Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз

Читать онлайн.
Название Элжернонга аталган гуллар
Автор произведения Дэниел Киз
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-193-1



Скачать книгу

дедим. Прафеср Немур пойга ўйнагинг келмаса ўйна-ма лекин лабараторияга келишинг керек деди. У менга совға олипкелипти лекин менда қолмедикан у нарса вақтинчали ишлатип тураманакан. У совға қандедур ўргатувчи нарсекан тиливизорга ўхшап ишледикан. У хархил расимлар кўрсатип бирнарсалар гапираркан хар куни ухлагани ётятип уни ёқиб ухлашим керекакан. Агар ақилли бўлип қолгим келса прафеср Немурди айтканларини қилишим керекакан. Менмча мен хичқачон ақилли бўлип қолмиман прафеср Немур дедим унга.

      Кейин духтр Штраус олдимга келип Чарли сен ўзин билмаяпсан лекин секин секин ақилли бўляпсан деди. Соат чизиғи юришини сезмаганингдақа буниям сезмаяпсан. У раса секин юради. Лекин биз ўзгаришларди сени тестларингдан гапириш тарзингдан ва ҳисоботларингдан сезяпмиз. Бу дойимий ўзгариш бўладими йўқми буни аниқ билмимиз лекин яқинда сен анча ақилли ёш йигитка айланасан.

      Мен хўп дедим ва прафесо Немур менга тиливизор бўлмаган тиливизорни қанде қилип ёқишни ўргатти. Бу нарса нмага керек деп сўрасам у яна чунтирип беришни сўраятканимга бироз қовоғини соволди. Духтр Штраус чунтирип бериш керек чунки у хичнмага ишонме қўйди деди. Прафеср Немур бўлса тилини ютипюборгиси келип турарди. Кейин у менга секин бу машина мени миями ўзгартиришини чунтирип берди. Уйқим келятканда ва бироз ухлап қолганимда менга нарсалар ўргатаркан. Уни гапларини эшитаман лекин расимларни кўрмиманакан. Тунда мен хархил тушлар кўришимга ёрдам бераркан ва болалигими эслашка ёрдам бераркан.

      Қўрқяпман.

      Бир нарса эсимдан чиқип қолипти. Прафеср Немурдан қачан Кинниан хонимди олдига мактапка борип дарсларда қатнашсам бўлади десам у Кинниан хоним яқинда ўзи олдингга колежга келип сени махсус ўқитади деди. Бу яхши. Аперасиядан кейин мен уни унча кўрмадим у расаям яхши аёл.

      Жинни тиливизор кечпайт билан мени ухлатмади. Кимдир тинме қулоғингга бирнмалар вижирлап чиқса қанде ухлаш мумкин. Яна жиннича расимлар хам бор. Ох. Ухламаганимда гапирган гапларини чунмасам қанде қилип уларни ухлаганда чунишим мумкин. Барттан бу хақида сўрасам хавотирланма хамаси яхши кетяпти деди. Ухлаятканимда миям нарсалар ўрганаркан ва Кинниан хоним келип мени лабараторияда ўқитканда осонроқ бўладикан. Буерди мен олдин хайвонлар шифохонаси деп ўйлагандим ундай эмасакан. Бу лабаратория фан ривожланиши учинакан. Фан нмалигини билмиман лекин бу таржибака рози бўлип унга ёрдам берятканими биламан.

      Барибирам бу тиливизор менга ёқмаяпти. Ухлаятип хам ақилли бўлиш мумкин бўлса нмага одамлар мактапка боришаркин. Бу нарса менга ёрдам беролмаса керек. Мен кўп ростакан тиливизордан кечки кўрсатувларди кўрардим лекин ақилли бўлип қолмаганману. Балки хама кўрсатувлардан хам ақилли бўлиш мумкинмасдур.

      26 март

      Тунда бу нарса мени ухлатмаса мен қанде қилип кундузи ишлеман. Тунди ўртасида бу тиливизор тинмасдан эсла эсла эсла деганидан турип кеттим. Менмча мен бирнмани эсладим. Нмалиги аниқ эсимда йўқ лекин эслаган нарсам Кинниан хоним мени ўқияткан мактап ва мен уерга