Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом. Шерхон Кораев

Читать онлайн.
Название Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом
Автор произведения Шерхон Кораев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5442-0-8



Скачать книгу

уларнинг ҳар бирига бир хона керак. Менга фарқи йўқ, шеъримни ошхонада бўлса ҳам ёзавераман, – деди у мийиғида кулиб”.

      Унинг ҳар бир суҳбатида давлатимиз раҳбариятидан мамнунияти сезилиб турарди. Ҳа, бу юртда инсон азиз. Муҳаммад ака ҳаётлигида ҳам эъзозу – эхтиромга сазовор бўлди. Бугун ҳам унинг хотирасига Муҳтарам Юртбошимиз ва она халқимиз томонидан чексиз ҳурмат кўрсатилмоқда.

      Мамлакатимизда Муҳаммад Юсуф номидаги жамғарма фаолият юритмоқда. Шоирнинг асарлари қайта – қайта нашр қилинаётир. Унинг вафотидан сўнг 2004 йилда 50 йиллиги нишонланди. Биринчи Президентимизнинг “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги қарори миллий адабиётга юксак эҳтиром намунаси бўлди.

      Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов “Муҳаммаджон ноёб истеъдод эгаси, одамларга меҳрибон, софдил, мард ва камтарин инсон эди” деб қайд этган эди. Саъдий Шерозий айтганидек, ”Шундай яшагилки, одамлар сенинг ўлганингга ишонмасин”. Албатта, Муҳаммад Юсуф ҳам худди Саъдий таъкидлагандек яшаб ўтди. Ундан яхши ном, беназир маънавий мерос ва ибратли ҳикоятлар қолди.

      2014 йилда Ватан ва истиқлол куйчиси Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланди. Таълим даргоҳлари, корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, ҳарбий қисмларда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган адабий учрашувлар, анжуманлар, маънавий – маърифий тадбирлар, адабиёт кунлари, кечалари ўтказилди. 25 апрель куни эса Тошкентда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига бағишланган катта ижодий кеча, маърифий анжуман бўлиб ўтди.

      24 – апрель куни Талимаржон шаҳрида ҳам ҳокимимиз Шуҳрат Норқобилов (Ҳозирда Нишон туман ҳокимининг ўринбосари) ташаббуси билан шоир Муҳаммад Юсуфнинг ижодига бағишланган назм ва наво кечаси тўпланганларда катта таассурот қолдирди.

      Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қарори билан шоирнинг олтмиш йиллиги нишонланиши баробарида, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм яратилди. ”Шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компаниясида шоирнинг “Сайланма” асарлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адиб” нашриётида “Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида” номли тўплам чоп этилди. Шоир таҳсил олган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида унинг ибратли фаолиятига бағишланган музей хонаси ташкил этилди.

      Яна шуни айтиш жоизки, шоирнинг шеърлари турли хорижий тилларга таржима қилиниб, чоп этилмоқда. Шунингдек Ўзбекистон халқ шоири, “Дўстлик” ордени соҳиби Муҳаммад Юсуф яшаган пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Пушкин – Солор кўчасидаги 1 – уйда шоир хотирасига бағишлаб ёдгорлик лавҳа ўрнатилди.

      2017 йилнинг 18 апрелида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда жумладан шундай дейилади;…Миллий боғни халқимиз,авваломбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган, нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг турли мамлакатларидан