Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-897-5



Скачать книгу

Уларнинг ҳайрати кечки зиёфатда сезилди. Хориж юртларида саёҳатларга бориб турадиган шоирлар учун қишлоқ меҳмонхонасининг шароити, айниқса, ҳовли этагидаги ҳожатхонаси ҳам “ҳайрат” уйғотган эди. Навбатдаги ҳайрат эртасига чошгоҳ пайтида бўлди. Меҳмонларни Катта Наманган канали қурилишига олиб бордилар. Кун тиккага келган, кечаги майхўрликдан кейин барчаларининг боши гаранг. Буни фаҳм этмаган партия ходими қурувчиларнинг фидокорона меҳнати ҳақида тинмай гапиради. Бундан безган белорус шоири охири:

      – Азиз ўртоқ, биз бу ерда қуёш нурида куйиб, нимани пойлаб турибмиз? – деб сўради.

      – Биз сизга ҳозир туннель (лаҳм йўл) ичидаги портлашни кўрсатамиз, – деди ходим.

      – Нима? Биз портлаш қанақа бўлишини билмас эканмизми?!

      Урушда мингларча портлашларни кўрган шоирнинг ғазаби нечоғли бўлганини ўзингиз тасаввур этаверинг. Мен эсам унинг росманасига сўкиниб юборганини эслаш билан чекланаман. Ҳамид Ғулом воқеадан тезлик билан хулоса чиқариб, меҳмонларни тўхтаб турган машиналар томон бошладилар. Меҳмонларни портлашни кутиш машаққатидан қутқардилар, лекин партия ходимлари белгилаган режадан ташқарига чиқа олмадилар. Режага кўра, тўкин дастурхонга етиб бориш учун эллик чақиримдан кўпроқ йўл босиш керак экан. Катта Наманган каналининг бош қисми, насослар ўрнатилган жойга етиб боргунча уч жойда тўхтаб, совет шоирларини узоқдан бўлса-да “кўришга муштоқ” аҳоли билан учрашиб ўтишлари шарт эди. Назаримда шоирлар онадан туғилганларига пушаймон бўлмагандирлар-у, лекин Намангандаги “Совет адабиёти байрами”га келганларидан афсусда эдилар. Брезент чодирдаги ишчилар ошхонасига тўкин дастурхон тузалган эди. Аввал насосхоналарини кўрсатишмоқчи эди, меҳмонларнинг ярмидан кўпи тепага чиқишни истамай, ошхона томон юрди. Кун пешиндан ўтган, эрталабки бош оғриққа энди очлик азоби ҳам қўшилган эди. Меҳмонлар мулозаматни кутмай, дастурхонга “ҳужум” бошладилар. Таомилга кўра қадаҳ сўзлари ҳам айтилди. Лекин меҳнат аҳлини шарафловчи ҳаяжонли гаплар ўрнига мезбонлар кўнгли учун миннатдорчилик билдирилди.

      Эртасига наманганликлар меҳмонларни Балиқчига қадар кузатиб боришди. Андижонликларнинг кутиб олишларидаги тантана, байрам файзи ўзгача эди. Меҳмонлар Саҳройи Кабирдан эсон-омон ўтиб, Боғи Эрамга кириб қолгандай бўлдилар. Ўша йиллари Андижонга Бектош Раҳимов раҳбар эдилар. Табиатан халқпарвар бўлган бу киши борган жойларини обод қилардилар. Неча йилдир Хоразмда ишлагач, Андижонга келиб жуда катта ишларни амалга ошира бошлагандилар. Мухбирларни Балиқчидан Андижонга олиб келган машина ҳайдовчиси йўлда Бектош акани кўп мақтади.

      – Хўжайиннинг мақтовини ошириб юбормадингизми? – деди ҳамроҳларимиздан бири.

      – Машина обкомникимас, обком бува менинг хўжайиним ҳам эмас. Мақташимнинг сабаби, ана, қаранг, йўллар қандай текис бўлиб қолди. Шопирга нима керак, текис йўл керак, – деб оддий ҳақиқатни баён қилди.

      Меҳмонларни колхоз боғига