Оилада севги суҳбатлари. Сабохат Бозорова

Читать онлайн.
Название Оилада севги суҳбатлари
Автор произведения Сабохат Бозорова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-210-1



Скачать книгу

виждон, даставвал, онани ҳақиқатан онага айлантириш, меҳр қаҳрамони қилишимиз керак.

      Чунки аёл қутқарилса, инсоният қутқарилади. Инсон тўғри йўлга тушган жойда ҳамма иш кўнгилдагидек бўлади.

      Ҳар бир инсон – бир онанинг буюк асари. Юракларга меҳрни пайванд этувчи, Аллоҳ назаргоҳини севги билан тўлдирувчи Онадир. Она бор экан, оила вайрон бўлмайди.

      Афсуски, ҳозирда меваларгина эмас, руҳлар ҳам дорига тўйинди. Сунъийлик барчани ва ҳамма нарсани эгаллади. Табиатдан йироқлашиш оқибатида унинг моҳиятидан ҳам узоқлашилди. Бу ўзгаришлар аста-секин, бирин-кетин бўлгани учун сезилмади…

      Пайғамбаримиз Оналар ҳақида нималар дейдилар?

       Она учун хайрия

      Абдураҳмон ибн Абу Амрдан: Саъд бин Убайд Аллоҳ Расули ёнига келиб: «Онам вафот этди. Унинг руҳига хайрия қилсам, онамга нафи (савоби) тегадими? – деб сўради. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.): «Ҳа», деб жавоб бердилар». (Муватто/Ифқ 13)

      Онага хизмат

      Муавия бин Жаҳима Ассаломийдан: «Онангга хизмат қил. Чунки жаннат онанинг оёқлари остидадир». (Насаий 6, Ибн Можа 12, Аҳмад ибн Ҳанбал, III, 429)

      Аскарнинг дуоси

      Бир аскар ҳикоя қилди: «Мен хизматга отланганимда кекса аёллар пайпоқ ва қўлқоп ҳадя этдилар, сабабини сўрадим. «Бизни дуо қилишинг учун», дедилар. «Сиз мени дуо қилинг, аслида, мен муҳтожман дуога», деганимда шундай жавоб эшитдим: «Ҳозир биз сени дуо қиламиз, сен аскарликда навбатчилик қилганингда бизни дуо қил. Чунки аскарнинг қўриқчиликдаги дуоси Яратган томонидан қабул қилинади».

      Жалолиддин Румий Шамс

      Табризийдан нимани ўрганди?

      Мавлоно Жалолиддин Румий. Аллоҳ иноятига сазовор бўлган авлиё. Ишқ тахти чўққисида, ҳар кимга ва ҳар нарсага очиқ бўлган жўшқин қалб эгаси.

      Олимлар Султонининг ўғли бўлган олим, севги билан қалбларни забт этувчи султон. Ўргатишни даъво қилмай ўргатувчи Устоз… Инсонни «Ҳазрати Инсон» деб билади; «Яратилишда эт, динда қардош» ҳисоблайди. Шу боис севилади. Ишқ оташини лаҳза озайтирмай, кўнгилдан кўнгилга ўтиб, саккиз аср оша ҳамроҳимиз бўлиб келмоқда. Чунки илҳомини энг олий манбадан – Аллоҳнинг китоби – Қуръондан олади.

      Исломнинг мўъжизаси бўлган бу Улуғ Зот Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг содиқ ихлосмандларидан. Роббига шу даражада боғланган-ки, бу йўлда йўқликни шараф деб билади. Ҳар қул озод бўлишга интилади, аммо у қулликда нажот топди. Қул бўлди-ю, қутулди. Дунё-қўлида, кўзи ва кўнгли – абадиятда.

      Ишқ мақомига моддийликни яқин йўлатмайди. Дунё мудом оёғи остидадир. Кемани суздурувчи сув кема остида бўлганида фойдали. Сув кема ичига кирса, уни чўктиради. Дунё инсоннинг денгизидир, қалбини тўлдирса, инсонни чўктиради.

      Оила севги мактаби бўлиши учун нима қилиш лозим?

      Ўқув йили якуни ўзига хос бир даврдир. Гарчи, расман ўқув машғулотлари давом этса-да, амалда саёҳатлар, кўнгилочар ўйинлар, базмлар бошланади. Айниқса, «Битирув оқшомлари» масаласи эътиборни тортади. Бундай кўнгилсизликлардан фарзандларимизни ҳимоя