Название | Эссенциализм |
---|---|
Автор произведения | Грег МакКеон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-7085-1-8 |
Эссенциализм бу – аслида ҳаёт жавонини бошқариш учун тизим яратиш асослари. Бу худди кийим жавонини ташкиллаштириш каби йилда бир, ойда бир, ёки ҳафтасига бир марта кўрсатиладиган ташаббус эмас. Бу ҳар гал "ҳа" ёки мулойимлик билан "йўқ" деб жавоб қайтаришдан биттасини танлашда, қарорлар қабул қилиш вақтида фойдаланиладиган интизомли тартибдир. Бу жуда кўп ва бир неча муҳим нарсалар ўртасида муқобил қиймат методи. Бу қандай қилиб кам, лекин самарали бажариш ҳақида. Шундай қилиб, сиз ҳаётингизнинг ҳар бир қимматли онларида юқори муваффақиятларга эришасиз.
Умид қиламизки, бу китоб сизга ўз ҳаётингиз учун тўғри яшаш лозимлигини, шахсий ва профессионал ҳаётингизда қандай унумдорликка эришиш методларини, нималар муҳим эканини фарқлаш, нималардан эса воз кечиш ва муҳим ҳисобланган нарсаларни қилишнинг систематик усулини ўргатади. Лўнда қилиб айтганда, бу сизга оддийликка интизом билан интилишни, қандай қилиб ҳаётингизнинг ҳар жабҳасига сингдиришни ўргатади. Мана унинг мазмуни нимада!
Китоб тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм "Эссенциалистнинг асосий моҳияти" деб номланади. Кейинги уч қисм ҳаётда сизга асқатадиган оддийликка интизом билан интилишнинг доимий равишдаги жараёнига бағишланади. Қуйида ҳар бир қисмнинг қисқача таснифи келтирилган.
МОҲИЯТ: эссенциалистнинг асосий ғояси нима?
Бу қисм учта ёлғон эссенциалистнинг ўйлагани на тегишли ва на имконли бўлмаслигининг баёни. Шунга кўра бу қисм навбат билан учга ажратилган:
1. Индивидуал танлов. Биз вақтимиз ва энергиямизни қандай сарфлашни танлай оламиз. Танловсиз муқобил вариантлар ичидан саралаб олиш (trade-оff) ҳақида бошингизни қотиргандан фойда йўқ.
2. Шовқиннинг кўп тарқалганлиги: Деярли ҳамма нарса шовқин ва жуда озчилиги, истисно билан, қийматга эгадир. Бу ўта муҳимларини ҳисоблашга вақт ажратишни асослайди. Айрим нарсалар жуда муҳимлиги сабабли уларни ажратиш зарур, чунки улар шунга арзийди.
3. Тrade-off (муқобил вариантлар ичидан саралаб олиш)нинг мавжудлиги: Биз ҳаммасига эгалик қилиш ёки ҳаммасини бажаришга қодир эмасмиз. Агар шундай бўлганида эди, имкониятларни солиштириш ва уларни ажратишга ҳожат қолмас эди. Биз trade-оff мавжудлигини тан