COC! Савол ортидаги савол. Джон Миллер

Читать онлайн.
Название COC! Савол ортидаги савол
Автор произведения Джон Миллер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-187-0



Скачать книгу

ва ҳодисалар бизни стрессга солади, дея ўйлайдилар, лекин бу фикр тўғри эмас.

      Ҳа, ёмон нарсалар содир бўлади: иқтисодиёт чўкади, бизнесимиз қаршиликка учрайди, фонд биржаси қулайди, иш ўринлари йўқолади, атрофдагилар ишини охирига етказмайди, берилган муддат ўтиб кетади, лойиҳа инқирозга юз тутади, яхши ходимлар кетади… Ҳаёт нохушликларга тўла. Аммо барибир, стресс бу танловдир, чунки ҳар қандай “қўзғатувчи ҳодиса”да биз доимо ўз жавобимизни танлаймиз: кимдир акс таъсир сифатида ғазаб билан муносабат билдиради. Яна кимдир нафасини ичига ютганча жим ўтиришни маъқул кўради. Яна биримиз ташвишланишни танлаймиз. (Бир мижознинг ёзув столида ушбу сўзлар ёзилганди: “Менда айримлари кейин ҳақиқатга айланган кўп муаммолар бўлган!”)

      Торонтодаги FedEx конференциясида стресснинг танлов эканлиги ҳақида сўзлаган нутқимдан сўнг бир аёл менга электрон мактуб йўллади. У хушмуомалалик билан фикримга умуман қўшилмаслиги ва стресс ташқи омилларга асосланишини исботлаш учун ўзига бир ой муҳлат берганини айтди. Ўттиз кунча ўтгач, ундан ажойиб мактуб олдим: “Сизнинг ноҳақ эканлигингизни исботлай олмаганимга иқрор бўлдим. Асабимни ўзим бузар эканман. Стресс билан боғлиқ муаммолардан сақланиш учун энди ўзимга кўпроқ тўғри саволлар(СОС) ни беряпман”.

      Инсонларнинг айни бир вазиятга турфа хил муносабат билдириши – ҳақиқат. Стресс – танлов, у танловларимизнинг натижаси ҳамдир. “Нега менда шундай бўляпти?” каби саволни танлаган пайтимизда ўзимизни бошқара олмаётгандек ҳис қиламиз. Бу эса кучли стрессни юзага келтирувчи жабрдийдаларча фикрлашга олиб келади. Ҳатто биз чинакамига азият чеккан ва ҳис-туйғуларимиз ўз тасдиғини топган тақдирда ҳам, “Нега мен?” деб ўйлаш стрессни янада кучайтиради, холос.

      7

      “Нега бу ўзгаришларни бошдан кечиришимиз керак?“

      Стейси ўн икки ёшлигида учувчи отаси билан якшанба куни тушдан кейин ўзларининг бир двигателли “Цессна“ учоғида сайрга чиқади. Парвоз бошланганидан кўп вақт ўтмай, Мичиган кўлидан бир ярим километрча баландликда ота-боланинг қувончли саргузашти кескин хавфли тус олади. Двигатель ишдан чиқади.

      Отаси Стейсига ўгирилиб, хотиржам ва тинчлантирувчи оҳангда: “Қизим, двигатель ишдан чиқди. Энди самолётни бошқачароқ учиришим керак”, – дейди. “Самолётни бошқачароқ учириш” – чиндан ҳам қизиқ жумла.

      Унинг отаси кутилмаган қийинчиликлар ва ўзгарувчан вазиятлар кўпинча янгича стратегияларни талаб қилишини яхши англарди. Шарт-шароит ўзгаради, бозорлар ўзгаради, одамлар ўзгаради. Бугун бир вазиятда қўл келган нарса эртага эҳтиёжимизга ярамай қолиши мумкин. Дарҳақиқат, “Ажойиб! Ташкилотингизни ғайриоддий қилишнинг 47 усули”да ёзганимиз каби, “Стратегия ёки тактика айни дамда иш бераётган бўлса-да, келажакда унинг қўл келиши эҳтимолдан анча узоқ. Дунёмизда шу қадар кўп ўзгариш юз бермоқдаки, энди вазият бошқача бўлолмайди”. Шундай экан, биз двигателимиз бехосдан тўхтаб қолган вақтда ҳозирланадиган жавоблар репертуарини ишлаб чиқишимиз керак.

      Двигателни қайта ишга тушириш учун улар парвоз тезлигини оширишлари зарур эди. Стейсининг отаси