COC! Савол ортидаги савол. Джон Миллер

Читать онлайн.
Название COC! Савол ортидаги савол
Автор произведения Джон Миллер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-187-0



Скачать книгу

қанча кўп ўйласам, у билан гаплашишни шу қадар кучлироқ хоҳлаётгандим. Шундай қилиб, эътиборини тортишим биланоқ унга қўл силкидим.

      – Узр, сизларда “кола” сотилмайди, деб ўйлабман, – дедим сўнг.

      – Ҳа, жаноб, сотмаймиз.

      – Яхши, унда бу қаердан келди?

      – Бурчакдаги озиқ-овқат дўконидан.

      Бу гапдан оғзим очилиб қолди.

      – Пулини ким тўлади? – сўрадим яна.

      – Мен, жаноб, атиги бир доллар туради.

      Ўшангача миямдан “Ажойиб-ку!”сингари теран ва профессионал фикрлар ўтаётганди, аммо шу тобда: “Ахир, жуда банд эдингиз-ку. Уни олиб келгани қандай вақт топдингиз?”дея олдим. У, назаримда, кўз ўнгимда янада виқорли кўринаркан, жилмайганча жавоб қилди: “Мен олиб келмадим, жаноб. Бошқарувчини юбордим!

      Бунга ишона олмасдим. Нима, бу ваколатларни тақсимлашни уддалашми ёки бошқа нарсами? Гаров ўйнайман, барчамиз ҳам ўз раҳбаримизга қараб, “Менга “Diet Coke” олиб келинг!” дейишни орзу қилган пайтларимиз бўлган. Қандай ажойиб манзара! Лекин бундан ташқари, унинг хатти-ҳаракатлари шахс жавобгарлиги ва “Савол ортидаги савол”нинг бетакрор кўринишини ҳам акс эттиради. Келгуси бобларда биз СОСнинг муайян хусусиятларини кўриб чиқамиз, ҳозир эса хизматчининг фикрлаши ва у қилган танловлар ҳақида мулоҳаза қилсак.

      Тиғиз тушлик вақти. Қўлидаги идиш тўла патнисининг ўзиданоқ унинг иши бошидан ошиб ётгани аён эди. Аммо у бундан баҳона ёки ўзини оқлаш сифатида фойдаланмади, аксинча, йўл-йўлакай ўз бўлимига тегишли бўлмаса-да, эътиборга муҳтождек кўринган мижозни пайқаб, унга ёрдам бериш учун қўлидан келган ҳамма ишни бажаришга қарор қилди. Ўша дамда унинг хаёлидан нималар кечганини билмайман, албатта, аммо шунга ўхшаш вазиятга дуч келган кўпчиликда қуйидаги саволлар туғилган бўларди:

      “Нега бу ердаги барча юмушларни мен бажаришим керак?”

      “Бу ҳудудга ким жавобгар ўзи?”

      “Бошқарма бизни қачон кўпроқ озиқ-овқат билан таъминлайди?”

      “Нега бизга қўшимча одам олишмайди?”

      “Мижозлар таомнома билан танишишни қачон ўрганади?”

      Кимдир, айниқса, кайфияти йўқ пайтда ўзини шундай ҳис қилиши ва шу тарзда ўйлаши табиий, аммо булар бўлмағур саволлар экани ҳақиқат. Улар салбий бўлиб, ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Китоб давомида биз шу каби саволларга нотўғри саволлар ёки НСлар, сифатида қараймиз, чунки уларни беришдан фойдали ёки самарали ҳеч нарса чиқмайди. Улар, шунингдек, шахсий жавобгарликнинг тамоман аксидир, сабаби, ҳар биттасининг туб маъноси муаммо ёки бирор вазиятда бошқа кимнидир ёки ниманидир жавобгар қилишни назарда тутади.

      Афсуски, кўпинча хаёлимизга энг аввало шундай ўйлар келади. Кўпчилигимизда дилхиралик ёки қандайдир мушкул вазиятга жавобан дастлаб салбий ва хавфдан ҳимояловчи ҳиссиётлар уйғониши ҳамда бизни қуршаб оладиган илк саволлар ҳам НСлар бўлиши аччиқ ҳақиқат.

      Бунинг яхши томони шундаки, ўша дилхиралик пайти бизга вазиятни осонлаштириш учун улкан имкониятни ҳам тортиқ қилади ва СОС ундан фойдаланиб қолишимизда ёрдам бериши мумкин. НСлар хаёлимизга бостириб кирган вақтда бизда