Название | Элжернонга аталган гуллар |
---|---|
Автор произведения | Дэниел Киз |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-193-1 |
28 март
Бошим оғрияпти. Бу сафар телевизердан эмас. Духтр Штраус ухлашим учун телевизер овозини қанде пасайтиришти кўрсатти. Эрталап турип кечпайт нмаларни ўрганганими билиш учун телевизерни бир икки мартта эшиттим. Мен хама сўзларди чунмадим. Балки бу четтилидир ёки шунга ўхшаш. Лекин бу кўпроқ американ тилига ўхшаяпти. У бирам тез гапирадики.
Духтр Штраусдан ухлаятканимда ақилли бўлишимдан нма фойда мен кундузи ақилли бўлмоқчиману деп сўрадим. У икаласи битта нарса эканлигини ва мени иккита миям борлигини айтти. ОНГ ва ОСТ ОНГ бор экан ёзилишини духтр Штраус айтип берди улар икаласи бир бирига нма қилишятканини айтмедикан. Улар бир бири билан гаплашмедикан. Шуничун менга тушлар кирадикан. Тавба базида бирам ажойип тушлар киради менга. Ох. Хамасига бу телевизер сабабчикан.
Духтр Штраусдан фақат менда иккита мия борми ёки хамада шунақами деп сўраш эсмдан чиқипти. (Хозир духтр Штраус менга берган луғаттан бу сўзди маносини топтим. ОСТ ОНГ – мия фаолиятига оид, лекин онгда мавжуд бўлмаган жараён, масалан, интилишларнинг ост онг жанги). Уерда яна бирнмалар ёзилганди лекин мен уларди чунмадим. Менга ўхшаган онги паст одамлар учун бу раса зўр луғат.
Бошим базмдан кейин раса оғрияпти. Жо Карп ва Фрэнк Рейли ишдан кейин мени Халлоранс барига бироз ичип ўтиришка таклиф қилишди. Мен виски ичишни ёқтирмиман лекини улар ич маза қилип дамоламиз дейишди. Биз ўйинлар ўйнадик ва мен барда ситол устига чиқип бошимга лампа қалпоғини кийип олип раса ўйинга туштим хамамиз маза қилип кулдик. Кейин Жо Карп қўлимга латта берип Чарли қизларга новвойхонада қанде пол артишингни кўрсатип бер деди. Мен уларга пол артишимни кўрсатип раса ишими яхши кўраман шуничун хичқачон кечқолмиман ва дойим ишка келаман ва жаноб Доннерни айтишича уни новвойхонасида ишлаган энг зўр фаррош мен эканлигими айтсам хамаси раса кулишти. Кинниан хоним хам Чарли яхши ишлаганингдан ғурурлансанг бўлади деганди деп мақтанип қўйдим. Хама кулишда давом этти. Фрэнк бўлса Кинниан хонимни Чарли билан муносабатлари бўлса ўзиниям томи кетип қолипти деди. Жо бўлса Чарли сен у