахтадан ясалган тўппонча, автоматлар ўрнига ҳақиқийлари берилди. Махсус ҳарбий кийимлар тиктирилди. Бу ўйин кейинроқ ўсмирлар ўртасида ҳам ўтказилди.

      Болаларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш ҳақида гап кетганда энг аввало уларни жисмоний тарбия – спортга тортиш фикри илгари сурилади. Мен бу фикрни инкор этмайман. Руҳий саломатлик жисмоний саломатликни ҳам талаб этади. “Жиноятнинг узун йўли” рисоласини ёзишга тайёргарлик чоғида спорт билан шуғулланувчи ўсмирлар билан ўтказган суҳбатларимда уларнинг 80 фоизи