Гувоҳлик. Маъмуржон Эрсолиев

Читать онлайн.
Название Гувоҳлик
Автор произведения Маъмуржон Эрсолиев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 2024
isbn



Скачать книгу

ётар экан хаёлига бир фикр келди-ю, ўрнидан туриб қалам-қоғоз тайёрлади. Дастлаб силлиқ оқ қоғозга “Ғийбатчи” деб сарлавҳа қўйди. Сўнгра ўнг томонига “фельетон” деб ёздида, тагини чизиб қўйди. Ташқарига олазарак бўлиб қараб олгач, шиддат билан ёза бошлади:

      – “Осойишта” колхозида бўлганмисиз? Бўлмаган бўлсангиз, мана эшитинг: колхозга бир неча йилдан бери Самандаров раислик қилади. Хўжаликда планлар ҳар йили ҳам дўндирилди. Бироқ бу колхозда аравани орқага тортувчи айрим шахслар ҳам борки, уларни бегона ўт сингари илдизи билан суғуриб ташлаш лозим. Булар ким дерсиз? Улардан бири колхоз партия ташкилотининг секретари Теша Замоновдир. Бюрократликда унинг олдига тушадиган шахс бу ўртада топилмаса керак. Масалан, яқинда у бош бухгалтерга қараб: “ферма мудири берган ёлғон-яшиқ фактларни қабул қилаверинг, – деб бақирди. – Ҳисобот мажлисида у сўзга чиқиб: “фермадаги товуқларнинг кўпи сўйилиб йўқ қилиняпти” – деди. Бу бачканалик эмасми? У шундай икир-чикир ишларга ҳам аралашиб ўз обрўйини йўқотяпти. Фельетонимизнинг иккинчи қаҳрамони ревком раиси Равшановдир. Ўтган шанба куни унинг омбор қоровули Турғунпўлат аканикида палов еганини эшитганлар бор. Ҳатто, ичкилик ичишибди. Қилғиликни қилиб қўйиб, доимо пичир-пичир қилиб ғийбат қилишганини айтмайсизми?”

      Насимжон айрим кишиларнинг “ҳислат”ларини эринмай бир-бир ёзиб чиқди. Фельетонга имзо қўйишга келганда бир оз ўйланиб қолди, “ўзимни қўйсаммикан? Йўқ, бўлмайди. Бир группа колхозчилар, деб қўя қолайми? Шундай десам бўлади, аммо бу илгарилари ёзиб юрганимдек, милиция ёки прокуратурага ёзилган шикоят эмас. “Муштум”дагилар авторсиз хатни босишмайди”.

      Шу пайт унинг миясига бошқа бир фикр келди:

      “Автор ўрнига “Муштум”нинг районимиздаги штатсиз мухбири Нўъмонжон Қиличбоевнинг номини қўйганим маъқул”.

      Насимжон фельетонни қайта бир бор ўқиб чиқди, тагига “штатсиз мухбирингиз Нўъмонжон Қиличбоев” – деб ёзиб столнинг бир бурчагига суриб қўйди. Стол устида сочилиб ётган “Беломорканал”дан бир дона олиб, хонанинг у ёғидан-бу ёғига юриб чека бошлади. Папиросни чекиб бўлмай, яна стулга ўтирдида, бошқа бир қоғозни олиб ёза бошлади:

      “Ҳурматли раис ака! Илтимосингизни бажо қилдим. “Ёнғин” чиқишининг олдини олиш мақсадида, сутдек оқ бўлган партком секретари, ревком раиси сингари сизга эгри кўз билан қаровчи кишилар устидан фельетон ёздим. Сиз курортдан келгунингизгача бу иғвогарларнинг калиши тўғрилаб қўйилади. Бу биринчи “холис” хизматим эмаслиги фақат сиз билан менга маълум албатта. Ўтган ойда, омбор мудири гапга кирмай қолди, деганингизда бир группа колхозчилар номидан “Нафс балоси” деган фельетон ёзиб, район газетасига юборган эдим. Хат эгасини тополмадилар. Анча тўполон бўлди. Шундай бўлса ҳам, ҳар калай, омбор мудирининг анча попуги пасайиб қолди. Милиция вакили Азимов ҳақида бир оз койинган эдингиз, устидан “порахўр, колхозчиларнинг уйига кириб чой ичади, ундай қилади-бундай қилади” – деб етмиш хил айбни бўйнига қўйиб, “юқори”га хат ёздим. Ўғлингизни “ёш қизга ўйланди” деб иғво кўтарган