Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Кечикаётган одам

    Аъзам Эркин

    Бу китобга муаллифнинг турли йилларда ёзилган ва нашр этилган, шунингдек, турли йилларда ёзилган-у, аммо хали ўқувчига нотаниш қиссалари жамланди; уларни адиб ижоди маълум босқичининг ўзига хос сарҳисоби ҳам дейиш мумкин.Ҳар хил мавзудаги бу асарларнинг асосий ғояси инсондаги инсонийликни тадқиқ этиш, инсон мўъжизасининг турфа манзараларидан ҳайратланишдан иборат. Уларни бирлаштириб турадиган яна бир жиҳат – замонавийлик, айни чоқда ўткинчи «об-ҳаво»лардан холиликдир. Воқелик талқинида гоҳо ҳаётга ўта талабчан ёндашув тамойили устунлик қилаётгандек кўринса-да, қиссаларнинг барчаси бетакрор бир самимияти билан кишини мафтун этади, муҳими – зериктирмайди, лоқайд қолдирмайди: уларда баён йўсини ҳам, тасвир ҳам тордек таранг.Тўпламдан «Кечикаётган одам» деган асарни қидириб овора бўлманг. Бу – умумлаштирувчи, таъбир жоиз кўрилса, мундарижавий ном. Дарвоқе, инсон ҳаётда ҳамиша нимагадир эришолмайди, нимагадир улгуролмайди – кечикади. Қолаверса, бу асарларнинг каҳрамонлари — ўтган асрнинг одамлари. Бу дегани улар эскирган ё кечаги одамлар эмас. Инсон кексайиши мумкин, ҳаётдаги мавқеи ўзгариши мумкин, лекин унинг мағз-моҳияти қолади. Адабиёт учун эса шуниси муҳим.

    Кассандра тамғаси

    Айтматов Чингиз

    Буюк адиб ушбу фалсафий романида бутун сайёра, борингки, космос миқёсида кенг ва узвий мушоҳада юритган. Бугунги шафқатсизлик, ёвузлик, ваҳшийлик уруғларини келажакда қандай даҳшатли мевалар беришини космик юксакликдан башорат қилган…

    Янги оҳангда куйлаётган вилоят

    Тухтабоев Худойберди

    …Toshkent viloyati bo'ylab ijodiy safarga chiqqan O'zbekiston xalq yozuvchisi Hudoyberdi To'xtaboevning ocherk va hikoyalari sizni-da befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.

    Чўл бўриси

    Хессе Херманн

    Илк бор 1927 йилда босилиб чиққан «Чўл бўриси» романи Ҳерманн Ҳессега оламшумул шуҳрат келтирган теран психологик асардир. «Чўл бўриси»да ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ҳал этилмаган маънавий-руҳий зиддиятларни енгиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қаламга олинади. Унда муаллифнинг олдинги асарларида озми-кўпми акс эттирилган Руҳга мурожаат этиш услуби ўзининг якуний ҳамда тўлақонли ифодасини топган.Ёзувчи Томас Манн ушбу роман ҳақида шундай деб ёзган эди: «Чўл бўриси» экспериментал дадилликда «Улисс», «Ғаих Моппауеигк» сингари асарлардан қолишмайдиган роман эканлигини айтиб ўтиришга ҳожат бормикин? «Чўл бўриси» менга анчадан буён илк бор ҳақиқий китоб мутолааси не эканини қайтадан ўргатган асардир.

    Шайдо

    Бурхон Хамид

    Журналист ва ёзувчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамид Бурҳон (Ҳамиджон Бурҳонов)нинг ушбу романида адашган икки ёшнинг тақдири орқали шўро мафкурасининг салбий таъсири оқибатлари, инсон тақдирига бефарқлик, одамлар орасидаги тоифаларга бўлинишлар, ошна-оғайнигарчилик, порахўрлик иллатлари бадиий бўёқларда очиб берилган. Ёш бир қиз гапга чечан йигитнинг ёлғон сўзлари тузоғига тушиб қолади. Йигит уйланганини ва битта боласи борлигини қизга айтмасдан, уни йўлдан уради. Шундан кейин ишқий саргузаштлар бошланиб кетади ва у охир-оқибатда турли можароларга олиб келади…

    Генералнинг беваси

    Темиров Хабиб

    Ғарб мутафаккирларидан бири «менга бир аёлни ўз измимга солишдан кўра, бутун Европани бўйсундириш осонроқ бўларди», деб ёзганди.Дарҳақиқат, аёл, унинг табиати, дарди, қарашлари, муҳаббати, қўйингки, дунёни ушлаб турган гузаллигининг сири нимада эканлиги ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Таассуфки, бу жумбоқ то қиёмат қадар ўз ечимини топмаса керак. Иқтидорли адиб Ҳабиб Темировнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китобида айнан аёл оламининг яна бир нечта сирли жиҳатлари таҳлил этилган…

    Қалтис қадам

    Содик Фахриддин

    Янги саволларга янгича жавоблар керак! Қайсидир савол бизни ҳаракатга ундайди, кейин ҳаётнинг ўзи бизга унинг жавобини кўрсатади. Савол билан жавобнинг ораси, баъзан салом билан аликка, баъзида эса, эҳтиросли учрашув билан бешафқат айрилиққа ўхшаб кетади. Эътибор берганмисиз, авлодлар аждодларнинг давомчиси бўлгани ҳолда тараққиётнинг, ҳаётнинг бутунлай бошқача саволларига дуч келишади. Улар учун янгича саволга янгича жавоб керак.Табиатан, ҳар бир кишининг ички дунёсида ана шундай ўзига хос савол-жавоби бор. Бу китобдан сиз ўзингизга тегишли саволларга сизгагина асқотиши мумкин бўлган жавобларни оласиз.