Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-897-5



Скачать книгу

бўлдим: фантастика билан детективни бирлаштиришни мўлжаллаб, “Чархпалак” асарини ёзишни ният қилдим. Ижодий сафарлар чоғида гувоҳ бўлган воқеаларим йиғила-йиғила янги асарга асос бўлди. “Чархпалак”ни “Гулистон”дан кетганимдан кейин ёзганман. Лекин унинг пойдевори шу таҳририятда қўйилгани сабабли романдаги айрим воқеаларни алҳол ёдга олгим келди.

      Асардаги салбий одамнинг исмини “Ўлмас” деб атагандим. Бундан мақсад, “ҳаётдаги муттаҳамлар қайси соҳада бўлсин, ўлмайди, замон ўзгараверади, аммо улар яшайверади, улар дастидан Комил (яъни комиллик) азобда, ҳатто ўлимга маҳкум”, демоқчи эдим. Асар нашрга тайёрланаётган пайтда “Ўлмас Умарбеков Ёзувчилар уюшмасига раис бўлдилар, салбий образни “Ўлмас” десак, ноқулай”, деб исмни ўзгартиришни талаб қилишди. Ёмон одамларнинг исми ёзувчи учун кўп ноқулайликларни юзага чиқаради. “Фалак” нашр қилинганда Ваҳоб Рўзиматов табриклай туриб, “Абдуваҳоб образи зўр чиқибди. Ярамасликлари худди ўзим-а”, деб пичинг қилган эдилар. “Шайтанат” эълон қилинганда “Каримулла” исмидаги одам наманганлик бир муҳтарам домламизга малол келибди. Мен бу исмни қўйганим билан у кишини назарда тутмаганман-ку? Хуллас, таҳририят талабига кўниб, “Ўлмас”ни “Тўхтамиш Омонтурдиев” деб ўзгартирдим. Бу билан “Пахтачиликдаги иллатлар тўхтармишми? Ахир шу пайтгача омон-эсон турибди-ку? Тўхташига ишонмайман”, демоқчи эдим, зукко китобхон мақсадимни балки тушунгандир ва менга ҳамфикр бўлгандир.

      Агроном-олимга “Комил” исмини берганимда ундаги комил инсонга хос фазилатларни назарда тутиш баробарида аниқ бир одамнинг қиёфасини кўз олдимда гавдалантирганман. Сирдарёнинг Боёвут туманида Комил Хидиров деган ака билан танишган эдим. Бу киши санъат соҳасида ўқиганлари билан оилавий шароит туфайлими, чўлга кўчиб келган эканлар. Чўлда санъаткорга иш топиларканми? Деҳқончилик билан шуғулланганлар. Ҳикоялар ҳам ёзиб турарканлар. Яхши бир ҳикояларини ўқиб ажабландим. Чунки айни шу воқеа баёнини бошқа одам имзосида ўқиган эдим. Кейин билсам, бу кўчирмачи Комил аканинг дўсти экан. Ёзган ҳикояларини ўқишга берибдилар-у, орадан кўп ўтмай газетада унинг имзосида кўриб, ҳафсалалари пир бўлиб, ижодни ҳам йиғиштириб қўя қолибдилар. “Бургага аччиқ қилиб кўрпа куйдирибсиз, Худо сизга қобилият берган экан, адабиётга бевафолик бўлибди”, дедим. У киши ғамгин кулимсираш билан чекландилар. Боёвутга ҳар борганимда Комил ака билан кўришиб, у кишидан фойдали гапларни эшитардим. Айниқса, пахтачиликдаги қинғир ишларни ипидан-игнасигача билардилар.

      “Чархпалак”даги Комил асли олим, умри қисқа, яъни тезпишар пахта навини яратмоқчи. У кўсаклар август ойи бошларида очилишини, сентябрда териб олинишини, шу билан пахтакорлар оғирини енгил қилишни истайди. Кашфиётини амалга ошириш мақсадида чўлдаги хўжаликка агроном бўлиб келади. Тўхтамишнинг мақсади эса Комил ёрдамида диссертация ёқлаб олиб, мансаб зиналаридан кўтарилишни давом эттириш, унинг агрономга муҳтожлиги йўқ:

      “Умуман, балки биларсиз, ҳозир агрономга муҳтожлик