Название | Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) |
---|---|
Автор произведения | Ибадулла Самандарович Байджанов |
Жанр | История |
Серия | |
Издательство | История |
Год выпуска | 0 |
isbn | 9785448341694 |
Коллеж 2, 3, 4, ва 5-курсларида эса қуйидаги 9 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлайди.
Қурилишни режалаштириш ва иқтисод, қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш, жамоат ва турар жой биноларининг меъморчилиги, бинолар ва иншоотлар қурилиши, газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси, молия, ҳуқуқшунослик, менежмент.
Кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида таълим берилади. Бўлимлар 3-та. 1-та сиртқи ва 3-та кундузга таълим бўйича. Туркум комиссиялари 10-та (кафедра ҳуқуқида).
Коллежда 2-та ўқув корпуси бўлиб, мавзу замонавий жиҳозланган кабинетлар, лабораториялар, кутубхона, кўргазмалар зали, касб танлаш кабинети, ЭКБ, услубий марказ спорт зали хизматда. Кабинетлар, лабораториялар ва ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, замонавий кўргазмали қуроллар, ҳисоблаш техникалари, аудитория, телевизион комплекслар, компьютерлар билим ва касб маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Талабалар ётоқхонасида ошхона, изолятори бўлган соғломлаштириш пункти, ўқув ва чизмачилик зали, дам олиш хонаси, участка бўйича милиция таянч пункти жойлашган.
Коллеж худудида 2-та ўқув корпуслари ва ётоқхона билан бир қаторда, ўқув ишлаб чиқариш устахонаси, лаборатория, спорт майдончалари, ёзги чойхона, дам олиш жойлари, фонтанлар, гулзорлар ва мевали боғлар кўнгилларни кўтаради. Пухта билим ва касб маҳоратини эгаллашга чорлайди.
Ўқув хоналари, лаборатория, устахона, кутубхона, ётоқхона ва бошқа хоналар учун янги стол, стул, асбоблар, дастгоҳлар, техника воситалари ва бошқа жиҳозлар олинди. 4 каналли ички телевидение радиостудия ва 1-та компьютер синфи янгидан ишга туширилди.
1999 – 2000 ўқув йилида коллежда сиртқи ва кундузги таълим йўналишларида қуйидаги мутахассисликлар бўйича таълим берилди.
1 – курсда:
Қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жиҳозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жиҳозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти.
2, 3, 4 ва 5 – курсларда:
«Қурилишни режалаштириш ва иқтисод», «Бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили», «Қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш», «Турар жой ва жамоат биноларининг меъморчилиги», «Биноларни қуриш ва ишлатиш», «Газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси», «Молия», «Ҳуқуқшунослик», «Менежмент».
1999 – 2000 ўқув йилида режа бўйича 300 талаба танланган мутахассисликлари бўйича билим олиш, касб ўрганиш имтиёзига эга бўлдилар. Кўриниб турибдики ёшлар ўртасида педагогик жамоамиз ўтказган касб танлашга доир ишлар натижасида коллежга