Название | Алиф |
---|---|
Автор произведения | Пауло Коэльо |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-166-5 |
Вероникага юзланаман:
– Шунчаки эҳтиёт бўлинг. Куррамизда астрал олам ҳодисаларининг анчагина ўзгарувчанлик хусусияти бор. Бошқача айтганда, ишончим комилки, сиз билан ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса содир бўлмайди.
Вероника яна шароб ичишни таклиф қилади. Унингча, марокашлик башоратчи иккимиз бир-бирига қарама-қарши бўлган икки башоратчилик мактаби вакилларимиз. Лекин гап бундамас. Янги танишимиз ростдан ҳам “кўради” ва бу мени хавотирга солмоқда. Бу тўғрида Эрве билан гаплашиб олиш керак.
Башоратчи менга деярли қарамаяпти. У ҳалиям ўзга дунё вакиллари билан мароқли суҳбатдан чалғитилган одам қиёфасида ўтирибди.
Ниҳоят менга бир нима демоқчи бўлади. Аммо рафиқамга мурожаат қилади:
– Туркий қалб эрингизга бор муҳаббатини инъом этади. Бироқ аввал у буни қон билан ювишига тўғри келади.
Тақдир белгилари асли нимани билдиришини эмас, балки биз унда илғай оладиганимизнигина кўриш имконига эгамиз. Буни яхши билганим ҳолда, башоратчининг гапини сафарга чиқишни рад қилувчи яна бир белги деб ўйлайман.
ХИТОЙ БАМБУКИ
Париждан Лондонга, китоб ярмаркасига бориш – мен учун катта хурсандчилик.
Ҳар сафар Англияда бўлганимда 1977 йилни, Бразилияда овоз ёзиш студиясидаги ишимни ташлаб, фақат адабиёт ортидан пул топишга қарор қилганимни эслайман. Бассет-роуддан уй ижарага олиб, дўстлар орттирдим, вампирологияни ўргандим, шаҳарни кездим, севдим, кинотеатрларда қўйиладиган барча киноларни кўрдим ва бир йил ўтмасдан бир сатр ҳам ёзмай яна Риога қайтдим.
Бу гал Лондонда уч кун бўламан, холос. Олдинда мени дастхат-сессиялар, ҳинд ва ливан ресторанлари, меҳмонхона лоббиларида китоблар, ёзувчилар ва китоб дўконлари ҳақидаги суҳбатлар кутмоқда. Йил охиригача Сен-Мартенга қайтмоқчи эмасман. Самолёт мени Лондондан одамлари ўз она тилимда гаплашадиган, оқшомлари асал шарбати ичиладиган ва кун бўйи деразадан дунёдаги энг чиройли манзара – Копкабана пляжини томоша қилса бўладиган Рио-де-Жанейрога олиб кетади.
Сўнгги бекатга яқинлашганимизда вагонга бир даста атиргул кўтарган йигит кириб келади ва атрофга аланглайди. “Қизиқ, – ўйлайман мен, – “Евростар”да гул сотишганини ҳеч кўрмагандим”.
– Менга йигирмата кўнгилли одам керак, – эълон қилади йигит. – Улардан ҳар бири биттадан атиргулни севган қизимга совға қилиши керак. У бекатда мени кутяпти. Унинг қўлини сўрамоқчиман.
Кўнгиллилар ҳам топила қолди. Мен ҳам улар қаторида эдим-у, охирида менинг номзодимни рад қилишди. Шундай бўлса-да, вокзалда уларга эргашишга қарор қилдим. Йигит платформада кутаётган қизни кўрсатади ва йўловчилар бирма-бир келиб, қизга атиргул совға қилади. Йигит севги изҳор қилади, ҳамма қарсак чалади ва қиз уялганидан қизаради. Ниҳоят улар бўса алмашиб, бир-бирларининг елкаларидан қучиб йўлларига равона бўладилар.
– Шунча йиллик хизматим давомида бу – вокзалимиздаги энг романтик воқеа, –